Ёруғ кун мобайнида ҳаво денгиз ва океан устидан кўра, қуруқлик
устида тезроқ исийди. Қизиган ҳаво ер устида кенгаяди ва осмонга
кўтарилади, унинг ўрнини оғирроқ совуқ ҳаво қатлами эгаллайди ва унинг бу
ҳаракати шамолни ҳосил қилади. Кечқурун шамол ўз йўналишини
ўзгартиради, чунки сув устидагига нисбатан ер юзасидаги ҳаво тез совийди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкентда 2015 йилда шамол энергиясига
бағишланган анжуманда Ўзбекистонда шамол энергетикасининг салоҳияти
520 ГВт дан кўпроқни ташкил этиши айтилди. Унга кўра, шамол
энергияси
ишлаб чиқарувчи қурилмаларни биринчи навбатда Навоий вилояти ва
Қорақалпоғистонда ўрнатиш режалаштирилди. Ўзбекистон сўнгги
йилларда
жиддий энергетика инқирози сезила бошлаши билан тикланадиган
энергиянинг бундай турига талаб кескин оша бошлади. Аҳолининг айниқса,
қиш мавсумида электр тақчиллигидан шикоятлари кўпайиши сезила
бошланди. Электр таъминотидаги узилишлар сўнгги пайтларда пойтахт
Тошкентда ҳам кузатилди. 2015 йил март ойининг охири ва апрель ойлари
бошида Европада Тикланиш ва Тараққиѐт Банки электр тақчиллиги
Ўзбекистонда бизнес йўлидаги асосий ғовга айланганини айтди, бу эса 1990
йиллардаги электр инфратузилманинг (МДҲ давлатлари) эскиргани,
мамлакатда аҳоли сони сўнгги 20...25 йилликда кўпайганига қарамай, электр
энергияси ишлаб чиқариш ҳажми шунга яраша ортмагани, муқобил энергия
соҳасига етарли сармоялар киритилмаѐтгани билан изоҳлана бошланди.
2016 йил 11 июнда Тошкент шаҳрида ўтказилган “ Ўзбекистонда
шамол энергияси салоҳиятини ривожлантириш” га бағишланган анжуманда
Иқтисодиѐт
вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар,
инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиѐт жамғармаси,
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги
гидрометеорологик хизмат маркази, Ўзбекистон Фанлар Академияси,
“Ўзбекэнерго” АЖ, Ёқилғи ва энергия муқобил
манбалари корхоналари
ассоциацияси каби ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек,
халқаро ташкилотлар ва ривожланиш институтлари вакиллари қатнашдилар.
Биринчи марта бундай нуфузли анжуманда Ўзбекистонда мавжуд бўлган
шамол энергияси Атласи тақдим этилди. Ушбу харита махсус
моделлаштирувчи компьютер дастурлари ѐрдамида ишлаб чиқилган.
Дастлабки консерватив таҳлилларнинг кўрсатишича, мамлакатдаги шамол
энергияси имкониятлари 520 минг МВт ўрнатилиши мумкин бўлган қувват
ва бир миллиарддан ошиқ мегаватт-соат ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган
энергияни ташкил этиши тўғрисида маълумотларга эга эди. Юқорида
келтирилганидек, шамол атласига асосланган ҳолда «Ўзбекэнерго» АЖ
томонидан иккита истиқболли ҳудуд аниқланган
- булардан бири Навоий
вилоятида ва иккинчиси Қорақалпоғистон Республикасида. Ҳар икки ҳудудда
ҳам узоқ муддатли сифатли шамол шартлари мавжуд бўлиб (Нукусда 60 минг
МВт ва Зарафшонда 75 минг МВт), улар қулай жойлашганлиги келтирилди.
Бугунги кунда мамлакатнинг шамоллар атласи тузилганлиги унга кўра
шамол энергиясининг ялпи имконияти 2,2 млн.т.н.э. деб баҳоланмоқда, унинг
техникавий имконияти эса – 0,427 млн.т.н.э.га тенг. Бундан ташқари
мамлакат ҳудудининг 75 фоиз шамол кучи ѐрдамида энергия ҳосил қилиш
учун фойдаланишга яроқсиз деб белгиланади. Бунга текис ерлар киради, у
ердаги шамол оқимлари мавсумига боғлиқ.
Республикамизнинг географик жойлашиши қуѐш энергиясидан
унумли фойдаланиш имкониятини беради. Бундан ташқари, кейинги
йилларда Республика
хукумат
и томонидан муқобил
энергиядан
фойдаланишга қаратилган қатор муҳим қарорлар қабул қилинди (солиқ
ва божхона имтиѐзларига оид). Айниқса, 2013 йил 20 - 23 ноябрда
Тошкентда бўлиб ўтган Осиѐ қуѐш энергияси форумининг олтинчи
йиғилиши муқобил энергия технологияларини ривожланишида муҳим
воқеа бўлди. Бу нуфузли ҳалқаро форумда Ўзбекистон Республикаси
биринчи Президенти И.А.Каримов сўзлаган нутқида юртимизда муқобил
энергиядан фойдаланиш масалалари ва унинг истиқболларини батафсил
ѐритиб берилган эди. Хусусан, нутқда қуйидаги фактлар келтирилди:
- Ўзбекистон бугунги кунда муқобил энергия соҳасида улкан
салоҳиятли кадрларга эга;
- “Физика-Қуѐш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида Осиѐ
тараққиѐт банки билан ҳамкорликда Тошкентда Халқаро қуѐш энергияси
институти ташкил қилинди;
- Ўзбекистон Осиѐ тараққиѐт банки билан ҳамкорликда Самарқанд
вилоятида 100 мегаватт қувватга эга бўлган қуѐш фотоэлектр
станциясини қуриш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишга киришилди;
- Келгусида юқори самара берадиган, янги технологияларга асосланган
яна бир нечта йирик қуѐш электр станциясини барпо этиш режалаштирилган;
-Ўзбекистон фотоэлектрик модуллар ва қуѐш энергетикасида
қўлланадиган бошқа ускуналарни ишлаб чиқариш учун бой хом-ашѐ
захираларига эга;
- 2012 йили мамлакатимизда Жанубий Кореянинг “Неоплант”
компанияси билан ҳамкорликда йиллик қуввати 12 минг тоннани ташкил
этадиган техник кремний ишлаб чиқарадиган завод фойдаланишга
топширилди. Бугунги кунда “Ангрен”
махсус индустриал зонасида
Кореянинг “Шиндонг Энерком” компанияси иштирокида йиллик қуввати
5 минг тонна бўлган кремний ишлаб чиқарувчи иккинчи завод
қурилиши ниҳоясига етказилмоқда;
- 2014 йилда Навоийда дастлабки қуввати 50 мегаватт бўлган
фотоэлектр панеллари ишлаб чиқарадиган, Жиззахда эса йилига 50 минг
дона қуѐш иссиқлик коллекторлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил
этилишини айтиб ўтган эдилар.
Мутахассис маълумотларида, қуѐш энергиясидан фойдаланиш
технологияларни кенг миқѐсда қўллаш яқин йилларда юртимиз энергия
тизимига тушаѐтган энергия юкини 2
миллиард киловатт-соатга
қисқартириши, локал тарзда қарийб 2 миллион гигакаллория иссиқлик
энергияси ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини беради. Бу эса йилига
жами 250 миллион доллардан ортиқ қийматдаги энергия ресурсини
тежашни таъминлайди.
Сув сатҳининг кўтарилиб-тушиш энергияси. Сув сатҳининг кўтарилиб-
тушиш энергиясидан фойдаланиш учун, сув сатҳи кўтарилган вақтда денгиз
ҳавзасининг бирор кичрайган жойи (қўлтиқ-сув ҳавзаси) бекитилади (1.5-
расм). Сув қайтган вақтда денгиз ва ажратилган сув ҳавзаси сатҳлари
орасида маълум катталикда босим ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: