Габсбурглар монархияси XVII аср иккинчи ярми – XIX асрнинг биринчи ярмида


Мария Терезия ва Иосиф II «маърифатли абсолютизми»



Download 98,94 Kb.
bet3/5
Sana02.07.2022
Hajmi98,94 Kb.
#729130
1   2   3   4   5
Bog'liq
Габсбурглар монархияси XVII аср иккинчи ярми – XIX биринчи ярмида

Мария Терезия ва Иосиф II «маърифатли абсолютизми».

  • Мария Терезия (1740-1780) ва унинг ўғли Иосиф II (1780-1790) даврида «маърифатли абсолютизм» ривож топди. Бу даврда ижтимоий ҳаётнинг деярли барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказилди. Ислоҳотларнинг асосий мақсади Габсбурглар империясини ривожланган иқтисодиёт, яхгши ташкил этилган бошқарув тизими ва кучли армияга эга марказлашган давлатга айлантириш эди. Мария Терезия ислоҳотлари «маърифатли абсолютизмнинг» мўътадил вариантини намоён қилса, Иосиф II ўз сиёсатида дворянлар табақаси хоҳишига қарши ҳам бора олди.
  • Ислоҳотлар даврида дворянлар ва руҳонийларнинг кўплаб имтиёзлари ва ҳуқуқлари чекланди, ерларнинг марказлашуви кучайди, ички божлар йўқ қилинди, аграр соҳада деҳқонларнинг шахсий қарамлиги бекор қилинди, маориф соҳасида янги ўқув мактблари очилди, саноат ва ташқи савдога ҳомийлик қилинди.
  • Лекин, хаддан ташқари катталашиб кетган армия ва бюрократик аппарат мамлакатни оғир молиявий аҳволга келтирди. Ҳукумат ўзи ҳомийлик қилган саноат ва савдодан солиғларни ошириш йўли орқали бу аҳволдан чиқмоқчи эди.
  • XVII-XVIII асрларда Габсбурглар монархияси таркибига кирган Венгрия, Трансильвания, Чехия, Словакия, Хорватия, Словенияда контрреформация ва германлаштириш сиёсатини, марказлаштириш сиёсатини олиб бордилар. Бундай сиёсат маҳаллий аҳолининг норозилигини келтириб чиқарди ва кўплаб тўқнашувларга олиб келди.

1. XIX асрнинг биринчи ярмида Австрия империясининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши.

  • XIX асрнинг биринчи ярмида Габсбурглар империяси абсолютик тизими ва феодал муносабатларини сақлаб қолган давлат эди. Мамлакатнинг иқтисодиётида аграр соҳа устунлик қилар эди. Чехия ва Моравияда йирик помешчик ер эгаликлари устунлик қиларди ва хўжалик экстенсив йўли билан ривожланарди. Далмация, Галиция ва Буковинада деҳқонлар хўжаликларининг майдаланиши ва унумдорликнинг қисқариши кўзга ташланарди.
  • Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва интенсификациялаш австрия-немис провинцияларда олдинроқ пайдо бўла бошлади. Деҳқонлар хўжалигининг устуворлиги, помешчик ер эгаликларнинг заифлиги, деҳқонларнинг шахсий қарамлигининг бекор қилинганлиги империянинг бошқа ҳудудларига нисбатан бу ерларда капиталистик муносабатлар учун қулай шароитлар яратди.
  • XIX аср бошларида саноат тўнтарилиши учун мамлакатда иқтисодий, ижтимоий ва техникавий заминлар йўқ эди. Саноатга ва транспортга буғ двигателларини киритиш 30-40-йиллардан бошланди.
  • Жаҳон савдо-иқтисодий муносабатларга Қуйи Австрия ва Чехия ерлари қўшилдилар. Саноат фаолиятининг ўрта асрлик шакллари, ушбу жойларда тезроқ бузила бошлади.
  • Саноат тўнтарилишининг биринчи босқичи икки хусусият билан ажралиб турар эди. Биринчидан, бу жараён турли провинцияларда бир ҳил бормас эди.
  • Иккинчидан, тўқимачилик саноати устиворлик қилар эди ва саноат маҳсулотининг ярмиси шу тармоққа тегишли эди.
  • Биринчи темир йўли 1828 йилда қурилди. Темир йўллар биринчи галда Венадан Чехияга қурилар эди. Дастлабки локомотивлар Англиядан сотиб олинган бўлса, 40- йилларда маҳаллий саноат паравоз ва вагонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Download 98,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish