Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар


Оҳакли, гипсли, магнезиал ва мураккаб боғловчилар



Download 0,81 Mb.
bet5/18
Sana10.12.2022
Hajmi0,81 Mb.
#883367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 мавзу Бетон учун боғловчи моддалар, тўлдирувчилар ва қўшимчалар

Оҳакли, гипсли, магнезиал ва мураккаб боғловчилар. Романцемент оҳактош ёки магнезиал мергелларни қисман эритиб, сўнгра бир-бирига ёпишиб қолмайдигин даражада совутиб туйиш орқали олинади. Қуюқлашиш муддатини кераклича ўзгартириш учун романцементга 5 % гача гипс ва 15 % гача (оғирлиги бўйича) гидравлик қўшимчалар қўшиб туйилади. Кальций карбонат ва гилнинг табиий аралашмасидан иборат бўлган мергеллар таркибида 25-60 % гача гил бўлиши мумкин. Романцементни ишлаб чиқариш учун эса, таркибида гил аралашмаси 25-30 % бўлган мергелларни ишлатиш яхши натижа беради. Романцемент секин қотадиган, мустаҳкамлиги нисбатан паст маркали боғловчи модда ҳисобланади.
Романцемент сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига қараб 25, 50 ва 100 маркаларга бўлинади. Романцемент сув билан қорилган пайтдан бошлаб камида 15 мин. ўтгандан сўнг қуюқлашиши бошланиб (тутиб қолиши), кечи билан 24 с. да бутунлай тугаб бўлиши керак. Романцемент асосан маҳаллий қурилишларга мўлжалланган ва бир қатор бетон конструкциялар ишлаб чиқаришда портландцемент ўрнида ишлатилади.
Ҳавойи оҳак оддий боғловчи бўлиб, карбонатли жинсларни (оҳактош, мел, чиғаноқтош, кимёвий ишлаб чиқариш чиқиндилари ва х. к.) ўртача куйдириш усули билан олинади. Унинг таркибида лойтупроқли аралашмалар 8 % дан ортиқ бўлмаслиги талаб этилади. Қурилишда сўндирилмаган сувсиз кальций оксиди (СаО) ва сўндирилган кальций гидроксиди Са(ОН)2 дан ташкил топган оҳаклар ишлатилади. Сифати бўйича таркибидаги фаол СаО ва МgO ларининг миқдорига қараб оҳак уч навга бўлинади: қўшимчасиз оҳакда уларнинг миқдори тегишли равишда 90; 80; 70 % га тенг бўлиши керак; қўшимчали I ва II навли оҳакларда тегишли равишда 64 ва 52 % га тенг бўлади. Сўниш тезлигига қараб тез сўнадиган оҳак (сўниш тезлиги 20 мин. гача) ва секин сўнадиган ҳилларга (сўниш тезлиги 20 мин.дан кўпроқ) бўлинади.
Ҳавода қотадиган оҳакли қоришма ва бетонларнинг мустаҳкамлиги паст бўлиб, 28 кунда 0,5-3 МПа ни ташкил этади (ГОСТ 22688-77). Уларнинг мустаҳкамлигини автоклавда ишлов бериш орқали (175 0С ҳарорат ва 0,8 МПа босимда) сезиларли даражада ошириш мумкин. Оҳакнинг тўлдирувчи кремнозем билан ўзаро таъсири натижасида мустаҳкам гидросиликатлар ҳосил бўлади. Бу усул автоклавда силикат бетон олиш учун қўлланилади. Бетоннинг мустаҳкамлиги 20-50 МПа ни ташкил этади (ҳатто бундан ҳам юқори бўлиши мумкин). Серғовак бетонлар ишлаб чиқаришда ҳам бу усулни қўллаш мумкин. Автоклавда силикат материалларни олиш учун таркибида магний оксиди 5 % дан кўп бўлмаган тез сўнадиган оҳакдан фойдалинади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish