КИРИШ
Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган
яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан
фойдаланувчи шахслар уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган
мол-мулк солиғидан, ер солиғидан озод этилади.
"Қайта тикланувчи энергия манбаларидан
фойдаланиш тўғрисида"ги қонун 22.05.2019 й.
«Қайта тикланувчи энергия манбалари» фанини ўрганиш давомида
талабаларни дунѐда ва Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетика
имкониятлари билан таништириш ва бундай воситалар манбалари ҳақида
тушунчалар беришдан иборат. Ўқув қўлланмада қайта тикланадиган энергия
манбаларидан фақат етакчи мамлакатларда фойдаланиш мумкин ѐки қайта
тикланадиган энергетика иқтисодий жиҳатдан фойдасиз, ривожлантириш эса
фақат экологик ва эпидемиалогик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида
жадаллаштирилаѐтганига
оид
пайдо
бўлган
нотўғри
тасаввурни
ўзгартиришга, иккиламчи чиқинди ва энергоресурсларнинг имкониятлари
очиб берилади. Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик
тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш
кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки,
қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости
бойликлари ва захираларини тежаш баробарида экологияга чиқарилаѐтган
зарарли газларнинг миқдорини камайтириш имконини беради. Шу боис
бутун дунѐда иқтисодиѐтнинг турли соҳаларида муқобил энергия
манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратиляпти. Шуларни инобатга
олган ҳолда сўнгги йилларда республикамизнинг саноат тармоқларига “яшил
иқтисодиѐт” тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳасида энергия
самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан
фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиѐтни жадаллаштириш,
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар
амалга оширилди. Тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, яқин келажакда у ѐки
бу давлатнинг барқарор ривожланиши учун энергетика тармоғида қайта
тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш салмоғига узвий боғлиқ
бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ҳозирча ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбалари
тўғрисида етарлича маълумот йўқ, қуѐш, шамол ва органик чиқиндилар
энергиясидан фойдаланишга доир илмий ва амалий тажрибалар етишмайди
деб четдан олиб келиш тажрибалари давом эттирилмоқда. Бундай ҳолат
кўплаб ривожланаѐтган мамлакатлар учун ҳам хосдир. Улар қайта
тикланадиган энергетиканинг технологик жиҳатдан ривожланишига қараб
олға интилиши, хусусий тармоқни қуѐш, шамол ва органик чиқиндилар
энергиясидан фойдаланиш жараѐнига жалб этиш имконини берадиган
иқтисодий муҳитни яратиши ва шу тариқа мамлакат энергетика балансида
қайта тикланадиган энергия улушини ошириш талаби мавжуд.
Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021
йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиѐт
тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги саъй-ҳаракатларни
янги босқичга кўтарди десак муболаға бўлмайди. Мазкур ҳужжатда 2017-
2021 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимини янада
қисқартириш, маҳсулот таннархини камайтириш ва қайта тикланувчи
манбалар энергиясидан фойдаланишни кенгайтиришга йўналтирилганлиги
билан аҳамиятга эга. Унга кўра яқин истиқболда устувор вазифа сифатида
иқтисодиѐтнинг энергия ва ресурс сиғимини қисқартириш, ишлаб чиқаришга
энергияни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш, қайта
тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, меҳнат
самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.
Анъанавий энергетика ѐқилғиси ва энергиясининг ҳақиқий қийматини
акс эттирадиган нархларни белгилаш, шу йўсинда самарали энергия
ускуналаридан фойдаланиш ҳамда аҳоли онгига энергияни тежашга оид
ғояларни сингдириш ҳам ана шундай муҳим чоралар сирасига киради.
Қўлланмада қайта тикланувчи энергия манбаларининг асоси бўлмиш
қуѐш энергияси ва қуѐш энергияси ѐрдамида иссиқлик ҳамда электроэнергия
ишлаб
чиқариш
ва
электроэнергия
ишлаб
чиқарувчи
қуѐш
электростанцияларининг схемаси ҳамда ишлаш тартиби келтирилади. Бундан
ташқари фаннинг таркибига тикланувчи энергия - шамол энергияси ва
энергетикаси ҳамда электростанциялари, тўлқинлар энергияси ва
электростанциялари, сув кўтарилиши энергияси ҳамда электростанциялари,
геотермал энергия ва электростанциялар ҳақида маълумотлар берилган.
Маълумки, сўнги вақтлардаги экологик ва эпидемиологик вазият бу билан
чамбарчас боғлиқ бўлган энергияга бўлган талабнинг ортиши иккиламчи
энергия манбаларининг қадимий тури бўлган органик чиқиндилар, уларнинг
манбалари, йиғилиши, сақланиш, қайта ишлаш қурилмалари ва қайта ишлаш
натижасида ҳосил бўладиган энергия ва органик ўғитдан фойдаланиш
тўғрисида батафсил маълумотлар берилади.
Ушбу фан “Гидромелиорация ишларини механизациялаш” ва “Қишлоқ
хўжалигини механизациялаш” йўналиши таркибида бўлганлиги учун албатта
унинг таркибига қайта тикланувчи манбалар энергетик ривожланиши,
Дунѐда ва Ўзбекистонда тикланадиган энергиянинг ривожланиш тарихи,
ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ривожланиш истиқболлари, энергия ишлаб
чиқариш имконини берувчи манбалар ва истеъмолчиларнинг ресурслари,
уларни ишлаб чиқариш усуллари ва жиҳозлари, уларни ҳисоблаш, танлаш,
эксплуатация қилиш билан талабаларни таништиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |