4-мавзу: Кимёвий боғланиш ва молекуланинг тузилиши
Ҳар қандай кимёвий модда – атомлар ва уларнинг бирикишидан ҳосил бўлган кристаллар, молекулалар ва ионлардан ташкил топган материядир. Буларда атомлар бир-бирлари билан маълум турдаги боғланишлар (кучлар) воситасида бирикадилар. Бу боғланишлар юзага келиш механизми, табиати, уларда иштирок этувчи заррачаларнинг турларига кўра бир неча хил бўлади.
Кимёвий боғланишларнинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи асосий восита – электронлар электрон булутларидир.
Кимёвий боғнинг асосий тавсифларига - боғланиш энергияси, боғланиш узунлиги, боғланиш тартиби киради.
Боғланиш энергияси. Кимёвий боғни узиш учун зарур бўлган энг кам энергия миқдорига боғланиш энергияси дейилади. У Eбилан белгиланиб, кЖ/моль ва ккал/моль да ўлчанади.
Молекулаларда боғланиш энергияси шу молекулани атомларга парчаланиш энергиясига тенг.
Боғланиш энергияси қанчалик катта бўлса, боғ шунчалик барқарор бўлади.
Боғнинг узунлиги деб, кимёвий боғланишнинг ҳосил бўлишида иштирок этган атомлар ядролари ўртасидаги масофага айтилади. У r- ҳарфибилан белгиланиб нм да ўлчанади.
Кимёвий боғланишлар сони ортиши билан боғнинг барқарорлиги ортади, узунлиги қисқаради.
H3C-CH3 da
H2C=CH2 da
HC≡CH da
Ковалент боғланиш – электрон жуфтлари воситасида ҳосил бўлган боғланишдир. Бунда киёвий боғланишда иштирок этувчи атомлардаги бир ёки бир нечта тоқ спинли электронлар бошқа атомдаги тоқ спинли электронлар билан электрон жуфтлари ҳосил қилиб, ҳар бир электрон жуфти битта кимёвий боғланиш ҳосил қилади.
H∙+∙H →H:H ∙O∙ + ∙O∙ → O::O H∙ + ∙Cl → H:Cl
Бу боғларнинг жойлашувига кўра σ – “сигма” ва π – “пи” боғланишлар бор.
σ – боғланиш, иккала бирикувчи атомларнинг ядроларини туташтирувчи тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган боғланишлар.
π – боғлар асосан қўшбоғ ёки учбоғлар ҳосил бўлганда юзага келади.
Ковалент боғланиш қутбсиз ва қутбли ковалент боғланишга бўлинади.
Электроманфийликлари бир хил бўлган элементлар атомлари ўртасида юзага келадиган боғланиш қутбсиз ковалент боғланиш дейилади.
H2,O2, Cl2, F2, Br2, N2, I2
Электроманфийликлари бир - биридан фарқ қилувчи турли элементлар атомлари ўртасида юзага келадиган боғланиш қутбли ковалент боғланиш дейилади.
H2O, NH3, HCl, HF, HBr, HI, H2S, H2Se
Айрим металлмасларниннг электроманфийлиги
I
|
II
|
III
|
IV
|
V
|
VI
|
VII
|
H
2,2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
B
2,04
|
C
2,55
|
N
3,04
|
O
3,44
|
F
3,98
|
|
|
|
Si
1,9
|
P
2,19
|
S
2,58
|
Cl
3,16
|
|
|
|
|
|
|
Br
3,96
|
Электроманфийлиги катта бўлган ( F,O,N,Cl) элементларнинг атоми билан боғланган водород қисман протонлашади ва қўшни электроманфий атомнинг электрон қобиғига тортилади. Ҳосил бўлган боғланиш водород боғланиш дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |