Fuqarolik huquqi savollar javoblar


-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик



Download 205,45 Kb.
bet37/44
Sana24.02.2022
Hajmi205,45 Kb.
#247133
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
fuqarolik huquqi18

994-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар етказилган зарар учун умумий асосларда мустақил жавобгар бўладилар.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг зарарни қоплаш учун етарли мол-мулки ёки бошқа даромад манбалари бўлмаган тақдирда, зарар тўлиғича ёки унинг етишмаган қисми вояга етмаганнинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийи томонидан, агар улар зарар ўзларининг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, тўланиши лозим.
Агар ҳомийликка муҳтож ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган тегишли тарбиялаш, даволаш муассасасида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасида ёки қонунга кўра унинг ҳомийси ҳисобланувчи бошқа шунга ўхшаш муассасада турган бўлса, бу муассасалар, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, зарарни тўлиғича ёки унинг етишмайдиган қисмини тўлашлари шарт.
Зарар етказган вояга етганида ёхуд у вояга етмасидан унда мол-мулк ёки зарарни тўлаш учун етарли даромад манбалари пайдо бўлганида ёхуд у вояга етмасидан муомала лаёқатига эга бўлганида ота-она (фарзандликка олувчилар), ҳомий ва тегишли муассасанинг зарарни тўлаш бўйича мажбурияти тугайди.
158. Intellektual mulk obyektlariga nisbatan mutlaq huquqlar deganda nimani tushunasiz? 1034-модда. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар
Интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк объектидан ўз хоҳишига кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланиш ҳуқуқи тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқ эгасига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг рухсати билан йўл қўйилади.
(1034-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)
Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга, интеллектуал мулк объектидан бошқа шахс фойдаланишига рухсат беришга ҳақли ва, агар бу ушбу Кодекс ва бошқа қонунларнинг қоидаларига зид бўлмаса, уларни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. Мутлақ ҳуқуқларни чеклашга, шу жумладан интеллектуал мулк объектидан бошқа шахслар фойдаланишига имконият бериш йўли билан чеклашга, бу ҳуқуқларни ҳақиқий эмас деб топишга ва уларни тугатишга (бекор қилишга) ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ҳолларда, доираларда ва тартибда йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мутлақ ҳуқуқларни чеклаш бундай чеклаш интеллектуал мулк объектидан нормал фойдаланилишига ўринсиз зиён етказмаган ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини асоссиз камситмаган тақдирдагина татбиқ этилади.
159. Lisenziya shartnomasi nima maqsadda tuziladi? 1036-модда. Лицензия шартномаси
Лицензия шартномаси бўйича интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган тараф (лицензиар) бошқа тарафга (лицензиатга) тегишли интеллектуал мулк объектидан фойдаланишга рухсатнома беради.
Лицензия шартномаси бериладиган ҳуқуқларни, фойдаланиш чегаралари ва муддатларини аниқлаши лозим.
Лицензия шартномаси пуллик ҳисобланади.
Лицензия шартномаси лицензиатга қуйидагиларни беришни назарда тутиши мумкин:
интеллектуал мулк объектидан, лицензиарнинг ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа шахсларга лицензия бериш ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда (оддий номутлақ лицензия) фойдаланиш ҳуқуқини;
интеллектуал мулк объектидан, лицензиарнинг ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда, бироқ бошқа шахсларга лицензияни бериш ҳуқуқисиз (мутлақ лицензия) фойдаланиш ҳуқуқини;
қонунда йўл қўйиладиган бошқа турдаги лицензияларни.
Агар лицензия шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лицензия оддий (номутлақ) деб ҳисобланади.
Лицензияни олувчи томонидан интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома сублицензия шартномаси ҳисобланади. Лицензияни олувчи фақат лицензия шартномасида назарда тутилган ҳолларда сублицензия шартномаси тузишга ҳақли.
Қўшимча лицензиатнинг ҳаракатлари учун, агар лицензия шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лицензиар олдида лицензиат жавобгар бўлади.

Download 205,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish