Туз ионлари билан сув ўртасида борадиган ва кўпинча муҳитнинг ўзгариши билан борувчи ўзаро таъсир реакциялари тузларнинг гидролизи деб аталади.
Гидролиз натижасида туз ионлари сув ионлари билан ёмон диссоциланувчи комплекслар (ион молекулалар) ни ҳосил қилади. Агар гидролиз маҳсулотлари эрувчан бўлса, жараён қайтар бўлади. Гидролиз натижасида баъзан осон учувчан ва ёмон эрувчи моддалар ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолларда реакция қайтмас бўлиб, охиригача боради.
Кучсиз кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлар, кучсиз кислота ва кучли асосдан ҳамда кучли кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлар гидролизга учрайди. Кучли кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган тузлар гидролизга учрамайди; бу ҳолда нейтралланиш реакцияси (гидролизга тескари бўлган жараён) бориб, сув ҳосил бўлади:
OH- + H+ = H2O
Бунда сувнинг ионларга диссоциланиши сезилмас даражада бўлади.
Тузлар гидролизининг муҳим ҳолларини кўриб чиқамиз:
1) Кучсиз кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган тузлар гидролизи. Мисол сифатида натрий карбонат NaCO3 (кучли асос NaOH ва кучсиз кислота H2CO3 дан ҳосил бўлган) гидролизини кўрамиз:
Бу тенглама ион молекуляр шаклда қуйидагича ёзилади:
унинг қисқартирилган шакли:
Демак, тузнинг аниони гидролизга учрайди ва реакция натижасида гидроксил ОН- ионлар ҳосил бўлади. Бинобарин, кучсиз кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган тузларнинг сувдаги эритмалари ишқорий муҳитга эга бўлади.
2) Кучли кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузларнинг гидролизида асосан туз катиони реакцияга киришади. Масалан, аммоний хлорид NH4Cl ни гидролизини олайлик:
Тенглама қисқартирилган шаклда қуйидагича бўлади:
Кучли кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлар гидролизланганда эритмада водород ионлари тўпланади ва шу сабабли эритма кислотали муҳитга эга бўлади.
3) Кучсиз кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузларнинг гидролизида тузнинг ҳам катиони, ҳам анионлари сув билан таъсирлашади, масалан:
тенглама ион-молекуляр ҳолда қуйидагича ёзилади:
Туз эритмасининг муҳити ёки кислотали (агар гидролиз натижасида ҳосил бўлган асос кислотага нисбатан кучсиз бўлса), ёки ишқорий (агар асос кислотага нисбатан кучлироқ бўлса), ёхуд нейтрал (агар ҳосил бўлган асос ва кислота бир хил кучда бўлса, яъни уларнинг ионланиш константаси амалда бир-бирига тенг бўлса) бўлади.