- 1) ariza sudda ko‘rishga tegishli bo‘lmasa;
- 2) sudning aynan o‘sha taraflar o‘rtasida, aynan bir predmet to‘g‘risida va aynan bir asoslar bo‘yicha chiqqan nizo yuzasidan qabul qilinib, qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori yoxud da’vogarning arz qilgan talablaridan voz kechganligini qabul qilish yoki taraflarning kelishuv bitimini tasdiqlash to‘g‘risidagi ajrimi mavjud bo‘lsa;
- 3) sud aynan o‘sha taraflar o‘rtasida, aynan bir predmet to‘g‘risida va aynan bir asoslar bo‘yicha chiqqan nizo yuzasidan ish yuritayotgan bo‘lsa;
- 4) taraflar o‘rtasida ushbu nizoni hal qilish uchun hakamlik sudiga topshirish haqida hakamlik bitimi tuzilgan bo‘lsa;
- 5) ish shu sudning sudloviga taalluqli bo‘lmasa;
- 6) ariza muomalaga layoqatsiz shaxstomonidan berilgan bo‘lsa;
- 7) manfaatdor shaxs nomidan arizani ish yuritish vakolatiga ega bo‘lmagan shaxs bergan bo‘lsa.
188-модда. Ариза бериш Судда ишлар ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш йўли билан қўзғатилади. - 189-модда. Аризанинг мазмуни
- Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
- 1) ариза берилаётган суднинг номи;
- 2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;
- 3) жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;
- 4) даъвогарнинг талаби;
- 5) агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;
- 6) даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
- 7) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
- 8) аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
- Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
- Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризада ушбу моддада санаб ўтилган маълумотлардан ташқари ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ҳамда манзили кўрсатилиши керак.
- Аризада даъвогарни ёки унинг вакилининг, шунингдек бошқа тарафнинг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
- Аризада электрон манзили кўрсатилганлиги аризачининг суд чақирув қоғозларини ва бошқа хабарномаларни, суд ҳал қилув қарорларининг ҳамда ажримларининг кўчирма нусхаларини электрон ҳужжат тарзида олишга бўлган розилигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |