Электронларнинг квант сонлари
Электроннинг ҳолатини асосан унинг энергияси характерлайди. Электрон энергияси, нур оқими заррачаларининг энергияси каби, фақат дискрет, яъни квантланган қийматларга эга бўлади. Электроннинг атомда бўлиши тўлқин функцияси квадрати (2) билан ифодаланганлиги учун, бу функциянинг қиймати ўз навбатида уч катталикка (n, l, m) боғлиқ. Бундан ташқари электрон яъна битта қўшимча эркинлик даражасига, яъни спин-квант сонига эга. Демак, атомда электрон ҳолатини тўлиқ ифодалаш учун туртта параметр керак экан. Бу параметрлар квант сонлари дейилади. Квант сонлари ҳам, электрон энергияси каби исталган қиймат қабул қилмасдан, фақат маълум қийматларга эга бўлади.
1. Бош квант сон - n-электроннинг умумий энергия запасини ёки унинг энергетик даражасини ифодалайди. Бош квант сон 1 дан + гача бўлган барча бутун сонлар қийматига эга бўлиши мумкин. Агар электрон ядро майдонида бўлса, бош квант сони бирдан еттигача бўлга қийматни қабул қилади. Энергетик даража сонлар билан ёки бош квант сонига тўғри келадиган ҳарфлар билан белгиланади.
Бош квант сони
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
Даража ишораси
|
K
|
L
|
M
|
N
|
O
|
P
|
Q
|
2. Орбитал (ёнаки) квант сон - l-электроннинг поғоначадаги энергетик ҳолатини, электрон бўлут шаклини ҳарактерлайди. У электроннинг қандай орбита буйлаб ҳаракат қилаётганлигини кўрсатади.
Квант қаватларда қаватчаларнинг сони бош квант сониниг номерига тенг. Орбитал квант сони нолдан n-1 гача бўлган барча бутун сонлар қийматига эга бўлади. Масалан, бош квант сони nq4 бўлса, lq0.1.2.3 қийматга эга бўлади. Демак, тўртинчи квант қаватда тўртта қаватча бўлади. Бу қаватчалар s,p,d,f ҳарфлари билан белгиланади.
l нинг сон қиймати 0,1,2,3,4,5....
ҳарф белгиси s,p,d,f,r,h,...
Қаватчадаги электронлар s,p,d,f электронлар дейилади.
Орбитал квант сони l=0.1.2.3. яъни тегишлича s,p,d,f бўлганда даврий системадаги барча элементларнинг электрон формуласини ёзиш мумкин.
Биринчи энергетик поғонада битта поғонача (n=1,l=0)
Иккинчи энергетик поғонада иккита поғонача (n=2,l=0.1)
Учинчи энергетик поғонада учта поғонача (n=3,l=0.1.2)
Тўртинчи энергетик поғонада иккита поғонача (n=4,l=0.1.2.3)
Ҳар қайси энергетик поғонадаги электронлар сони 2n2 билан поғоначадаги электронларнинг максимал қиймати эса (2L+1)∙2 билан аниқланади. У вақтда электронларнинг максимал қийматлари: s=2: p=6: d=10: f=14 га тенг.
3. Магнит квант сон - m-электронларнинг магнит моментини ҳарактерлайди ва электрон булутнинг магнит майдонига нисбатан йўналишини кўрсатади. Магнит квант сони бутун сонларни мусбат ва манфий қийматларини ҳамда нолни, яъни орбитал квант сонининг ҳам мусбат ҳам манфий қийматларини қабул қилади. Масалан,
L=0 m=0 битта қиймат
L=1 m=+1, 0,-1 учта қиймат
L=2 m=+2,+1, 0,-1,-2 бешта қиймат
L=3 m=3,+2,+1, 0, -1,-2,-3 еттита қиймат
Магнит квант сонининг қиймати, бу айни электрон поғоначага тўғри келадиган энергетик ҳолатлар сони бўлиб у (2l+1) қийматга эга. Демак, s-поғоначадагибитта, p-поғоначадагиучта, d поғоначада 5 та, f-поғоначада 7 таэнергетикҳолатбўлади. Энергетикҳолатниэнергетикячейкабилан, электронларниячейкадагистрелкалар () биланифодалашқабулқилинган. Энергетикячейкасхематиктўғритўртбурчакоркаликўрсатилади
4. Спинквантсон - s-электронингичкиқаватиниҳарактерлайди. Спинквантсонэлектронўзўқиатрофидаайланишидагимагнитмоментибиланбоғлиқ, уиккиқийматга, электронниядроатрофидамагнитмайдонгапаралелёкиантипараллелҳаракатигақараб +1/2 ва -1/2 қийматгаэгабўлади. Демак, энгкўпибилан 14 қийматгаэгабўлишимумкин.
Иккиэлектрониучтаквантсони (n, l, m) бирхил, лекинқарама-қарши () спинлибўлсажуфтлашган, агартўйинганспинлибўлса () жуфтлашмаганэлектронлардейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |