Фукаролик жамиятининг шакллантириш ва ривожлантиришда демократик институтларнинг тутган ўрни. Режа:
1. Демократик институтлар ривожи фуқаролик жамияти талаби.
2. Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки.
3. Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятинингмуҳим шарти.
4. Ўзбекистонда сиѐсий партиялар тадрижий ривожи ва ҳуқуқий
асослари.
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг
конституциявий негизлари.
Таянч сўзлар: Инсон, жамият, давлат, конститутция, демократия, фуқаролик жамияти, демократик институтлар, жамоат бирлашмаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиѐсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар йиғини, касаба уюшмаси, давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий назорат, ижтимоий шериклик, миллий қадрият, фуқаролик маданияти, фаоллик, иштирок, масъулият, жавобгарлик.
1. Демократик институтлар ривожи - фуқаролик жамияти талаби.
Демократик тамойилларга амал қилиб, фуқаролик жамиятини қуришни мақсад қилган жамиятда фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда кенг жалб этиш, фаол иштирокини таъминлаш асосий сиѐсий мақсадга айланади.
Бу, демократик институтларнинг ривожини характерловчи муҳим мезондир. Шу маънода, "Демократия, - деб ѐзади Президент Ислом Каримов, –- инсон, жамият, давлат деган уч субъект ўзаро бир-бирини тўлдирадиган, бир-бирини бойитиб, керак бўлса, назорат қилиб турадиган тизим демакдир.
Бу ҳар қайси инсоннинг жамият билан, жамиятнинг эса давлат билан муносабатини, улар ўртасидаги мувозанатни англатади»
1Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда халқни давлат ҳокимиятини бошқаришда иштирок этишини таъминлашнинг сиѐсий-ҳуқуқий асосларини яратилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда янги демократик жамият асосларига ўтиш, тоталитаризмдан мерос бўлиб қолган давлат ва фуқаро муносабатларига барҳам бериш сиѐсатнинг устувор йўналишига айланди. Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро -жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу – сиѐсий жиҳатдан кенг
ва атрофлича таҳлилга эга бўлган жараѐн. Чунки, унинг моҳияти жамиятда демократик жараѐнларни амалга оширишни назарда тутади, энг муҳими, фуқаро манфаати билан давлат ҳокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлаштирилади. Бу жамиятда, инсоннинг барча ҳуқуқлари: хусусан,
давлат ишларида қатнашиш; эътиқод эркинлиги; йиғилишлар; уюшмалар эркинлигини амалда таъминлаш сиѐсий воқеликка айланади. '"Фуқаро" ва давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш жараѐнларига барҳам берилиб, уларни давлат ҳокимиятини бошқаришга бўлган масъуллиги ҳамда
давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги вужудга келди. Жумладан, бош Қомусимизнинг 32-моддасида белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар1
деб, белгилаб қўйилади. Бундай имконият жамиятда демократик институтларнинг ривожи билан таъминланади.
Демократик институтлар жамият ҳаѐтида демократик
тамойилларни қарор топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва
тузилмалар мажмуаси. Тарихий жиҳатдан уларни шартли равишда демократик мазмунга эга бўлган анъанавий, ижтимоий-сиѐсий институтлар (давлат, сиѐсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ)
ҳамда фақат демократик жамият шароитида фаолият юритадиган махсус институтларга, масалан, инсон ҳуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли нодавлат тузилмаларга ажратиш мумкин
2Демократик институтлар мамлакатда фуқаролик жамиятини
шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Кучли фуқаролик жамиятинингўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, демократик тамойиллар ривожида
фуқаролик институтлари фаолиятига кенг ўрин берилади, улар жамиятда жамоатчилик назоратини амалга оширади, давлатнинг эътиборидан четда
қолган муаммоларни белгилаш ва бартараф этишда давлат институтлари
билан ҳамкорлик қилади.
Бугунги кунда,Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини
шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Булар жумласига асосий хужжатлар
сифатида, ―Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида‖ 1991й.), ―Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида‖ (1992й.), ―Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида‖ (1999 й.), ―Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида‖ (1999 й.), ―Сиѐсий партиялар тўғрисида‖ (1996 й.), ―Жамоат
фондлари тўғрисида‖ (2003 й.), ―Сиѐсий партияларни молиялаштириш тўғрисида‖ (2004 й.), ―Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида‖ (1991 й), ―Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида‖ (2007 й), ―Оммавий ахборот воситалари тўғрисида‖ (1997 й),
―Жамоатчилик назорати тўғрисида‖, ―Ижтимоий шерикчилик тўғрисида‖ (2014 й) Ўзбекистон Республикаси қонунларини эътироф этиш мумкин.
2. Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки.
Демократиянинг мезонлари кўп қиррали бўлиб, унда сиѐсий эркинлик, фуқаролик ҳуқуқлари, давлат ва жамият қурилишида, бошқарув жараѐнларида иштирок этишга интилган, ижтимоий баҳсларга қатнашган, ўз ҳатти-ҳаракатлари, масъуллик фаолияти бўйича сайловчилар олдида Маънавият - асосий тушунчалар изоҳли луғатиТ.: Ғофур Ғулом наш. 2010. 19 б.101берувчи вакилларни танлашда қатнашган ва инсонлар орасида сабр-тоқат вамуроса лозимлигини тушунган фуқаролар томонидан қадрланган тақдирда у доимо ривожланиб, такомиллашиб боради. Шу жиҳатдан, Ўзбекистонда
амалга оширилаѐтган демократик жамиятни характерловчи муҳим мезон мавжуддир. Булар "Жамиятда, - деб ѐзади Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов, - демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар - халқ қарорлар қабул қилиш жараѐнларидан
қанчалик хабардорлигидир. Ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат этилиши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир. Ана шу уч соҳада ҳақиқий силжишлар бўлмас экан, демократия ҳақидаги ҳамма гап сўзлар ѐ халққа хушомад қилиш, ѐки оддий сиѐсий ўйин
бўлиб қолаверади."1
Республикада жамиятнинг барча жабҳаларида амалга
ошаѐтган ўзгаришларни, ана шу уч мезон бўйича демократик жамият фарқни қиѐсий таҳлил этиладиган бўлса, қуйидаги муҳим фарқни англаш қийин эмас.
Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро - жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу сиѐсий жиҳатдан кенг ва атрофлича таҳлилга эга бўлган
жараѐн. Чунки, унинг моҳияти жамиятда демократик жараѐнларни амалга оширишни назарда тутади, энг муҳими фуқаро манфаати билан давлат
ҳокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлашади. Бу жамиятда, инсоннинг барча ҳуқуқлари: хусусан, давлат ишларида қатнашиш; эътиқод эркинлиги;
йиғилишлар; уюшмалар эркинлигини амалда таъминлаш сиѐсий воқейликка айланади. '"Фуқаро" ва "давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш
жараѐнларига барҳам берилиб, уларни давлат ҳокимиятини бошқаришга бўлган маъсуллигини ҳамда давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги
вужудга келди.Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришга иштирок этишда "ҳақиқий" ва "ҳақиқий бўлмаган демократияни" бир-биридан фарқлаш зарур.
Ҳозирги даврда "демократия" тушунчаси кенг маънода
ишлатилади.Демократия давлат ҳокимиятини бошқарув шаклида,
кўпчиликнинг идора этиш шакли сифатида; иккинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда фуқаролар ўз ҳуқуқларини шахсан эмас, балки ўзларининг вакиллари орқали амалга оширади. Бу вакиллик демократияси
шароитида намоѐн бўлади; учинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда конституцион нормалар асосида айрим индивид ѐки гуруҳ ҳуқуқлари таъминланади.
Бундан ташқари, "демократия" қанчалик тарихий-сиѐсий мазмунга эга бўлмасин, унинг ўзига хос масъулият юки мавжуд. Жамиятни демократиялаштириш ҳар қандай демократияга "яшил йўл" очиб беришни
мақсад қилиб қўймайди. Ҳақиқий демократия инсон шахсига энг олий қадрият сифатида қарайди ва уларни ҳокимиятини бошқариш ишларида фаол иштирок этишлари учун зарур бўлган тизимни яратади. Унда сайлов тизими асосий ўрин тутади.
1Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐти
кафолатлари. Т., Ўзбекистон, 1997. 191.б102
Ўзбекистонда сайлов тизимини ислоҳ этилиб, бир мандатлиликдан кўп мандатли сайлов тизимига ўтилиши фуқароларга сиѐсий эркинликларини,
ҳуқуқларидан атрофлича фойдаланиш имкониятини берди. Жамият ҳаѐтини ислоҳ этишга, шаклланган эски тизим ўрнида тамомила янги сиѐсий қадриятларни қарор топишга шарт-шароитни вужудга келтирди.
Бу инсонлар онги, тафаккурида жамият сиѐсий ҳаѐтига қарашда янгича ѐндошувга, "тоталитар онг ва тафаккурни" барҳам топиб боришига муҳим туртки бўлди. Фуқароларнинг давлат ҳокимиятида иштироки жараѐн
сифатида янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган
хилма-хил демократик институтлар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи
назардан ѐндашганда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг
вазифалари ўзгараѐтганлигини кузатамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек,
"Янги шароитда давлатнинг, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг
ғоят муҳим вазифаси сиѐсий партиялар, нодавлат, ижтимоий структуралар,
фуқаролик жамиятининг эндигина пайдо бўлиб келаѐтган хилма-хил
институтлари билан ишлаш ва ҳамкорлик қилишнинг янгидан-янги
шаклларини излаб топишдан иборатдир".
1
Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришда иштироки,
демократиянинг икки асосий кўриниши орқали, яъни бевосита ва ваколатли
тарзда амалга ошириб борилади. Бевосита демократияда барча сайлаш ѐки сайланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сайланган ѐки тайинланган расмий
вакиллар воситачилигисиз жамиятни бошқариш ишларига, қонунлар ишлаб чиқиш, қабул қилишда қатнашишлари мумкин. Бу жараѐн ташкилий
жиҳатдан қараганда реалликни, бугунги воқейликни аниқ ҳисобга олишни тақазо этади. Бугунги сиѐсий воқейликда уни ҳаѐтга тадбиқ этиш ўзининг муҳим амалий жиҳатига эга. Давлатнинг бош стратегик вазифаларини ишлаб
чиқишда, мамлакат олдида турган энг долзарб вазифаларга нисбатан умумхалқ фикрини, муносабатларини аниқ ифодалаш лозим бўлганда,
мурожаат этилади. Халқ ўзининг хоҳиш-иродасини ифодалайди.
Шу нуқтаи-назардан ѐндошганда халқнинг давлат ҳокимияти ва
жамиятни бошқаришда иштирокининг туб моҳияти, халқ томонидан уни идора
этиш бўлиб, олий ҳокимияти халқ қўлига топширилади ва халқ уни бевосита
ѐки эркин сайловлар орқали амалга оширади. Демократик жамият қуриш
вазифалари давлат ҳокимияти фаолиятини, мансабдор шахслар билан фуқаро
ўртасидаги муносабатларни, уларни бир-бирларига нисбатан масъулиятини
боғлаган ҳолда амалга оширишни тақоза этади. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 2 моддасида "Давлат халқ иродасини
ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари,
мансабдор шахслар, жамият ва фуқаролар олдида маъсулдирлар"
2деб ѐзиб
қўйилган.
Демократик жамиятда фуқароларни давлат ва жамиятни бошқаришда
иштироки, бевосита жамият сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий
тузулмаларни ислоҳ этиб боришни талаб қилади. Носиѐсий институтлар ҳам
сиѐсий ҳаѐтга ўзининг амалий таклифлари билан таъсирини ўтказиб боради.
Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқарувда иштирокининг демократик
жиҳатлари: а) ҳокимиятнинг халқ томонидан идора этилиши; б) турли
ижтимоий гуруҳлар ҳуқуқларининг уйғун ҳолда акс эттирилиши; в) ҳар бир
фуқаро ҳуқуқларининг кафолатланганлиги; г) эркин сайлов; д)
фуқароларнинг қонун олдида тенглиги; е) одил суд ҳокимияти; ѐ) сиѐсий
институтлар, фикрлар ва мафкуралар хилма-хиллиги каби муҳим асосларда
яққол намоѐн бўлади.
Мустақиллик туфайли давлат ва жамият бошқарувининг ҳақиқий
демократик табиати тўғрисида аниқ тасаввур, фикр ва мулоҳазалар пайдо
бўлиб, фуқаролар ўз эркинликлари, сиѐсий ҳуқуқларини бевосита ѐки
билвосита амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар. Бу ҳуқуқ
Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг субъектига айланганлигидан,
фуқароларнинг ўз тақдирини ўзи амалда белгилаш шарт-шароитларини
таъминламоқда. Натижада, демократия халқ ҳукуматга эмас, аксинча ҳукумат
халққа хизмат қилиши кераклиги тўғрисидаги тамойилга асослана бошлади.
Демократия шароитида халқ давлатнинг иродасига қараб эмас, аксинча,
онгли, фаол фуқароси сифатида иштирок этади. Давлат ва фуқаро ўртасида
шундай оқилона муносабат қарор топадики, давлатнинг фуқаро устидан
ҳукмронлиги, зўравонлиги, "бўйсундириш" каби тоталитар давлатга хос
белгилари барҳам топади. Давлатнинг демократик кучи ҳам унинг фуқарога
бўлган муносабати билан белгиланади. Шунда халқнинг давлатга нисбатан
садоқати юқори бўлади. Халқни итоаткорлик асосида тутиб туриш ва сиѐсат
олиб бориш, охир оқибатда фақат демократик жараѐнларга ҳамда халқнинг
жамият бошқаруви жараѐнларидан, фаол меҳнат руҳиятидан сўндирибгина
қолмасдан, давлатни тобора заиф бир ҳолатга тушиб боришга сабаб бўлади.
Бундай давлат, сиѐсий режимнинг дунѐ ҳамжамияти олдида ҳам нуфузи юқори
бўлмайди. Фуқароларга эркинлик, демократияни реал таъминлаб бермаган
давлат табиатан маърифий бўла олмайди.
Демократик жамиятда эса фуқаролар ўз эркинлиги ва ҳуқуқларидан тўла
фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Булар: а) аввало, эркин меҳнат
фаолиятини танлаш ва уни амалга ошириш; б) давлат ҳокимиятидан ва
мустақил бўлган турли институтларда иштирок этиш; в) ижтимоий ҳаѐт
соҳаларида эркин фаолият кўрсатиш; г) жамият сиѐсий-ижтимоий, маданий
ҳаѐтида содир бўладиган ўзгаришлардан хабардор бўлиш, турли фикр ва
қарашларга ўз муносабатларини билдиришда эркин бўлиш билан бирга,
муайян маъсулиятини ҳам ўз зиммасига олиш орқали амалга ошиб боради.
Ўзбекистон мустақиллик туфайли, фуқароларнинг сўз, мажлислар ва виждон
эркинлигини ҳам янгича асосларга қўйди. Бу дахлсиз ҳуқуқлардан
фойдаланиш имкониятларини миллий қадриятлар ва анъаналар,
республиканинг миллий таркиби хусусиятлари, полиэтник давлат
талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошира бошлади. Бу ҳар бир инсонга,
104
унинг миллати, дини, жинси, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, фуқаро
сифатида ҳам ҳуқуқларини тенг амалга ошириш учун демократик асослар
яратиб берилди. Бу Республикада яшаѐтган ҳар бир фуқаронинг мамлакат
сиѐсий-ижтимоий ҳаѐтида эркин фаолиятини амалда таъминлаб бермоқда.
Фуқароларнинг жамиятдаги бошқарув жараѐнларида иштирок этиш
даражаси, кўп жиҳатдан уларнинг амалга оширилаѐтган сиѐсий жараѐнлар,
давлат стратегияси мақсадлари ва унинг асосий йўналишларини қандай
даражада аниқ тасаввур этишларига бевосита боғлиқ бўлади. Шунда уларнинг
фаолияти давлат ва умуммиллат манфаатлари билан уйғун ҳолда намоѐн
бўлади, ҳар бир фуқаро, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини мамлакат озодлиги,
унинг истиқболи билан боғлаган ҳолда уйғун кўради. Шунда фуқаронинг
бурчи билан эркинлиги ўзаро уйғунлашади. Улар ўз хоҳишлари асосида
бировнинг таъзиқида эмас, балки онгли ҳолда демократик жараѐнларда
иштирок этади. Фуқароларнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиши, кенг
тушунча бўлиб, у фақат сайловолди компаниясида қатнашиш ѐки маълум
мансабга эга бўлиб, ижтимоий фаолиятда бўлишидан кўра кўп қирралидир.
Демократик институтлар фаолият кўрсатаѐтган ҳозирги шароитда
фуқароларнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиши турли йўналишларда
кенгайиб бормоқда. Булар, а) меҳнат жамоаларида (мулкчиликнинг шаклидан
қатъий назар); б) ноишлаб чиқариш соҳаларида; в) таълим-тарбия
масканларида; г) маҳаллаларда; д) маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларига
сайланиш ва унинг кенгашлари орқали: е) турли ижтимоий гуруҳлар, сиѐсий
партиялар ѐки ҳаракатлар; ѐ) жамиятда мавжуд бошқа турли хил носиѐсий
институтлар орқали жамиятни бошқариш жараѐнларида иштирок этади. Булар
билан фуқаролар умумдавлат, вилоят, туман ѐки қишлоқ даражасида
жамиятнинг сиѐсий-ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаѐти орқали турли
инсонлар, ижтимоий-сиѐсий гуруҳлар фаолияти билан боғланадилар.
Бошқаришда у ѐки бу даражада иштирок этадилар. Бунда улар ўз шахсий
ҳуқуқларини бошқа шахслар ҳуқуқ ва эркинликлари билан уйғун ҳолда кўриш
имкониятига эга бўладилар, уни англаб етадилар. Шахслар жамиятни
бошқаришда иштирок этар экан, ўз ҳуқуқларини бошқа шахслар ҳуқуқларига
зид ҳолда эмас, аксинча консенсус ҳолатида бўлиш муҳим эканлигини бу
жамиятни бошқаришнинг демократик тамойиллар билан мос тушушини тўла
ҳисобга олишга каратилган сиѐсий маданиятга эга бўлиб борадилар. Бу
умумдемократик ривожланиш қонунлари билан мос тушади. Фуқароларнинг
демократик жараѐнларда иштироки бу қотиб қолган, ўзгармайдиган бир ҳолат
эмас. У доимо ривожланишга мойил ва барча фуқаролар орасида ўзаро
ҳамкорлик, келишув ва ўзаро ихтилофли ҳолатлар содир бўлганда сабр-қаноатли бўлиб, маърифийликни талаб этади. Шунинг учун ҳам
фуқароларнинг жамиятни бошқаришдаги фоалиятлари, унинг демократик
жиҳатлари инсоннинг табиати билан, турли хил мойиллик хусусиятларидан
ажралмаган ҳолда намоѐн бўлади.
Жамиятни бошқаришда фуқароларнинг иштироки улардан юқори
даражада фуқаролик маданияти бўлишни ҳам тақазо этади. Фуқаролик
маданияти қанча юқори бўлса, жамиятда демократик жараѐнлар шунча ривож
105
топиб боради. Шунинг учун ҳуқуқий демократик жамиятни қуришни мақсад
қилиб қўйган Ўзбекистон, фуқароларнинг сиѐсий онг ва маданиятини
оширишни ҳам устувор вазифа қилиб қўяди. Юксак маънавиятга, демократик
жамият қурилишининг муҳим омили сифатида қарайди.Фуқаролар ўзларида
юксак маданиятни шакллантириб, демократия ишига катта маъсулият билан
ѐндошиб, ўз эрки ва озодликларига янада маъсулият билан ѐндошиш
зарурлигини чуқурроқ англаб етмоқдалар.
Мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг
давлат ҳокимиятида иштироки жараѐн сифатида янгича мазмун билан бойиб
бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган хилма-хил демократик институтлар
билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ѐндашганда, бугунга келиб,
жамият ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий-маънавий ҳаѐтида давлат
ҳокимиятиданфуқаролик институтларининг вазифалари кенгайиб
бораѐтганлигини кузатамиз. Агар 1991 йилда республикамизда 95 та ННТ
қайд этилган бўлса, 2000 йилга келиб уларнинг сони 2585 тага етди. 2013
йилда эса 6 мингдан ошиб кетди
1
. Бугунги кунда уларнинг сони 8250дан
ошганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда ННТ ривожланиш динамикаси
3. Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятининг муҳим шарти.
Маълумки, истиқлол йилларида миллий қадриятлар, маданий анъаналарни
жаҳоннинг илғор демократик тамойиллари билан бойитган ҳолда давлат-жамият ҳамкорлигига татбиқ этишнинг ўзбек модели тажрибаси яратилди.
Бугун кўплаб давлатлар давлат ва жамият муносабатларини тартибга
солишнинг энг мақбул йўли сифатида қараѐтган бу амалиѐт давлатимиз
асосий қонунлари шаклланишидаѐқ эътиборга олинди. Хусусан, бош
Қомусимизнинг 56 моддасида ―Ўзбекистон Республикасида қонунда
белгиланган тартибда рўхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиѐсий
партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ѐшлар
ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг
бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади
2
‖ деб,
унинг ҳуқуқий объекти ўз ифодасини топган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ―Давлат
жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя
этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаѐтда иштирок этиш учун тенг
ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари
фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат
органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди‖
каби нормаларнинг мустаҳкамланганлиги мамлакатимизда жамоат
бирлашмаларининг шаклланиши ва ривожланиши давлат томонидан
тўлақонли таъминланганлиги ҳамда унинг органлари билан тенг ҳуқуқда
ҳамкорлик қилишини кўзда тутади.
Юртбошимиз ―Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти ривожлантириш‖ Концепцияси
юзасидан қилган маърузасида фуқаролик жамияти институтларининг янада
ривожланишига эришиш бир қатор қонунларни қабул қилиш билан
боғлиқлигини таъкидлаб ўтди. Унда, жумладан, «Ижтимоий шериклик
тўғрисида»қонунда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари
муносабатларида бир қатор ўзгаришлар вужудга келади.
Биринчидан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида» Қонун бугун
мамлакатда ижро этиш билан боғлиқ, асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув
органлари зиммасида бўлиб келаѐтган бир қатор вазифалар ва улар бўйича
ваколатларга эгаликда давлат – жамият шерикчилигини ифодалайди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда уларни
лойиҳалаштириш, ташкиллаштириш, тартибга солиш, бошқариш, назорат
қилиш бўйича вазифалар ва ваколатларнинг бир қисми фуқаролик жамияти
институтлари зиммасига ўтиши бир томондан давлат ва жамият
бошқарувини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг
ролини оширса, иккинчи томондан бу фуқаролик жамиятига ўтиш
талабларидан бирининг ҳал этилишини ифодалайди.
Иккинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳозирги вақтда
ижтимоий-гуманитар муаммоларни таҳлил этиш ва улар бўйича белгиланган
тадбирларни амалга оширишда етакчилик қилиб келади.
Учинчидан, давлат тузилмалари ушбу муносабатларга ўз ваколатларида
белгиланган меъѐрлардан келиб чиқиб ѐндашади, фуқаролик жамияти
институтларининг эса ўртадаги масалани ҳал этишда иштирок этиш
ваколатлари аниқ эмас. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан масаланинг бир томонлама ҳал
этилиши ѐки сансолорликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Тўртинчидан, фуқаролик жамияти институтларининг ўз-ўзини
бошқарув механизмлари ва ҳуқуқий ваколатларининг ўзгариши давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари механизми ва ҳуқуқий ваколатларида ҳам
таркибий ўзгаришларини вужудга келтиради.
2010 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ташаббуси билан қабул қилинган ―Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси‖ кўптармоқли ННТларни ривожлантириш ва
қўллаб-қувватлаш янги босқичининг бошланиш даври бўлди.
Концепциянинг қоидаларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун
ҳужжатлари, шу жумладан 2013 йил 28 декабрда ―Экологик назорат
тўғрисида‖ги Қонун қабул қилиниб, ННТлар экологик назоратнинг асосий
субъекти сифатида белгиланди.
2014 йилнинг 5 майида ―Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида‖ги Қонун, шу йилнинг 25 сентябрда эса
―Ижтимоий шериклик тўғрисида‖ги Қонун қабул қилинди.
―Ижтимоий шериклик тўғрисида‖ги Қонунга кўра ННТларни ижтимоий
аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда иштирок этишга самарали жалб
қилишнинг ва давлат томонидан рағбатлантиришнинг шаклларидан бири
сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ
депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат
нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали ННТлар
фаолиятини молиялаштиришнинг янги механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрда қабул
қилинган ПҚ–2085-сонли ―Фуқаролик жамияти институтларини
ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги қарорининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги қонунчиликни
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Президент қарорини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 10 мартда
57-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра ННТларни тузиш ва
фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари янада
такомиллаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди, хусусан:
1.ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи
ставкалари миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан
ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди.
Бунда ногиронлар, фаҳрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат
бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор
билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида
ундирилади;
2.Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида
бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик
шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш
учун давлат божи ундирилмайди;
3.Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
муддати икки ойдан бир ойга камайтирилди;
Тақдим этилган аризаларни оқибатсиз қолдириш тўғрисидаги қарор
қабул қилиш институти чиқариб ташланди;
4.Таъсис ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиб,
ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, шунингдек,
эндиликда таъсис ҳужжатлари аввалгидек уч нусхада эмас, балки фақат икки
нусхада ва фақат давлат тилда тақдим этиладиган бўлди;
108
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим қилиш
тартиби соддалаштирилди ва ҳ.к.
5.Ҳужжатларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, ННТни давлат
рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатининг
қисқартирилиши каби ижобий ўзгаришлар ―Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида‖ги
2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381 Қонунида ҳам ўз аксини топди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги
қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий
асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирларрежаси
тасдиқланди.
1.Давлат бошқаруви органлари томонидан ННТларнинг миллий
қонунчилик ва халқаро шартномаларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларига риоя қилиниши масалаларига муҳим аҳамият берилди.
2.Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига
кўра ҳар чоракда ННТнинг раҳбар органлари томонидан қабул қилинган
қарорларини адлия органларига тақдим қилиш амалиѐти бекор қилинди.
3.ННТларнинг фаолияти шак-шубҳасиз турли хил тадбирларни ўтказиш
орқали эришиладиган ҳайрия ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга
йўналтирилган. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шунингдек
ННТлар томонидан тадбирлар ўтказиш тартибини такомиллаштиришга
қаратилган тегишли ижобий чоралар кўрилди.
4.Хусусан, 2015 йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Республикаси адлия
вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2679) Нодавлат нотижорат
ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом
тасдиқланди. ННТларнинг тадбирларини келишишнинг ҳуқуқий
белгиланиши аввал ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу низом янгилик
ҳисобланмайди. Мазкур низомнинг асосий вазифаси ҳуқуқни қўллаш
амалиѐтида бир хилликни таъминлашдан иборат.
5.ННТлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва тадбирларни ҳеч
қандай тўсиқларсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида, низомда қонун
ҳужжатлари ва ННТ уставида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб
ўтказилаѐтган тадбирларга адлия органлари вакилининг ноқонуний
аралашувига йўл қўйилмаслиги, шунингдек ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи
органнинг ноқонуний ҳатти-харакатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
алоҳида белгилаб ўтилган.
ННТлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликдаги
ижобий ўзгаришларга объектив назар ташланса, мазкур маърузанинг
хулосаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки, уларнинг барчаси:
- биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим давлат
қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш;
- иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш ҳамда уларнинг фаровонлигини, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий,
ижтимоий-сиѐсий ривожланишини юксалтириш;
109
- учинчидан, ННТларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини оширишга
йўналтирилган комплекс чораларни амалга ошириш, ННТлар ва бошқа
фуқаролик институтларини институционал ривожлантириш, уларнинг
иқтисодий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилганлигини таъкидлаш
мумкин.
4. Ўзбекистонда сиѐсий партияларнинг тадрижий ривожи ва
ҳуқуқий асослари.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида
кўппартиявийликни шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар жамиятда
демократик тараққиѐтнинг келгусидаги истиқбол ривожини белгилаб
беришда катта аҳамият касб этди. Бу борада 1991 йилнинг 15 февралида
"Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида‖ги
Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролик жамиятини барпо этиш ғоясининг
дастлабки ҳуқуқий пойдевори бўлди. Қонуннинг аҳамияти шундаки, унда
жамоат бирлашмаларининг давлатдан мустақил фаолият юритадиган тузилма
эканлиги, улар фаолиятига мансабдор шахсларнинг аралашиши мумкин
эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Айнан шу қонунда биринчи бор сиѐсий
партиялар ва жамоат ташкилотларининг мамлакат тақдиридаги масъулияти
давлат ташкилотларига тенглаштирилди.
Ўзбекистонда Президент сайловлари биринчи бор (1991 йил декабрь)
ташкилий уюшқоқлик, сиѐсий ҳамжиҳатликда муқобиллик асосида
ўтказилди. Бу сайловларнинг тарихий ва сиѐсий аҳамияти шундан иборатки,
у миллий заминимизда илк бор демократиянинг асосий талабларидан бири
сиѐсий ҳокимият лигитимлигини таъминлади. 1992 йил 8 декабрда
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши биз танлаган
демократик йўлнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди. Конституциянинг
XIII бобида республикада ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш
ва бунда кўппартиявийлик тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари
ўз ифодасини топди. Жумладан, Конституциянинг 60-моддасида "сиѐсий
партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиѐсий иродасини ифодалайдилар ва
ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат
ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар" деб сиѐсий партияларнинг вако-латлари белгилаб берилди. Айни пайтда, 57-моддада "Конституциявий
тизимни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилувчи, республиканинг
суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий
ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий
ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига
тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий
ва диний руҳдаги сиѐсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг
тузилиши ва фаолияти таъқиқланади" деб уларнинг масъулияти ҳамда
жавобгарлиги кўрсатилди.
Дастлабки ислоҳотлар ривожи ва ижтимоий-сиѐсий вазиятнинг
ўзгариши билан1991 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Халқ демократик партиясига
асос солади. Ўзбекистонда айрим мамлакатлардаги "демократия"дан фарқли
ўлароқ, ўз фуқароларини янги демократик жамият қуриш йўлига сафарбар
110
қилиши мумкин бўлган сиѐсий ташкилот моҳиятан бутунлай бошқа
тузилмага айланди.
Бозор иқтисодиѐти ва демократик жамият қуриш борасидаги
ислоҳотлар, мулкчилик муносабатларининг чуқурлашуви жамиятда бу
жараѐнлар ифодачиси ва бундай манфаатларни уйғунлаштирувчи ҳаракатга
бўлган эҳтиѐжни тақозо эта бошлади. Шу тариқа, 1994 йил 24 майда "Ватан
тараққиѐти" партияси вужудга келиб, у ўз дастурида асосан ишбилармон,
тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириб, мамлакатимиз
имкониятларини тўла юзага чиқариш ва шу йўл билан Ўзбекистон халқининг
фаровон турмушга эришмоғини таъминлаш, эркин бозор муносабатлари
асосида мамлакатни жаҳоннинг ривожланган давлатларидан бирига
айлантириш каби ғояларни илгари сурди. "Ватан тараққиѐти" партияси 2000
йилга келиб ўз мақсади ва вазифалари билан яқин бўлган, 1998 йил 28
декабрда ташкил топган Ўзбекистон Фидокорлар Миллий Демократик
партияси билан бирлашди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда кўппартиявийлик
тизимининг ривожланишида ўзига хос воқеа бўлди. Фидокорлар
партиясининг вужудга келиши жамиятдаги сиѐсий тараққиѐт натижаси
бўлиб, ислоҳотчилик ғояларини рўѐбга чиқаришда жамиятнинг шижоаткор,
тадбиркор ва ѐш қатлам кучларини ифодалашга бўлган интилиш сифатида
намоѐн бўлди.
Одамлар ҳаѐтида юз бераѐтган ўзгаришлар, янги турмуш тарзи, баъзан
унинг мураккаб ижтимоий муносабатлари ватанпарварлик, бағрикенглик,
юрт тинчлиги, социал адолат, фикрлар хилма-хиллиги каби масалаларни
тобора устувор вазифага айлантирди. Бу ўзгаришлар Ўзбекистон "Адолат"
социал-демократик партиясининг (1995 йил 17 февралда) ташкил топишига
ижтимоий шароит яратади. Партия низомига мувофиқ мустақилликни
мустаҳкамлашнинг бош масаласи сифатида инсоннинг озод бўлиши, унинг
имкониятларини йўналтириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини,
бурчларини таъминлаш, барча миллатлар ва халқларни, жамоат
ташкилотларини бирлаштирадиган етакчи куч – ҳуқуқий демократик давлат
ғояларини илгари суриш унинг бош мақсади этиб белгиланди. Шу ғояларга
ҳамоҳанг Ўзбекистон ―Миллий тикланиш‖ демократик партияси 1995
йилнинг 3 июнида ташкил топиб, дастурий мақсадлари миллатнинг маънавий
бирлиги, Ватан – ягона оила, кучли демократик давлат, миллий қадриятлар,
илмий-техникавий тараққиѐт ва умумжаҳоний интеграция, замон кишиси,
миллий истиқбол каби ғоялар партия фаолиятининг мазмун-моҳиятини
ташкил этди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш, демократик
ислоҳотларни чуқурлаштириш, кўппартиявийлик тизимини
такомиллаштиришда 1996 йилнинг 29-30 августида бўлиб ўтган Олий
Мажлиснинг VI сессияси янги бир даврни бошлаб берди, дейиш мумкин.
Президент Ислом Каримовнинг "Ҳозирги босқичда демократик
ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари тўғрисида"ги
маърузаси жамиятга янгича демократик руҳ бағишлади. Маърузада ҳақиқий
демократиянинг зарур ва қонуний белгиси бўлган туб маънодаги
111
кўппартиявийликни шакллантириш учун жамият сиѐсий тизимини
янгилашнинг назарий асослари белгилаб берилди.
Мамлакатда бозор иқтисодининг ривожланиши, молиявий
инфраструктура тизимининг қарор топиши, ишлаб чиқаришнинг
такомиллашуви, хусусий мулкдорлар қатламининг ўсиши натижасида
жамиятда янги сиѐсий қатлам вужудга келди. Бу қатлам жамият ривожини
модернизация қилишга қодир бўлган ишбилармонлар ва тадбиркорлар эди.
Улар иннавацион ғояларни умумлаштирадиган, ўз мақсадларини жамият
манфаатлари билан уйғунлаштирадиган сиѐсий бирлашманинг вужудга
келишига замин яратади. Шундай қилиб, 2003 йил 15 ноябрда Тадбиркорлар
ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Лебирал Демократик партиясига
асос солинади.
Собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими сиѐсатининг оқибатида атроф-муҳитга беписанд муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан ваҳшиѐна
фойдаланиш оқибатида ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг генофондига
салбий таъсири, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, катта ҳажмдаги
саноат ва бошқа тур чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, чўлланиш, ер ва сув
ресурсларининг деградацияси, Орол денгизи ҳалокати каби минтақавий ва
глобал миқѐсда ечилиши зарур бўлган экологик муаммолар ўз ечимини кутиб
ѐтган эди. Айнан шу каби муаммоларни ҳал этишга қаратилган сиѐсий куч
сифатида 2008 йилнинг 2 августида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил
этилади. Таъкидлаш лозимки, ташкил топган ҳар бир сиѐсий ташкилот ва
мазкур Ҳаракат давр ва ижтимоий шароит тақозоси ва жамият талаблари
асосида вужудга келганлигини кузатамиз. Яъни, унда ўзиб ҳам, ортда қолиб
кетмаслик - бу эволюцион йўлнинг шарти.
Мамлакатда кўппартиявийлик тизимининг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлашда сайлов институти ва уни ҳуқуқий жиҳатдан
ривожлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар алоҳида ўрин тутади. 1993
йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
сайловлар тўғрисида", 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Вилоят, туман, ва
шаҳар халқ депутатлари кенгашига сайловлар тўғрисида"ги ва
"Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари тўғрисида‖ги қонунлар
негизида Олий Мажлисга демократик ва кўппартивийликка асосланган илк
сайловлар 1994 йил 25 декабрда ўтказилиши ўзбек парламентаризми
тарихида янги даврни очиб берди.
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топиши ва сиѐсий
партиялар такомиллашувида 1996 йил 25 декабрда Олий Мажлис томонидан
қабул қилинган ―Сиѐсий партиялар тўғрисида‖ги қонун катта аҳамиятга эга
бўлди. Қонун 17 моддадан иборат бўлиб, унда сиѐсий партияларни нг
демократик қонунлар асосида фаолият юритишлари учун етакчи ва илғор
мамлакатлар мезонлари талабларидаражасидаги ҳуқуқий асослар киритилди.
Масалан, қонуннинг 12-моддасида сиѐсий партияларнинг ҳуқуқлари аниқ ва
равшан кўрсатиб берилган. Ушбу қонун сиѐсий партияларни тузиш, уларнинг
фаолият кўрсатиши, партияга аъзолик, партия фаолиятининг кафолатлари,
унинг уставини рўйхатга олиш, партияларнинг мулкий муносабатларига доир
112
барча ҳуқуқий мақомларининг мужассамлашгани Ўзбекистонда
кўппартиявийлик тизимини қарор топтиришда муҳим ўрин тутди.
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг тадрижий ривожи шундан
далолат бермоқдаки, мустақиллик йилларида мамлакатда демократик
сайловларнинг ҳуқуқий асослари яратилди ва сайловлар тўғрисидаги
қонунлар ҳаѐтда ўз ифодасини топмокда. Шу билан бирга, сайлов
кампаниялари даври сиѐсий партиялар учун сиѐсий кенгликлар сифатида
фуқароларнинг сиѐсий ва ҳуқуқий маданиятлари юксалишига сезиларли
таъсир кўрсатди.
Ўзбекистонда ҳокимият бўлиниши тамойилларига амал қилган ҳолда
2002 йил 27 январида ўтказилган референдумга мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси икки палатали парламент тизимига ўтказилди. Бундай ўзгариш
тўғрисидаги қарор мамлакатимиз ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида янги саҳифани
очиб берди. Унинг натижаларига биноан Олий Мажлиснинг VIII сессиясида
«Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий
принциплари тўғрисида»ги конституциявий қонун қабул қилинди. Бу
ҳужжатлар асосида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик
палатаси тўғрисида»ги конституциявий қонунлар қабул қилинди. Мазкур
қонунлар Олий Мажлис палаталарининг мақомини, уларни шакллантириш
тартибини, ваколатларини, ўзаро ҳамда бошқа ҳокимият органлари билан
ҳамкорлик қилиш механизмларини аниқлаб берди. Амалга оширилган
ислоҳотлар натижасида ҳокимиятлар ўртасидаги мувозанатнинг ташкил
этилиши таъминланди. Қонун чиқарувчи вакилларнинг нафақат масъулияти,
балки профессионал даражаси ошди. Ҳудудий манфаатлар ва уларнинг аниқ
ҳимоячилари вужудга келди. Ҳокимиятнинг монопол ва маъмурий усулидан
ўзаро тенг ҳамкорлик механизмлари яратилди. Ижро ҳокимияти устидан
депутат назорати қонунга мувофиқ ўрнатилди. Сенатор ва депутатни чақириб
олиш, айни пайтда, унинг мақоми тўғрисида қонунлар қабул қилинди.
2006 йил 9 ноябрда қабул қилинган ―Давлат бошқарувини янгилаш ва
янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиѐсий
партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида‖ги Конституциявий қонун бу
йўлда ташланган дастлабки қадамларнинг табора кенгайишига шароит
яратди. Унга мувофиқ Халқ депутатлари вилоят, шаҳар кенгашларидаги
сиѐсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари билан маслаҳатлашиб, вилоят
ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Президент томонидан халқ
депутатлари Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Бунда ҳоким
фаолиятини назорат қилиш ва қониқарсиз деб топилган ҳолларда
вазифасидан озод қилиш бўйича тавсия киритиш ҳуқуқлари берилади.
Мазкур концепция конституцион қонуннинг узвий давоми, уни
ривожлантирувчи кейинги босқич сифатида такомиллашиб келаѐтганлигини
кузатамиз. Бу ўз ўрнида Ўзбекистонда давлат ҳокимиятини шакллантиришда
сиѐсий партияларнинг бевосита иштирокининг ошишига олиб келди.
Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма
113
мажлисидаги ―Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси‖
номли маърузасида давлатимизнинг яқин ва узоқ истиқболига мўлжалланган
эволюцион ривожланишнинг мантиқий давоми бўлиб, бу янги бир даврни
бошлаб берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига
сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиѐсий партия ѐки тенг
миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиѐсий
партиялар томонидан таклиф этилиши демократик ислоҳотлар йўлидаги
ҳаракатларимизнинг изчиллигини яна бир бора тасдиқлайди. Бунда сиѐсий
партияларнинг ҳокимият учун курашиш ва уларни шакллантириш
борасидаги фаолиятлари учун жамиятда реал сиѐсий майдоннинг ҳуқуқий
асослари яратилади. Айни пайтда, сиѐсий партиялар ўз дастурий
вазифаларини амалга оширишда партиялараро рақобат муҳитининг янада
кучайишига, соғлом сиѐсий мухолифатларнинг вужудга келишига ҳамда
демократик ислоҳотларни янада чуқурлатиришга хизмат қилади.
Мазкур Концепциянинг 5-бўлими фуқaролик жaмияти институтлaрини
шaкллaнтириш вa ривожлaнтиришга бағишланди.
Юртбошимиз таъкидлаганидек, ―Биз учун фуқаролик жамияти –
ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини
камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча, ѐрдам беради. Шахс
манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўѐбга чиқишига
кўмаклашади. Айни вақтда, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни, эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир
вақтнинг ўзида амал қилади‖
1
.
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг
конституциявий-ҳуқуқий асослари
Маҳалла институти бир неча асрлик қадимий тарихга эга бўлсада, унинг
ҳуқуқий асослари яратилган ва жамият бошқарувида ўзига хос ваколатларга
эга бўлган даври - мамлакатимизнинг мустақилликка эришган даври
ҳисобланади.
Чунки, мустақил Ўзбекистоннинг бош қомуси – Конституциясининг
105-моддасига маҳалла институти ҳақида қоидалар киритилиб, унинг ваколат
муддати белгилаб берилди
2
.
Конституцияда белгилаб берилган ушбу қоидалар асосида 1993 йил 2
сентярбда ―Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида‖ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун билан
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш
тартиблари, ваколат доираси ҳамда фаолияти соҳасидаги муносабатлар
тартибга солинди.
Бу жараѐнда бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
зиммасига ҳам кўплаб ваколатлар ўтказиб борилди. Бу эса амалдаги Қонунни
янада такомиллаштириш, фуқаролар йиғинларига берилган ваколатларни
амалга ошириш механизмларини қонун билан тартибга солиш заруратини
келтириб чиқарди. Шу боис ―Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида‖ги Қонун 1999 йил 14 апрелда янги таҳрирда қабул қилинди.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараѐни ҳам фуқаролар
йиғини фаолиятини самарали ташкил этишнинг асосий омилларидан бири
ҳисобланиб, ушбу жараѐнни янада тартибли ўтказиш, унинг аниқ
меъѐрларини жорий қилиш мақсадида 2004 йил 29 апрелда ―Фуқаролар
йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида‖ги
Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан фуқаролар йиғини раиси
(оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг асосий принциплари,
сайловга тайѐргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиб қоидалари ҳамда
номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, Концепциянинг 5-йўналишида фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш органлари фаолиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кeнгaйтириш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрув oргaнлaри билaн ўзaрo яқин мунoсaбaтлaрини тaъминлaш aлoҳидa дoлзaрб aҳaмият кaсб этаѐтганлиги қайд этилиб, бу вaзифaни ҳaл қилишдa учта асосий масала кўрсатиб берилди. Булар:
I. Аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш.
II. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик
назорати соҳасидаги функцияларини янада кенгайтириш.
III. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хусусий
тадбиркорлик, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни
ривожлантириш марказига айлантириш.
Концепция ижроси юзасидан 2013 йил 22 апрелда ―Фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида‖ги ҳамда ―Фуқаролар йиғини
раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида‖ги Қонунлар
янги таҳрирда қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги ―Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
тўғрисида‖ги Қонунда фуқаролар йиғинларига тегишли ҳудуддаги
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфатларига риоя этилиши ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари
томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик
назоратини амалга ошириш бўйича қўшимча ваколатлар бериш назарда
тутилди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларининг аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалари янада чуқурлаштирилиб, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кам таъминланган оилалар, ѐлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни 115аниқлаш, фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиши ҳақидаги нормалар киритилди.Мазкур Қонуннинг 18-моддасида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича 8 та комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилди.Бундан ташқари, тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.
Ушбу комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш ва
такомиллаштириш орқали маҳалланниг жамият ҳаѐтидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги274-сонли қарори билан юқоридаги комиссияларнинг намунавий Низомлари тасдиқлаб берилди.Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда қадимий ва ноѐб бошқарув шакли бўлган маҳалла институтини ҳар томонлама ривожлантиришга, унинг ваколатларини янада кенгайтиришга ҳамда қонунчилик тизимида белгилаб берилган ваколатлардан янада самарали фойдаланишга кўмаклашиш борасида олиб борилаѐтган амалий тадбирлар натижасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни янада мустаҳкамланиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |