Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус
таълим вазирлиги
Тошкент архитектура ва курилиш институти
«Геодезия ва кадастр»
кафедраси
5311500- «Геодезия, картография ва кадастр»
йўналиши учун»
«Геодезия» 2-қисм
фанидан
Амалий иш учун кўрсатма
“III класс нивелирлаш дала ишлари ва ўлчаш натижаларини ҳисоблаш”
Тузувчилар: доц. Қодиров А.Ғ.
асс. Саидов Б.М.
Тошкент – 2013 йил
III класс нивелирлаш дала ишлари
I. Топшириқ вазифаси:
Баландлиги маълум бўлган иккита репер оралиғида нивелирлаш йўлини ўтказиш
II. ишнинг мақсади:
Талабага III класс нивелирлаш дала ишлари назарияси ва III класс нивелирлаш дастури асосида мустақил ўлчаш ишларини ўргатиш.
III. қуйидаги адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади:
Жўраев д. О. Геодезия 2-қисм, тошкент-2004 й..§ 2.10.
Инструкция по нивелированию I, II, III и IV классов, москва «Недра» 1990г., 57-бет.
IV.топшириқни бажариш учун қуйидагилар зарур:
Н 3 туркумидаги аниқ нивелир штативи билан, иккита нивелирлаш рейкалари, иккита нивелирлаш башмаклари, III класс нивелирлаш журнали
V.топшириқни бажариш тартиби:
Топшириқни 4та талабадан ташкил топган кичик гурух бажаради: кузатувчи, ҳисобчи ва иккита рейкачи. Груҳнинг хар бир аъзоси навбати билан ҳар бир ишни бажариши керак.
VI.Топшириқни бажариш учун кўрсатма:
III класс нивелирлаш нивелирлаш йўлининг секциялари бўйича тўғри ва тескари йўналишда бажарилади. Нивелирлаш ўртадан туриб бажарилади. Нивелирдан рейкагача булган масофа трос, лента ёки рулетка билан улчанади. Визир нурининг узунлиги одатда 75 метрдан ошмаслиги керак, аммо Нивелир трубаси катталаштириш коэффициенти 35х кам бўлмаса ва нивелир тасвирида тебраниш йўқ бўлса визир нурини 100 метргача узайтиришга рухсат этилади
Нивелирдан олдинги ва кетинги рейкагача бўлган масофаларнинг фарқи хар бир станцияда 2 метрдан, секция бўйича йиғилгани эса 5 метрдан ошмаслиги керак. Визир нурининг ер юзасидан баландлиги 0,3 м дан кам бўлмаслиги керак.
III класс нивелирлаш нивелирлаш йўлининг секциялари бўйича бажарилади ва ҳар бир секция станция номерлари биринчи рақамдан бошланади. Кузатиш пайтида нивелир қуёш нуридан зонт ёрдамида ҳимоя килинади. Рейкалар башмакка қуйилади ва доиравий адилак бўйича вертикаллиги текширилади. Бир станциядан навбатдаги станцияга ўтганда рейкалар ўрни алмашиб қолади: олдингиси орқада, орқадагиси олдинга ўтади. Нивелирлашдаги танаффусда иш доимий белгида тўхтатилади. Нивелирлаш ишини зарурий тугатишда 0.3 м чуқурликка кўмилган учта қозиқда ҳам тўхтатиш мумкин. Ушбу учта қозиқ бўйича икки станцияда одатдаги III класс нивелирлаш дастури бўйича нивелирлаш бажарилади ва танаффус даврида ушбу қозиқлар кўмиб қўйилади.
Танаффусдан сўнг ушбу қозиқлар очилади ва қозиқлардан қайта нивелирлаш бошланади. Танаффусгача танаффусдан кейинги натижалар фарқи ўзаро 3 мм дан ошмаса қозиқ танаффусгача бўлган ҳолатини сақлаган ҳисобланади. Агар фарқ 3 мм дан катта чиқса секция бўйича нивелирлаш секция бошидаги доимий белгидан қайтадан бажарилади.
Нивелирлаш ишлари рейкадаги саноқ тасвири аниқ кўринган ва сокин бўлган вақтда бажарилиши керак. Очиқ ёз кунларида рефракция таъсирини камайтириш мақсадида нивелирлаш кун чиқиш вақтидан 1-1.5 соат кейин бошланиб. кун ботишига 1-1.5 соат қолганда тўхтатилиши керак.
Станцияда нивелирлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Нивелир доиравий адилак ёрдамида иш ҳолатига келтирилади ва қуйидаги кетма-кетликда кузатиш бажарилади:
1. Қараш трубаси орқа рейканинг қора томонига қаратилиб, адилак пуффакчаси ўртага келтирилади ва дальномернинг юқори, ўрта хамда пастки ипларидан саноқ олинади;
2. Қараш трубаси олдинги рейканинг қора томонига қаратилиб, адилак пуффакчаси ўртага келтирилади ва дальномернинг юқори, ўрта хамда пастки ипларидан саноқ олинади;
3. Қараш трубаси олдинги рейканинг қизил томонига қаратилиб, адилак пуффакчаси ўртага келтирилади ва дальномернинг ўрта ипидан санок олинади.
4. Қараш трубаси орқа рейканинг қизил томонига қаратилиб, адилак пуффакчаси ўртага келтирилади ва дальномернинг ўрта ипидан саноқ олинади.
Олинган саноқлар “III класс нивелирлаш журнали”га тартиб билан ёзиб борилади.
Журналга ёзиш аниқ ва тоза бажарилиши керак. Журналдаги саноқларни тўғирлаш ва ўчириб ёзиш тақиқланади. Станциядаги нотўғри кузатишлар натижаси устига кўндаланг тартибли бир чизиқ билан чизиб қўйилади ва кузатиш қайта бажарилади. Қайта кузатилгаи станция номери «қайта» деган сўз билан ёзиб қўйилади.
Ҳисоблашдаги нотўғри ёзувлар устидан чизиқ чизиб қўйилади ва уни тепасига тўғриси ёзиб қўйилади. Ҳар бир секция бўйича станция номери биринчидан бошланади.
III класс нивелирлаш журналини тўлдириш намунаси 1-жадвалда келтирилган. жадвалдаги қавс ичида кўрсатилган 1дан 8 гача бўлган рақамлар кузатиш кетма-кетлигини кўрсатади. (1) ва (4) саноқлар 300 мм. дан кичик бўлмаслиги лозим. Қавс ичида кўрсатилган 9 дан 19 гача бўлган рақамлар эса ҳисоблаш кетма-кетлигини кўрсатади.
Журналда станциялар бўйича ҳисоблаш:
(9) = (3)-(2) – кетинги рейкагача бўлган масофани дальномер бирлигидаги ифодаси;
Дальномер ипидан орқа рейкагача оралиқ (дальномер коэфиценти К= 100 бўлганда, яъни рейка саноғининг 1 мм. га жойдаги масофанинг бир дециметр қиймати тўғри келади);
(10) = (6)-(5) – олдинги рейкагача бўлган масофани дальномер бирлигидаги ифодаси;
(11) = (2)-(5) – дальномер ипларидан олинган саноқлар бўйича аниқланган нисбий баландликлар;
(12) = (3)-(6) – дальномер ипларидан олинган саноқлар бўйича аниқланган нисбий баландликлар;
(13)=(9)- (10)=(12) – (11) – каср суратидаги сон “елка”лар фарқи (кетинги рейкагача ва олдинги рейкагача бўлган визир нурини фарқи), ушбу фарқ станцияда 2 метргача (К=100 бўлганда 20 дальномер бирлиги), каср махражида секция бўйича “елка”лар фарқи 5 метргача (К=100 бўлганда 50 дальномер бирлигигача);
(14) = (1)-(4) – рейкаларнинг қора томонлари бўйича аниқланган нисбий баландлик;
(15) = (8)-(7) – рейкаларнинг қизил томонлари бўйича аниқланган нисбий баландлик;
Рейкаларнинг қора ва қизил томонлари бўйича аниқланган станциядаги нисбий баландликлар фарқи 5 мм гача йул куйилади. Агар кузатишда катта фарқ қилса. нивелир баландлигини 3-5 см га ўзгартириб станцияда кузатиш кайта бажарилади.
(16) = (8)-(1) – кетинги рейканинг товонлар фарқи;
(17) = (7)-(4) – олдинги рейканинг товонлар фарқи;
(18) = (14)-(15) – кетинги ва олдинги рейкаларнинг товонлар фарқи;
(18) = (17)-(16) – ҳисобланган контроль қиймат;
Ҳисобланган (18) қиймат билан рейкаларни тадқиқ қилиш вақтида аниқланган қизил томон товонлар фарқи dН нинг қиймати ўзаро ±3 мм гача фарқланиши мумкин.
(19) = - станциядаги ўртача нисбий баландлик, (dH жуфт рейкаларни текшириш орқали аниқланган товонларини фарқи); ±0,1 мм. гача аниқликда ҳисобланади.
Жорий станциядан навбатдаги станцияга ўтишдан аввал журналдаги барча ҳисоблашларни тугатиш ва ҳисоблаб топилган қийматларни чекидан ортиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. III класс нивелирлашда қуйидаги назорат шартлари бажарилиши керак:
Бир йўналиш бўйича (кетинги ёки олдинги) дальномер ипларидан олинган саноқларнинг ўрта қиймати ушбу йўналиш бўйича ўрта ипдан олинган саноқ билан ўзаро ±3 мм гача фарқланиши мумкин. Яъни:
ва
рейкаларнинг қора томонлари бўйича аниқланган нисбий баландлик (14) ни ва қизил томонлари бўйича аниқланган нисбий баландлик (15) ни dH жуфт рейкаларнинг товонларини фарқи инобатга олган ҳолдаги ўзаро фарқи ±3 мм.гача бориши мумкин. Яъни:
(14)-[(15) + dH =±3 мм.
Do'stlaringiz bilan baham: |