Г. А. Ихтиярова,Т. Н. Кайпназаров, А. С


Умумий методик кўрсатмалар



Download 168,13 Kb.
bet2/28
Sana12.07.2022
Hajmi168,13 Kb.
#780786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Sirtqi Kimyo uslubiy qollanma

Умумий методик кўрсатмалар


Маълумки, мустақил машғулот сиртдан ўқиётган талабалар учун ўқишнинг асосий шакли бўлиб хизмат қилади.
Кимёни мустақил ўзлаштиришдан аввал шуфан бўйича тавсия этилган дастур билан ҳар томонлама пухта танишиш керак, чунки дастур сиртдан ўқишга қабул қилинган талабаларга алоҳида юборилади. Шунинг учун у методик кўрсатма ҳажмига киритилмаган. Қулингиздаги тавсия этилаётган ушбу методик кўрсатмада “Кимё” фани материаллари қуйидаги мавзуларга бўлинган:

  1. Кимёнинг асосий қонунлари. Дальтон атомистикаси. Модда массасининг сақланиш қонуни, модда таркибининг доимийлик қонуни. Авогадро қонуни. Эквивалентлар қонуни.

  2. Анорганик бирикмаларнинг энг муҳим синфлари. Номланиши, олиниши, хоссалари ва ишлатилиши.

  3. Атом тузилиши ва Д.И.Менделеевнинг кимёвий элементлардаврий системаси ва даврий қонуни

  4. Кимёвий боғланиш ва молекуланинг тузилиши. Кимёвий боғланишни асосий турлари ва ҳоссалари. Валент боғланиш усули.Ковалент ва ион боғланиш. Молекуляр орбиталар усули ҳақида тушунча.

  5. Термокимё. Гиббсэнергияси. Гесс қонуни. Моддани ички энергияси. Энтальпия, энтропия.

  6. Кимёвий кинетика. Кимёвий реакция тезлиги ва унга таъсир этувчи омиллар. Реакция тезлик константаси. Массалар таъсири қонуни. Вант Гофф қоидаси. Гомоген катализ. Занжирли реакциялар.

  7. Эритмалар. Эритматурлари. Эритма концентрациясини ифодалаш усуллари. Суюлтирилган эритмаларнинг хоссалари, осмотик босим. Эрувчанлик. Эритмаларнинг буғ босими. Вант-Гофф қонуни.

  8. Электролит эритмалар. Ноэлектролит ва электролит эритмалар. Электролитларнинг сувли эритмалари. Кучли ва кучсиз электролитлар.Тузларнинг гидролизи. Гидролиз даражаси ва константаси

  9. Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари. Уларнинг турлари. Оксидловчилар ва қайтарувчилар. Оксидланиш қайтарилиш реакцияларнинг турлари: Атомлар ёки молекулалараро, молекула ичидаги.Диспропорцияланиш реакциялари.

  10. Металлар, уларнинг табиатда учраши, олиниш усуллари, кимёвий хоссалари. Электрокимё. Гальваник элементлар назарияси. Электрокимёвий жараёнлар. Электрод жараёнларни термодинамикаси. Электрод потенциал ҳақида тушунча. Гальваник элементлар ва уларни электр юритувчи кучини аниқлаш.

  11. Электролиз. Туз эритмалари ва суюқланмалари электролизи, катод ва анод электродларда борадиган жараёнлар. Эрийдиган ва эримайдиган анод электрод ёрдамидаги электролиз жараёни. Фарадей қонунлари. Электролизни амалда қўлланиши. Аккумуляторлар, уларни турлари(кислотали ва ишқорий) ва ишлаш принциплари.

  12. Кимёвий коррозия ва унинг турлари. Электрокимёвий коррозия ва унинг турлари, токлар таъсирида борадиган коррозия. Коррозиядан муҳитни хоссасини ўзгартириш. Коррозия ингибиторлари.

Талабалар “Назорат иш” ларини бажариш жараёнида қўйидаги кўрсатмага риоя қилиш зарур:



  1. Талаба ўз-ўзини текшириш бўйича қўйилган саволлар билан пухта танишиш керак.

  2. Мураккаб, тушуниш қийин бўлган саволларни алоҳида рўйхатини ёзиб қўйиш (бу саволларни консультацияда аниқлаб олиш) лозим.

  3. Илова этилган ўқув адабиётлари билан танишишва ўзлаштириш лозим бўлшаг мавзуларни аниқлаб олиш, асосий назария, кимёвий тушунчалар, қонунларнинг формилировкаси, ўзлаштирилаётган мавзуга тааллуқлик кимёвий формула, реакциялар тенгламаларини дафтарга ёзиб бориши лозим.

  4. Умумий кимё фанини мустақил ўзлаштириш ва назорат ишларини бажариш жараёнида сиртдан таълим олаётган талаба албатта масалаларни ҳам ёзиб бориш лозим, чунки бу унга назарий материалларни пухта ўзлаштиришга имкон беради. Шунинг учун ушбу методик кўрсатманинг “Назорат масалалар” бўлимида бир қатор масалалар келтирилган.

  5. Агар умумий кимё фанини мустақил ўзлаштириш жараёнида баъзи савол ёки масалаларни ечишда қийинчилик содир бўлса сиз ёзма ҳолда консультация олиш учун ўқитувчиларга мурожат қилишингиз мумкин (ТошДТУ сиртдан ўқиётган талабалар деканатига), ёки ўқув-консультация бўлимига оғизаки мурожаат қилишингиз мумкин. Консультация учун ТошДТУ “Умумий кимё” кафедрасига шахсан келиб мурожаат қилишингиз ҳам мумкин (ТошДТУ, Мухандислик технологиялари факультети биноси, 3-этаж, 324-хона)

Назорат ишни бажаришда эътиборингизга ҳавола этилаётган методик кўрсатма талабларига ҳар томонлама риоя қилиш лозим. Назорат ишни тайёрлаганда аввало сизнинг вариантингизга тааллуқли бўлган барча саволларни, масалаларни дафтарингизга кўчиринг. Саволларга тўлиқ, пухта гина жавоб ёзибгина қолмай, уларни назарий тасдиқлаш ҳам лозим. Масалаларни ҳар томонлама пухта ечиб, кимёвий формулалар, реакция тенгламаларини ёзишни унутманг, уларни лозим бўлса тенгланг.
Назорат иши озода, яхши ёзув билан ёзилган бўлиши шарт. Тақризчи яъни текшириб, баҳоловчи ўқитувчининг белгилар қўйиши, камчиликларни кўрсатиши учун дафтарнинг унг томонига жой (поля) қолдиринг. Назорат иши ёзилган дафтарнинг охирги бетига фойдаланган ўқув адабиёти рўйхатини ёзиб қўйинг; шу бет охирига назорат ишни бажарган муддат (кун, ой, йил) ва имзо қўйишни унутманг.
Назорат ишни топшириш учун сиртдан ўқиётган талаба ўқитувчига шахсан келиб суҳбатдан ўтиши лозим. Тақризчи назорат ишини текшириб, йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб беради. Текшириш жараёнида талабага у бажарган назорат иш юзасидан саволлар беради, суҳбат ўтказади. Назорат иш туҳри бажарилган бўлиб, талаба тақризчи саволларига қониқорли жавоб берса у вақтда назорат иш қабул қилинади ва бу ҳақида талабанинг рейтинг дафтарчасига ёзиб қўйилади ҳамда тақризчи имзоси билан тасдиқланади.
Агар назорат иш тўғри бажарилган бўлса, бироқ талаба тақризчи саволларига жавоб беролмаса, назорат иши талабага қайтариб берилади. Бундай талабалар пухта тайёрланиб шу назорат ишни қайтадан мазкур тақризчига топшириши керак.
Назорат ишда йўл қўйилган хатоларни тузатиш ишлари айнан шу дафтар охирида қўшимча тарзда бажарилиши керак.
Сиртдан таълим олаётган 1 курс талабалари 1 та назорат иш ёзадилар.
Назорат ишни топширган талаба ўқув графиги асосида дарсга келиши лозим. Бу ерда сиртдан таълим олаётган талабалар учун умумий кимёдан маъруза ўқилади, семинарлар ўтказилади, консультация берилади, айни вақтда талаба берилган мавзу асосида мустақил иш бажаради. Назорат ишни бажарган, амалий ва лаборатория машғулотларни, мустақил ишларни бажарган талаба кимёдан имтихонга қўйилади.



Download 168,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish