Чехияда 1618 йилги қўзғолон. Ўттиз йиллик урушнинг Чехия даври.
XVII асрнинг йигирманчи йиллари охирига келганда Че хия иқтисодий' жиҳатдан жуда оғир аҳволда қолган эди. Савдосотиқ ва саноат орқага қараб кетмоқда, эди; бу тушкунлик қисман шу вақтларда Марказий ва Шарқий Европа бошидан кечираётган оғир аҳволни акс зттирса, қисман Чехияда Габсбурглар идора қилиш сиёсатининг чех миллатига қарши қаратилганлиги оқибати эди. Мамлакатда крепостнойлик кучайиб бормоқда эди.
Шундай қилиб, Габсбург» ларнинг сиёсий ва диний зулми Чехиядаги,кризиснинг умумий манзарасини янада ёмонлаштирар эди, холос.
Қўзғолон 1618 йилнинг 23 майида «дефенестрация» деб аталган нарсадан бошланиб кетди: королнинг учта маслаҳатчиси Прага қасри деразасидан ташқарига улоқтириб ташланди, король йўқлигида Чехияни ўша уч маслаҳатчи идора қиларди, Чех дворянлари граф Турн бошчилигида 30 кишидан иборат директория тарзида муваққат ҳукумат туздилар. Армия ташкил қилишга киришилди. Иезуитлар ва Чехиядаги католик черковининг бир қанча олий руҳонийлари мамлакатдан ҳайдаб юборилди. Чехия Габсбурглар ҳукмронлигидан қутулди. 1619 йилда Матвей ўлиб, ўрнига Фердинанд II тахтга ўтирганидан кейин, чех панлари унга қарши Тавротчилар иттифоқининг раҳбари курфюрст Фридрих Пфальцкийни Чехиянинг короли қилиб' сайладилар. Чехларнинг қўзғолони аввал бошда муваффақиятли равишда ривожланиб бораётган эди. 1619 йилнинг 6 июнида граф Турн ўз. қўшинлари билан Вена остоналарига етиб борган эди. Чех дворянлари немис Тавротчилар иттифоқига катта умид боғлаган эдилар, чунки бу иттифоқ чехларнинг Габсбурглар устидан ғалаба.қилишидан манфаатдордек бўлиб кўринган эди. Аслда эса чехлар қўзғолони мағлубиятга учради. Бу кўзғолон ҳали кенг миллий ҳаракат тусига кириб етолмаган эди. Деҳқонлар ва шаҳарликлар оммаси ҳали бу ҳарақатда етарли даражада ишти'рок қилаётгани йўқ эди. Чех дворянлари гусчилар даврини зслаб, Габсбургларга қарши урушга халқ оммасини тортишга шошилмас эдилар. XVI аср охири ва XVII аср бошида Чехия қишлоқларида аҳвол ниҳоятда кескинлашган эди. Чехияда крепостнойлик энг шафқатсиз тусга кирган эди. Баршчина йилига 108 кунга етиб қолган эди. Иш жуда қизғин пайтларда деҳқонлар панлар учун ҳафтасига 3—4 кунлаб ишлар эдилар. Крепостной деҳқонлар баршчинадан ташқ,ари натура билан олинадиган ҳар хил солиқлар тўлашлари лозим эди, давлат солиқлари («берна» ва шу кабилар) бу ҳисобга кирмас эди. Деҳқонларнинг кайфияти ёмон эди. Баъзи жойларда тартибсизликлар бошланган эди, деҳқонлар энг оғир солиқларнинг бекор қилинишини, баршчинанинг қисқартирилишини, ермулкларни бошқарувчиларнинг алмаштирилишини ва ҳоказоларни талаб қилдилар. 1620 йилнинг кузида Жатецк областида деҳқонларнинг катта қўзғолони бўлиб, бу қўзғолонда 7000 деҳқон қатнашди. Қўзғолон феодал тартибларига қарши қаратилган эди. Бунинг устига чех дворянлари зўр умидлар боғлаган немис Тавротчилар иттифоқи уларга астойдил ёрдам бермади. Немис протестант князлари энди икки курфюрликка бош бўлиб олган курфюрст Пфальцкийнинг кучайишини сира истамас эдилар. Фридрихнинг ўзида эса хусусий (пфальц) кучлари озгина эди. У ўзининг қайнотаси, инглиз короли Яков I дан мадад оларман деб ўйлаган эди, аммо унинг бу умиди пучга чиқди. Яков I Стюарт немис князларининг императорга қарши қўзғолонини маъқулламади. У чехларни ўзининг «қонуний монархи»га қарши қўзғолонга «исёнчилар» деб ҳисоблар эди.
Католиклар лигасининг саркардаси Тилли протестантларнинг уюшқоқсизлигидан,бирбирларидан шубҳаланишларйдан фойдаланиб, чехларга қарши дарҳол ҳужумга ўтди. Тилли Чехия территориясига бостириб кирди ва 1620 йил 8 ноябрда Прага яқинидаги Оқ тоғ ёнида чех ва Пфальц қўшинларини тормор қилди. Фридрих Чехиядан, сўнгра Германия тупроғидан ҳам қочиб кетди. Императорга ёрдам бериб турган испан қўшинлари Пфальцга бостириб кирдилар. Чехияда ғоят шафқатсиз реакция бошланди.
1621 йил 21 июнда Прагада қўзғолон раҳбарларидан 27 киши, шу жумладан, учта шаҳарлик умум олдида жазолаб ўлдирилди. 1627 йилда Прага сеймида Маестат тугатилиши расман эълон қилинди. Чехияда католиклар черкови.тамомила тикланди. Немис тили бирданбир давлат тили деб эълон қилинди. Ҳамма ерда чех амалдорлари ўрнига немис амалдорлари ўтириб олди. Кўплаб чех ерлари мусодара қилинди. Чех дворян ер эгаларининг қарийб тўртдан уч қисми ўз'ерларидан маҳрум бўлди, бу ерлар мусодара қилинди, немислар қўлига ўтди. Мингминглаб чехоилалари жонажон ўз мамлакатидан қувғин қилинди. Мухожирлик қилишга мажбур бўлган чех зиёлиларининг энг яхши намояндалари, ёзувчилар, ўқитувчилар, фармацевтлар, юксак малакали ҳунармандлар ва шу кабилар Чехияни ташлаб чиқиб кетдилар. Буларнинг ҳаммаси мамлакатни иқтисодий. тушкунликка ва ялпи ишсизликка маҳкум этган ҳолда Чехиянинг ишлаб чиқарувчи кучларига жуда катта зарар етказган эди. Немисавстрия феодаллари католик руҳонийлари билан иттифоқ бўлиб чех миллий маданиятининг ўзига ҳам жуда ката зарар етказди. Чех мактаблари иезуитлар қўлига топшириб қўйилди. Чех маданияти таъқиб остига олинди. Немислар гусчилар адабиётини ҳамда Гус ва гусчилар даврига оид барча архив, манбаларини системали равишда йўқ қилар эдилар. Чехия яшнаб турган мустақил мамлакатдан узоқ вақтларгача немисларнинг асоратга маҳкум этилган ва хонавайрон қилинган вилоятига айланиб қолди.
Даниянинг урушга кириши. Дания даври. Австрия Габсбургларининг Чехияни тормор қилиши ва испанларнинг Пфальцни босиб олиши Уттиз йиллик урушнинг «чехияпфальц даври» деб аталган биринчи даврининг оқибатлари эди. Император билан лига ғолиб чиқдилар. Католикларнинг ғалабаси мусодара қилинган черков ерларидан ташкил топган протестант князлар мулкини хавф остига қўйди. Императорнинг ғалабаси
1624 йилдан бери бошида кардинал Ришелье турган Францияни ҳам ташвишга солиб қўйди. Нидерландия яна (1621 йилдан бошлаб) Испания билан урушмоқда эди. Яков Английский ҳам ўзининг куёви Фридрих Пфальцский тақдири билан қизиқмоқда эди. Шундай қилиб, император билан князлар ўртасидаги, католиклар билан протестантлар ўртасидаги, Габсбурглар билан Чехия ўртасидаги муносабатларга дойр ички масала чет элларга ҳам катта таъсир кўрсатди. Германиядаги ички уруш тез орада мураккаб халқаро курашга айланиб кетди, бу курашда эса Ғарбий Европа мамлакатларининг ғоят кенг коалицияси Германияга қарши чиқди. Ришельенинг ташаббуси билан 1625 йил декабрь ойида Англия, Голландия ва Дания ўртасида австрия ва испан Габсбургларита қарши Учлар иттифоқи тузилди. Дания короли императорга қарши уруш бошлаган тақдирда Англия билан Голландия унга катта субсидия беришни" ваъда қилдилар. Дания короли Кристиан IV ўша
1625 йилдаёқ чинакамига уруш бошлаб, ўз қўшинлари билан Германияга бостириб кирди ва унда шимолий герман лютеран князларининг қўшннлари билан қўшилди.
Валленштейн. Данияликларга қарши ўз қўшинини ташкил этиш учун Фердинанд II нинг етарли маблағи йўқ эди. Като
ликлар лигасининг қўшини озгина бўлиб, уни ҳам тўлдириш керак эди. Шундан кейин император қўшин ташкил этиш тўғрисида бой дворян Альбрехт Валленштейн (1583— 1634) га мурожаат қилди. Валленштейн асли чех бўлса хам; батамом немислашиб кетган ва чех дворянларининг ерлари мусодара қилинган вақтда жуда кўп ер, ўрмон, кон ва шу кабиларни сотиб олган эди. Валленштейн XVI асрда ва XVII аср* бошларида Италияда жуда кўп ва қисман Германияда учрайдиган кондотьерлар, яъни ҳарбий соҳибкорлар қабилидаги киши эди. Ғоят истеъдодли ташкилотчи ва саркарда бўлган Валленштейн қисқа бир вақт ичида ёлланма солдатлардав иборат 30 минг кишилик армия ташкил этди. У ўз солдатларига) катта пул тўлар, аммо уларни қаттиқ интизомда сақлар в» машқтаълимга жуда кўп эътибор берарди. Валленштейн қўши» ташкил этишга сарфлаган маблағларини кейинчалик қўлга киритилган ўлжалар ва душманга солинган каттакатта товонлар воситасида ҳатто ортиғи билан ҳам қайтариб олди. Валленштейн Инжилчилар иттифоқи қўшинларининг қўмондонв граф Мансфельдни, сўнгра эса Тилли билан биргаликда Дания* королининг изидан қувиб бориб, уни бутунлай тормор қилди ва Ютландия тупроғига бостириб кириб, Копенгагенни хавф остига қўйди. Дания короли сулҳ тузишни сўрашга мажбур бўлди ва бу сулҳ билан 1629 йил майида Любекда тузилди. Кристиан IV бундан кейин Германия ишларига аралашмасликка ваъда қилди. Валленштейн ўз ғалабаси учун мукофот тариқасида бутун бир князлик Мекленбург герцоглигини ҳамда? «Балтика ва Океания денгизлари генераллисимуси» деган унво» олди. Фердинанд II нинг ўзи эса протестантлар устидан қозонилган ғалабани 1629 йилги ресттитуцион эдиктни чиқариш билан нишонлади, бу эдиктга кўра протестанткнязлар 1552 йилдан (князлар император Карл V ни енгган йилдан) кейи» ундан тортиб олган ҳамма ерларни католик черковига қайтариб> беришга мажбур этилди.
Шундай қилиб, католик реакцияси жануб билангина кифояланиб қолмади, балки шимолга ҳам кириб борди. Императорпротестант князларнинг иқтисодий қудратига жиддий зарба берди.
Бироқ католиклар лагерининг ғалабаси бу лагерь раҳ^барлари ўртасидаги низожанжаллар туфайли бушашиб кетди. Лиганинг йўлбошчиси Максимилиан Баварский ва бошқалар» Валленштейнни ёмон кўрардилар. Уларнинг талабига мувофиқ; император 1630 йилда Валленштейнни истеъфога чиқартишга) ва унинг қўшинини тарқатиш тўғрисида буйруқ беришга мажбур бўлди.
Швециянинг урушга кириши. Рус давлатининг позицияси. Глбсбургларнинг янги ғалабаси Францияни императорга қарши курашда янги иттифоқчи қидиришга мажбур этди. Шведлар> короли Густав Адольф (1611—1632) Францияга анна
шундай иттифоқчи бўлди. Ришелье швед королига катта субсидия берди. Аммо урушга аралашиш учун Густав, Адольфнинг^зида ҳам анча важ бор эди. ИмПераторнинг Дания устидаиқозонган ғалабаси ва Валленштейн билан Вена саройининг Шимолий ва Балтика денгизларида кучли герман флоти барпо қилиш тўғрисидаги плани Густав Августни. жиддий ташвишга солиб қўйди. Бундан ташқари, швед феодаллари аллақачонлардан бери янги ерлар босиб олишни ният қилиб юрардилар. XVII асрнинг 30йилларига келиб Швеция том! маъноснда Балтика бўйи давлатига айланган эди.
Ливония уруши натижасида Швеция Эстландия (яъни Эстония) ни босиб олган эди; 1617 йилда Россия билан тузилган
Столбово сулҳига мувофиқ Фин қўлтиғи қирғоқларини, яъни Карелия билан Ингерманландияни эгаллаган эди; 1629 йилдам бошлаб Курляндия (ҳозирги Латвия территориями) ни ўз контроли остига олган эди. Швеция Финляндияни ҳам ўзига қаратиб олганлиги туфайли Балтика денгизи (унинг жанубий қирғоқларидан бошқа) деярли бутунлай «швед кулига» айланган эди. Шу билан бирга Густав Адольф католиклар реакциясига ҳам бефарқ қарай олмас эди. XVII асрда Швецияда феодаллар аристократиям ҳали қисман католик динида эди; Урта ва майда дворянлар ҳамда деҳқонларнинг юқори табақаси, аксинча, католиклар ер эгалигининг тикланишидан хавотирда эдилар', шунинг учун Германиядаги ўз «инжилчи биродарлари»га ёрдам кўрсатишга тайёр эдилар.
Швециянинг императорга қарши курашидан Россия ҳам манфаатдор эди. Подшо Михаил Федорович ҳукумати бу вақтда (XVII асрнинг 'биринчи ярмида) поляклар агрессиясига қарши қаттиқ «ураш олиб бораётган эди. Католиклар Польшаси император ва пападан ҳамиша ёрдам олиб турар эди. Шунинг учун Габсбургларга қарши иттифоқни қўллабқувватлаш Москва давлатининг миллий манфаатларига мос'бўлиб тушар эди. Швециянинг Габсбургларга қарши уруш бошлаши, даставвал, Польшани Россияга қарши уруш олиб бориш учун Габсбурглардан олиб турадиган ёрдамидан маҳрум қилар'эди. Москва ҳукумати расмий суратда Габсбургларга қарши урушга киришмаса ҳам, иқтисодий жиҳатдан ва дипломатия соҳасида (мамлакатлар билан, қисман Туркия ва Қрим татарлари билан олиб борилган вдузокараларда) швед королига катта ёрдам кўрсатган эди. Россия шведлар учун ғоят қулай шартларда Швецияга жуда кўп ғалла (жавдар) ва порох ясаш учун ишлатиладиган селитра берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |