Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Х. Ҳўжамуродовга



Download 14,09 Kb.
Sana09.07.2022
Hajmi14,09 Kb.
#763277
Bog'liq
Shaydamova Dilorom otalikni belgilash


Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Х. Ҳўжамуродовга
Даъвогар: Шайдамова Дилором Бахриддиновна 30.07.1988-йилда туғилган Ангор тумани “Маданият” маҳалласи тел 915789244
Жавобгар: Каримов Сафар Ёдгорович 17.09.1988-йилда туғилган. Бандихон тумани “Сарой” маҳалласи.

Д А Ъ В О А Р И З А
(Оталикни белгилаш ва алимент ундириш ҳақида)
Мен Шайдамова Дилором Бахриддиновна жавобгар Каримов Сафар Ёдгорович билан 14.06.2020-куни шаръий никоҳ асосида катта тўй қилиб оилавий турмуш қуриб бирга яшадик.
Оилавий турмушимиз давомида ўртамизда 23.05.2021-йилда туғилган Ёдгорова Солиҳабону Сафар Қизи исмли фарзандли бўлдик.
Жавобгар Каримов Сафар Ёдгорович доимий равишда никоҳимизни расмийлаштиришни кечиктириб келди ва фарзандимизга ўзининг номига гувоҳнома олди.
Кейинчалик эса ўртамизда уруш жанжаллар келиб чиқа бошлади Жавобгар Каримов Сафар Ёдгорович хеч қаерда ишламасдан доимий равишда спиртли ичимлик ичиб келиб мен билан жанжал қилиб уриб азоблаб келди. Мен фарзандимни ўйлаб унинг қийноқларига чидаб яшадим, аммо охири мен фарзандим билан 24.09.2021-йили уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлдим. 24.09.2021-йилдан бошлаб ўзим вояга етмаган фарзандим билан ота-онамни уйида яшаб келмоқдаман. Жавобгар Каримов Сафар Ёдгорович бошқа оила қуриб яшаб кетди. Жавобгар Каримов Сафар Ёдгорович фарзандимнинг таъминоти учун умуман моддий ёрдам берган эмас.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 62-моддасида ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда ота-онаси биргаликдаги аризаси бўлмаса ушбу Кедекснинг 61-моддасида кўрсатилган холларда оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуминиг 25.11.2011-йилдаги “Судлар томонидан оталикни бекгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги №8-сонли қарорининг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 62-моддаси 3-қисмида оталикни белгилаш тўғрисидаги низоларни хал этиш чоғида Суд эътиборга олиши зарур бўлган муайян шартлар яъни боланинг онаси ва жавобгарнинг бола туғилишига қадар биргаликда яшаганликлари ва умумий рўзғор юритганликлари: боланинг онаси ва жавобгар болани биргаликда тарбия қилганликлари ёки таъминлаб турганликлари жавобгар оталикни тан олганлигини ишончли тасдиқловчи бошқа далиллар мавжудлиги белгиланганлиги оталикни белгилаш тўгрисидаги талабларни қаноатлантириш учун кўрсатиб ўтилган мазкур шартлардан биттаси иш бўйича аниқланиши етарли эканлиги тасдиқланган.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси Оила Кедексининг 61-62 моддаларига ва 96-99 моддаларига асосан даъво аризамни қаноатлантириб жавобгар Каримов Сафар Ёдгоровичнинг 23.05.2021-йилда туғилган Ёдгорова Солиҳабону Сафар Қизи исмли фарзандимнинг отаси деб топиб унинг бутун ишлаб топган даромади ва иш ҳақининг ¼ (тўртдан бир қисми) миқдорида менинг фойдамга фарзандимни вояга етгунга қадар алимент ўндириш ҳақида Хал Қилув Қарори чиқариб беришингизни сўрайман.
Илова: Паспортим нусхаси, жавобгарнинг паспорт нусхаси, фарзандимнинг туғилганлиги ҳақидаги гувохнома нусхаси, фарзандимнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотнома асли, суд ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари, даъво аризаси нусхаси, тўй жараёнида олинган фото суратлар илова қилинади.

Даъвогар:_____________Шайдамова Дилором Бахриддиновна
Download 14,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish