Суд аризани қуйидаги асосларга мувофиқ рад этган:
Фарзандликка олувчи она Шарипова Шабнам Шомурот қизи 2014 йилдан буён туман Силга қарши кураш диспансерида рўйхатда туради;
Боланинг биологик отаси Аббосов Ботир Нафасович болани беришга рози эмас;
Васийлик ва ҳомийлик органида фарзандликка олувчи олти ойдан буён рўйхатда турса-да, фарзандликка олувчиларга оид маълумотлар текшируви охирига етказилмаган.
САВОЛ???
Фарзандликка олиш тартиби 2013 йилда ҳокимлик ваколатидан судга олиб берилди, ижобий ва салбий томонлари бор( ми?) Изоҳланг.
Фарзандликка олишда васийлик ва ҳомийлик ваколатлари ўзини оқлаяптими?
Фарзандликка олувчиларни рўйхатга олиш жараёни, бу борада қўйилган муддатлар ва талаблар Сизни қониқтирадими?
Фарзандликка олиш тартибининг мураккаблиги амалиётда одам савдоси (болани сотиш-сотиб олиш) жиноятлари, никоҳдан ажралиш ва бошқа кўплаб низоларни вужудга келтирмоқда, бу ҳақда Сизнинг фикрингиз?
Бошқа суд қарорларидан фарқли равишда фарзандликка олиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорининг қарор қисмида қандай кўрсатмалар берилиши керак?
|
|
7.
|
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида даъвогар Тошкент шаҳар Хусусий уй-жойлар ширкатлари уюшмасининг жавобгарлар Миробод туман Янги Қўйлиқ кўчаси, Билимдон маҳалласига қарашли 18 - уй аҳолиси (жами 48 та хонадон) дан коммунал хизматлар тўлови бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаб юзасидан фуқаролик иши кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар Хусусий уй-жойлар ширкатлари уюшмаси суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза судга билан мурожаат қилиб, ишни дарҳол кўриб, қарздорликни ундириш ҳақида сўраган. Иш бўйича жами уч йиллик қарздорлик 102 000 000 (млн) сўмни ташкил этмоқда. Мазкур масала бўйича аризага “Билимдон” хусусий уй-жой ширкатининг талабномалари ва тушунтириш хатлари илова қилинган.
Судга мурожаат қилган ширкат мазкур талаб ФПК нинг 171-моддаси 3-бандига биноан суд буйруғи чиқаришга тўла мос келишини, бу бандда “3) коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса” деб кўрсатилганлигини, ҳолат низосиз эканлигини, огоҳлантиришга қарамай, аҳолидан тўлов бўлмаганлигини важ қилади.
Суд иш ҳолатларини ўрганиб, ФПКнинг 175-моддаси ( 3) ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд деб ҳисобланса) га кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарган.
Ширкат эса судни аризани қабул қилиш, иш қўзғатиш борасидаги процессуал тартиб ва муддатларни бузганликда айблаб, ФИБ Тошкент шаҳар суди раисига шикоят ёзган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |