143 Omonat saqlaganlik uchun to’lanadigan haq to’lash qanday tartibda amalga oshiriladi? 885-модда. Омонат сақлаганлик учун тўланадиган ҳақ
Омонат сақлаганлик учун ҳақ сақловчига сақлаш тамом бўлганидан кейин, борди-ю, сақлаш учун даврлар бўйича ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса — ҳар бир давр тамом бўлганидан кейин тўланиши шарт.
Агар сақлаш омонат сақловчи жавобгар бўлмаган вазиятлар туфайли шартлашилган муддатидан олдин тўхтатилса, омонат сақловчи ҳақнинг мутаносиб қисмини, ушбу Кодекс 883-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда эса, ҳақнинг ҳаммасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар сақлаш омонат сақловчи жавобгар бўладиган вазиятлар туфайли муддатидан олдин тўхтатилса, у сақлаганлик учун ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, бу ҳақ устидан олган суммаларни эса юк топширувчига қайтариши шарт.
Агар шартномада назарда тутилган муддат тугаганидан кейин сақлаб турилган ашё юк топширувчи томонидан қайтариб олинмаган бўлса, у ашёни бундан кейин сақлагани учун омонат сақловчига тегишли миқдорда ҳақ тўлаши шарт.
Ушбу модданинг қоидалари омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса қўлланилади.
144. Boyliklarni bankda saqlash deganda nimani tushunasi? 896-модда. Бойликларни банкда сақлаш
Банк қимматли қоғозларни, қимматбаҳо металлар ва тошларни, бошқа бойликларни, шунингдек ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиши мумкин.
Банкда бойликларни сақлаш шартномаси банк томонидан бойлик топширувчига номи ёзилган сақлов ҳужжатини бериш йўли билан расмийлаштирилади. Бу ҳужжатни тақдим этиш банк томонидан сақланаётган бойликларни бойлик топширувчига бериш учун асос бўлади.
Қимматли қоғозларни сақлаш (депозит) шартномасида назарда тутилган ҳолларда банк уларнинг тўлиқ сақланишини таъминлашдан ташқари, ушбу қоғозларга нисбатан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни ҳам (вакиллик ва ҳоказо) амалга оширади.
Бойликларни якка тартибдаги пўлат сандиқдан (пўлат сандиқ бўлинмасидан, сақлаш учун мўлжалланган алоҳида бинодан) фойдаланган ҳолда сақлаш шартномаси банк томонидан бойликларни сақлаш учун қабул қилиш ҳаракатларини амалга ошириш ва бойлик топширувчига пўлат сандиқ калитини, бойлик топширувчини кўрсатадиган варақча, кўрсатувчининг пўлат сандиқни очиш ва ундан бойликларни олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган бошқа белги ёки ҳужжат бериш йўли билан тузилиши мумкин.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бойлик топширувчи истаган вақтда бойликларни пўлат сандиқдан олиши, уларни қайта қўйиши, сақланаётган ҳужжатлар билан ишлаши мумкин. Бунда банк бойлик топширувчининг бойликларни олишини ва қайтариб топширишини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
Бойлик топширувчи бойликларнинг бир қисмини пўлат сандиқдан олган тақдирда, банк бойликларнинг қолган қисми бут сақланиши учун жавобгар бўлади. Ушбу моддада белгиланган банкнинг пўлат сандиғида бойликларни сақлаш қоидалари банк ўз пўлат сандиғини мулк ижараси шартлари асосида фойдаланиш учун бошқа шахсга берадиган ҳолларга тааллуқли бўлмайди.
145. Lombardda omonat saqlash qanday amalga oshiriladi? 894-модда. Ломбардда омонат сақлаш
Ломбардда омонат сақлаш учун фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар ашёлар қабул қилиниши мумкин.
Ашёни ломбардда омонат сақлаш шартномаси ломбард томонидан юк топширувчига (мижозга) унинг номи ёзилган сақлов паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Ломбардга сақлаш учун топшириладиган ашё тарафларнинг келишуви билан сақлаш учун қабул қилиш пайтида ва жойида одатда савдода шу турдаги ва сифатдаги ашёга белгиланадиган нархларга мувофиқ баҳоланиши керак.
Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёларни ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ чиқарилган нархнинг тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан юк топширувчи фойдасига суғурталаши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |