Англия қироли Эдуард II давридаги футбол ўйини ҳозирги замонавий Рэгби ўйинига ўхшайди - 13 апрелда 1314 йилда Лондон шахрида қирол Эдуард II буйруғи эълон қилинди. Шаҳарда ва қишлоқларда тўп ўйини ўйиналса қамоқ жазоси билан жазоланади
Қирол Эдуард III, Ричард II ва инглиз монархлари Генрих IVдан то Яков IIгача футбол ўйини ҳеч қайсига ёқмаган Лекин футбол ўйини кундан-кунга машҳур бўла бошлаган XIX аср юзйиллиги бошида Буюк Британияда “Футбол-оламонидан” тартибли футбол ўйинига ўтилиши бошланган - 1857 йили Шейффилда дунёда биринчи футбол жамоаси пайдо бўлган.
- Лондонда 1863 йили 7 жамоа йиғилишида Милий футбол ассоциацияси, ягона қоидалар тузилган ва тасдиқланган
- 8 декабрда 1863 йили 13 пунктдан иборат қоидалар нашрга чиқилди
1. Майдоннинг бўйи 200 ярд (183м) дан, эни 100 ярд (91.5м) дан ошмайди. Майдоннинг бурчакларида байроқчалар ўрнатилади. Устига тўсин ётқизилмаган дарвоза 8 ярд (7.32 м) оралиқда ўрнатилган бўлиб, иккита устундан иборат. 2. Ким қай томондан ўйнаши қуръа ташлаб ҳал қилинган. Куръада ютқазган жамоада майдон марказига қўйилган тўпни тепиб, ўйинни бошлаб беради. Иккинчи жамоа ўйинчилари тўп тепулгунча қадар унга 10 ярд (9.15м) дан яқин кела олмайдилар. 3. Дарвозага тўп урилгандан кейин, жамоалар томониларини алмаштирганлар. 4. Тўп қўлда улоқтирилмай, қўлда зарба берилмай ёки қўлда кўтариб кирилмай, иккита устун оралиғидан ўтса, дарвоза затб этилган ҳисобланади. 5. Агар тўп ён чизиқдан ташқарига чиқиб кетса, унда ҳаммадан аввал тега олган ўйинчи тўпни чизиқни кесиб ўтган жойдан, чизиққа нисбатан тўғри бурчак ҳосил қиладиган ўйналишда тўпни қўлда майдонга ташлаб беради. Тўпни ерга теккан заҳоти ўйинга кирган ҳисобланади. 6. Ўйинчи зарба бераётган пайтда унинг жамоасининг зарба берувчидан кўра рақиб дарвозасига яқинроқ турган ҳамма ўйинчилари ўйиндан ташқари ҳолатда ҳисобланади ва улар тўпга тега олмайдилар ёки рақибларга ҳалақит бера олмайдилар.
7. Тўп дарвоза чизиғидан ташқарига чиқиб кетиб, чизиқнинг нариёғида ҳимояланаётган жамоада ўйинчиси биринчи бўлиб унга тегса, шу жамоада дарвоза чизиғининг ўйинчи тўпга теккан жой рўпарасидаги нуқтасидан тўп тепиш ҳуқуқини олади: борди-ю ҳужум қилаётган жамоада ўйинчиси тўпни биринчи тўпни теккан жой рўпарасидаги нуқтасидан эркин тўп тепиш ҳуқуқини олади. Эркин тўп тепиш пайтида ҳимоядаги жамоа то тўп тепилгунча қадар дарвоза чизиғидан ташқарисида туради. 8. Агар ўйинчи бшоқа ўйинчи зарбасидан учиб келаётган тўпни бевосита қўли билан илиб олса, шу ҳолат рўй берган жойни белгилаб олиб, ўша жойдан эркин тепиши мумкин. 9. Ўйинчилар тўпни қўлларига олиб югура олмайдилар. 10. Ўйинчиларни чалиш ва уриш ман этилди, шунингдек ўйинчини қўл билан ушлаб тўхтатиб қолиш ёки туртиш ман этилади. 11. Тўпни қўл билан узатиш ман этилади. 12. Майдон ичида тўпга қўл теккизиш ман этилади. 13. Темир ва гуттаперчадан қилиган жойлари туртиб чиққан пойафзалларда ўйнаш ман этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |