895-модда. Ломбарддан талаб қилиб олинмаган ашёлар
Юк топширувчи ашёларни қайтариб олишдан бош тортган тақдирда, ломбард уларни уч ой мобайнида сақлаб туриши шарт. Бу муддат ўтганидан кейин талаб қилиб олинмаган ашёлар ломбард томонидан ушбу Кодекс 289-моддасининг еттинчи қисмида белгилаб қўйилган тартибда сотилиши мумкин.
Ашёларни сотишдан тушган пулдан сақлаш ҳақи ва ломбардга тегишли бошқа тўловлар қопланади. Пулнинг қолган қисми ломбард томонидан сақлов паттасининг эгасига у тақдим этилганида қайтариб берилади.
146. Ashyolarni transport tashkilotlarining yukxonalarida saqlash deganda nimani tushunasiz? 897-модда. Ашёларни транспорт ташкилотларининг юкхоналарида сақлаш
Транспорт ташкилотларининг ихтиёридаги юкхоналар йўловчилар ва бошқа фуқаролардан, уларда йўл ҳужжатлари бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ашёларни сақлаш учун қабул қилиши шарт. Ашёни транспорт ташкилотларининг юкхоналарида сақлаш шартномаси оммавий ҳисобланади.
Ашё сақлаш учун юкхонага қабул қилинганлигини тасдиқлаш юзасидан (автомат юкхоналардан ташқари) юк топширувчига патта ёки номерли жетон берилади.
Патта ёки жетон йўқотилган тақдирда юкхонага топширилган ашё юк топширувчига ушбу ашё ўзига қарашли эканлигининг исботини тақдим этган тақдирда берилади.
Юкхонага топширилган ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги оқибатида юк топширувчи кўрган зарар суммаси, агар ашёни сақлашга топшириш пайтида у нархланган бўлса ёки зарарнинг ўрнини қоплашга керакли сумма хусусида тарафлар келишиб олган бўлсалар, зарарни қоплаш тўғрисида талаб қўйилган пайтдан бошлаб бир сутка муддатда юк топширувчига тўланади.
Ашё махсус қоидалар ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддатга юкхонага топширилиши мумкин. Кўрсатилган муддатда талаб қилиб олинмаган ашёни юкхона яна ўттиз кун сақлаб туриши шарт. Ушбу муддат тамом бўлгач, талаб қилиб олинмаган ашё сотилиши, сотишдан тушган пул эса ушбу Кодекснинг 895-моддасига мувофиқ тақсимланиши мумкин.
147. Ashyoni tashkilotlarning kiyimxonalarida saqlashning mazmunini yoriting? 898-модда. Ашёни ташкилотларнинг кийимхоналарида сақлаш
Агар ташкилотларнинг кийимхоналарида ашёларни ҳақ эвазига сақлаш ҳақида ашёни сақлашга топшириш вақтида келишиб қўйилган ёки бошқа очиқ усулда шартлашилган бўлмаса, уларда ашё сақлаш бепул ҳисобланади.
Ашё кийимхонада сақлаш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқлаш учун сақловчи юк топширувчига номерли жетон ёки ашё сақлаш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа белги беради.
Кийимхонага топширилган ашё жетон тақдим этувчига берилади. Бунда сақловчи жетон тақдим этувчининг ашёни олишга ваколатларини текшириши шарт эмас. Бироқ, омонат сақловчи жетон уни тақдим этувчига қарашли эканлигига шубҳаланса, ашёни жетон тақдим этувчига қайтариб беришни тўхтатиб туришга ҳақли.
Юк топширувчи жетонни йўқотиб қўйган, лекин унинг ашёларни кийимхонага топширганлиги ёки ашёларнинг унга тегишлилиги сақловчида шубҳа туғдирмаган ёхуд юк топширувчи томонидан исботланган ҳолларда ҳам сақловчи кийимхонадаги ашёни беришга ҳақли. Ташкилотларнинг ашёлар кийимхоналарда бут сақланиши учун жавобгарлиги, шунингдек талаб қилиб олинмаган ашёларни сақлаш муддатлари ушбу Кодекс 897-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган қоидалар бўйича белгиланади.
148. Ashyoni mehmonxonada saqlash deganda nimani tushunasiz? 899-модда. Ашёни меҳмонхонада сақлаш
Меҳмонхона унда яшаётган шахс томонидан олиб кирилган ашёларнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун омонат сақловчи сифатида алоҳида келишув бўлмаган тақдирда ҳам жавоб беради, ашё енгиб бўлмайдиган куч, ашёнинг ўз хоссалари оқибатида ёки меҳмонхонада яшовчининг ўзи, унинг ҳамроҳлари ёки унинг ёнига келган шахслар айби билан йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган ҳоллар бундан мустасно.
Меҳмонхона ходимларига ишониб топширилган ашё ёки мўлжалланган жойга (меҳмонхона номери ва бошқаларга) жойлаштирилган ашё меҳмонхонага олиб кирилган ашё деб ҳисобланади. Пул, бошқа валюта қимматликлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо ашёлар сақлаш учун алоҳида омонат сақлаш шартномаси бўйича қабул қилиб олинган бўлсагина, меҳмонхона уларнинг йўқолганлиги учун жавобгар бўлади.
Меҳмонхонада яшаётган, ўз ашёларининг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлигини билиб қолган шахс меҳмонхона маъмуриятига бу ҳақда кечиктирмай хабар қилиши шарт. Акс ҳолда меҳмонхона ашёларнинг тўлиқ сақланмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
Меҳмонхона бу ерда яшаётган шахсларнинг ашёлари сақланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини эълон қилган тақдирда ҳам, жавобгарликдан озод қилинмайди.
Меҳмонхоналарда талаб қилиб олинмаган ашёларни сақлаш муддатлари ва уларнинг тақдири ушбу Кодекс 897-моддасининг бешинчи қисмида ёзиб қўйилган қоидаларга мувофиқ белгиланади.
Ушбу модданинг қоидалари мотеллар, дам олиш уйлари, санаторийлар, ётоқхоналар, ҳаммомларда, шунингдек ташкилотга келадиган фуқароларнинг ашёларини сақлаш учун махсус ажратилган жойларга эга бўлган бошқа ташкилотларда ҳам ашёларни сақлашга нисбатан қўлланади.
149. Tovar omborida omonat saqlash shartnomasining mohiyatini ochiqlang? 901-модда. Товар омбори
Тадбиркорлик фаолияти сифатида товарларни сақлайдиган ва сақлаш билан боғлиқ хизматларни кўрсатадиган ташкилот товар омбори дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |