«ҲАР БИР ОИЛА − ТАДБИРКОР» ДАСТУРИНИНГ МОҲИЯТИ
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурларга қуйидагилар киритилган:
а) «Ҳар бир оила − тадбиркор» дастури;
б) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, шунингдек хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари;
в) Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури;
е) Бандликка кўмаклашиш дастури.
МАҲАЛЛАЛАРДА ДРАЙВЕР СОҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ АСОСЛАРИ
ДРАЙВЕР АТАМАСИ иқтисодиёт соҳасида «ўсиш нуқтаси» маъносини англатиб, биринчи навбатда, маълум бир соханинг ривожланиш имкониятларини акс эттиради.
«ЎСИШ НУҚТАСИ» атамасини миллий иқтисодиётга нисбатан ишлатадиганлар иқтисодиёт сукут бўйича маълум бир парадигмадан келиб чиқади.Унга кўра миллий иқтисодиёт озми-кўпми ажралмас ва бир секторда ўсиш потенциал бўлган ички боғлиқ тизимга тегишли тармоқларга сезиларли таъсир кўрсатишга қодир самарали иқтисодий сиёсат қўллаб –қувватлаш билан боғлиқ ёки қодир бўлган нуқта ёки ўсиш қутбларининг сунъий шаклланиши бутун иқтисодиётни ривожлантириш учун локомотивга айланади.
ДЕМОГРАФИК САЛОҲИЯТ ҳақида кўпроқ демография ва статистикага оид ишланмаларда, шунингдек, социологлар ва географларнинг тадқиқотларида сўз боради. Мазкур фанларда мамлакатнинг демографик салоҳияти деганда, аҳолининг умумий сони тушунилади.
ДОИМИЙ АҲОЛИ СОНИ – охирги аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари асосида ҳисобланиб, унга ҳар йили туғилганлар ва муайян ҳудудга кўчиб келганлар сони қўшилиб, ўлганлар ва муайян ҳудуддан кўчиб кетганлар сони айрилади.
«МАҲАЛЛАБАЙ» ИШЛАШ ТИЗИМИ УЧТА БЎҒИНДАН ИБОРАТ:
расм. «Маҳаллабай» ишлаш тизими бўғинлари
расмга мувофиқ, марказий бўғинда маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳаллага бириктирилган тижорат банкининг доимий вакили; ўрта бўғин - секторлардаги бошқарув офислари; сўнгги бўғин - туман ва вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳлари.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимида марказий бўғинида маҳалла фуқаролар йиғинига банкларнинг малакали мутахассислари ҳар бир маҳаллага бир нафардан (кичикроқ ва бир-бирига яқин бўлган иккита маҳаллага бир нафар) доимий вакил сифатида бириктирилади. Ушбу доимий вакиллар маҳаллада ишсиз аҳолини, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, янгидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган, тадбиркорлик қилишга мойиллиги ва салоҳияти мавжуд бўлган фуқароларда тадбиркорлик кўникмаларини ҳосил қилиш, шунингдек, мавжуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш орқали маҳаллаларда янги иш ўринларини яратишига кўмаклашади. Бир сўз билан айтганда, тижорат банкидан бириктирилган доимий вакил маҳалла фуқаролар йиғини раисига иқтисодий жиҳатдан маслаҳатлар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |