САВОЛ???
Ўзбекистонда ҳакамлик судларини ташкил этиш зарурати нималарда кўринади?
Айнан ҳакамлик судларининг қарорларини фуқаролик ва иқтисодий судларда кўрилишига зарурат борми? Бу ҳақда моддий ва процессуал кодексларда қандай кўрсатмалар мавжуд?
Ҳакамлик судларининг қайси тури (муваққат ёки доимий ) ни фаол деб ҳисоблайсиз? Шахсий фикрингиз?
Фуқаролик суди ҳакамлик суди қарори билан боғлиқ иш кўраётганда ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳам низолашиши мумкин(ми)?
Фуқаролик суди ҳакамлик суди қарорлари билан боғлиқ иш юритишда қайси доирада ишни кўради? Иш кўриш доирасида чекловлар бор (ми)?
|
|
6.
|
Туманлараро суд аризачилар ва туман прокурори катта ёрдамчиси Б.Хониев иштирокида, аризачилар Шарипов Шухрат Шермат ўғли ва Шарипова Шабнам Шомурот қизининг болани фарзандликка олиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган фуқаролик ишини кўриб чиқди.
Суд мажлисида аризачилар Шарипов Шухрат Шермат ўғли ва Шарипова Шабнам Шомурот қизи аризани қувватлаб, улар 2013 йил 15 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганини, фарзандлари йўқлигини, узоқ қариндошлари Аббосова Азиза Шерматовна ва Аббосов Ботир Нафасовичларнинг фарзанди 2019 йил 16 февралда туғилган Нафасова Орзухон Ботир қизини олишганини, унинг ота-онаси фарзандликка олишга розилик беришганини, фарзандликка олишга тўсқинлик қилувчи омиллар йўқлигини баён қилиб, суддан 2019 йил 16 февралда туғилган Нафасова Орзухон Ботир қизига нисбатан уларнинг фарзандликка олишини тасдиқлашини, унинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритишни сўради.
Судга учинчи шахс сифатида жалб этилган Васийлик ва ҳомийлик органи вакили, аризачиларнинг турар-жой шароитини ўрганиб чиққанлигини, уй санитария-гигиена талабларига жавоб беришини, боланинг улғайиши учун уйда барча шароитлар яратилганлигини билдириб, суддан аризани қонуний ҳал қилишни сўраган. Суд туман Васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисига учинчи шахс сифатида жалб этилган Аббосова Азиза Шерматовна ва Аббосов Ботир Нафасовичлар ҳақиқатдан ҳам вояга етмаган 16.02.2019 йилда туғилган Нафасова Орзухон Ботир қизининг ота-онаси бўлишларини, ўзининг фарзандини аризачиларга фарзандликка беришга эътирози йўқлигини, аммо отаси Аббосов Ботир Нафасович болани фарзандликка беришгандан кейин биологик ота-онанинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини суддан тушунтиришини, аризани қаноатлантиришга қарши эмасликларини баён қилиб тушунтириш бердилар.
Судда иштирок этган туман прокурори катта ёрдамчиси Б.Хониев суд жараёнида туман васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг шахсан иштироки зарурлигини, ҳужжатларни текшириш борасида унга бир неча саволлари борлигини таъкидлаб ўтди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |