Габсбургларнинг Австрия кўп миллатли давлати.
Князлар кучайиб, натижада аслида князлик абсолютизме жорий қилинганига қарамасдан, император ҳокимиятининг кучи ҳали озмунча эмас эди. Тўғри, Габсбурглар йирик ва майда феодал ерларининг герман конфедерациясигагина бошчилик қиларди. Уларнинг аввалгидек ҳозир ҳам умумимперия бошқарма органлари ва судлари, умумимперия молияси (солиқлар ва ҳоказолар), умумимперия қўшини йўқ эди. Германияни аслида идора қилувчи улар эмас эди. Лекин Габсбургларнинг кучи ўзларига мерос қолган жуда кенг ерларга эгалик қилишда эди; бу ерларда қисман немислар, кўпроқ эса славянлар, венгрлар, итальянлар ва бошқа халқлар яшарди. Габсбурглар хонадонининг мерос ерлари шарқда — Австрия (Юқори ва Қуйи Австрия), Штирия, Каринтия, Крайна, Чехия, Венгрия (унинг ғарбий қисми ва ғарбда — Тироль, Швабия, Эльзасни ўз ичига оларди. . Габсбургларнинг мерос ерлари кўлами жиҳатидан ҳар бир ва ҳатто энг йирик князь еридан ҳам кўп марта ортиқ эди.
Габсбургларнинг Европадаги агрессив планлари. Аммо Габсбурглар фақат Германиядагина .ҳукмрбнлик қилиб қолмадилар. Габсбургларнинг уруғлари 44спанияни ҳам идора қилардилар. Испаниядаги Габсбурглар австриягерман Габсбургларини қўллабқуЕватлар эдилар, албатта. Карл V нинг дунёга ҳоким '<5ўлиш иштиёқи Филипп II га ҳам мерос бўлиб ўтган эди. Филипп III замонида Испания заифлашиб қолди. Шу сабабдан у вақтда бошқа мамлакатларга ва ички душманларга қарши курашда испан Габсбурглари билан австрия Габсбургларининг кучларини бирлаштириш ғоят муҳим масала бўлиб қолган эди. Ниҳоят, император католик черковидан мадад олиб турар эди; католик черкови XVI аернинг иккинчи ярмида яна кучайиб олган, ўзини қайта қуриб, ҳамма мамлакатларда, айниқса Германияда протестантларга қарши ҳужумга ўтган эди. Император ўзининг мерос ерларига, Испаниянинг ёрдамига ва папанинг мададига таяниб туриб, князларни ўзига бўйсундиришни ва шу тариқа гарчи кечикиб бўлсада, Германияни бирлашган, марказлашган давлатга айлантиришни мўлжаллар эди. Аммо бу вазифанинг уддасидан чиқиб бўлмади. Мамлакат_ иқтисодий тушкунликни бошидан кечираётган, шаҳарлар иқтисодий жиҳатдан заифлашиб қолганлиги туфайли уларнинг ижтимоий ва сиёсий рели пасайиб кетган, крепостнойликнинг ўсиши туфайли феодалларнинг таъсири кучайган бир шароитда мамлакатни бирлаштириш иши айниқса қийин ва мураккаб вазифа эди. Бундан ташқари, Габсбурглар фақат Германияни ўзларига бўйсундириш масаласи билангина машғул эмас эдилар: Улар. XVI аср охирида ҳам, XVII аср бошида ҳам ўзларига қўшни мамлакатларга нисбатан агрессив сиёсатни давом эттирдилар. Улар XVII аерда саноат ва савдосотиғи тараққий қилган бир қаича Европа мамлакатларини, шу жумладан, Голландия, Англия, Франция, Дания, Швецияни ўзларига қарши қилиб қўйдилар. Немис протестант князларининг ўзлари ҳам императорга қарши курашда Германиядан ташқарида иттифоқчилар қидира бошладилар. Ички ижтимоийсиёсий зиддиятлар ғоят мураккаб бўлган ташқи ҳалқаро муносабатлар билан чирмашиб кетганлиги туфайли Германия вайрон қилувчи Уттиз йиллик уруш майдони бўлиб қолди. Бу уруш унинг мавжуд сиёсий тарқоқлигини янада кўпроқ мустаҳкамлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |