Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”



Download 476,15 Kb.
bet2/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

Мавзулар

Бетлар




Сўзбоши

3

1.

Ўқув материаллари

8

1.1

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш

8


1.2

Давлат бошқаруви органлари тизими

15

1.3

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш.

24

1.4

Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари

51

1.5

Фуқаролар йиғинининг мақсади ва вазифалари

66

1.6

“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг технологияси

85

1.7

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш борасида тадбиркорлик кооперацияларини ташкил этиш

100


1.8

Маҳаллаларда драйвер соҳаларни бошқариш асослари

109

1.9

Аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишлари менежменти

133


1.10

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури

162

2.

Мустақил таълим машғулотлари

192

3.

Глоссарий

204

4.

Иловалар:




4.1.

- фан дастури;

211

4.2

- ишчи дастур;

219

4.3

  • тестлар;

232

4.4

  • тарқатма материаллар;

257

4.5

  • ишчи фан дастурига мувофиқ баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар;

276

4.6

  • технологик харита;




4.7

- ўқув услубий мажмуанинг электрон варианти.




СЎЗ БОШИ
Демократик хуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан изчил бораётган мамлакатимизда фуқароларнинг давлат бошқарувини амалга оширишдаги иштирокини ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал қилишларини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат шарти, балки муҳим воситасидир.
Ислоҳотларимиз натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало маҳаллада сезилади. Шу маънода, “Маҳалла –жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси”, десак, тўғри бўлади. Шунинг учун барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши, одамлар сезадиган натижани таъминлаши шарт.
Бундан буён маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар ишини баҳолашда бош мезон бўлади. Шунингдек, маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш зарур.
Жорий йилда туманлар бюджетига қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини бевосита маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга сарфлаш бўйича ишларни бошлаб, бу мақсадларга 70 миллиард сўм ажратилди. Энди бу ваколатни янада кенгайтириб, туман бюджети харажатларининг 5 фоизини ҳам ана шундай мақсадларга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилади.
Маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратишимиз керак. Бунда маҳалла раисига маҳаллий кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш лозим. Бу орқали муаммоларни тезкор ҳал қилишга эришиш имконияти яратилади.
Маҳаллада ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизими йўлга қўйилади1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши билан миллий давлатчилигимиз тарихида биринчи маротаба маҳалла конституциявий институт мақомига эга бўлди. Асосий Қонуннинг 32-моддасида фуқароларининг жамият ва давлат ишларини бошқаршцда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги, бундай ипггирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилишига оид меъёр ўз ифодасини топди. Конституциянинг 105-модцасида эса фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди. Унга кўра шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаши белгиланди. Ушбу конституциявий қоидалар 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мустаҳкамланди. Унда фуқаролар йигинини чақириш тартиби, раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг иқтисодий ва молиявий негизи, ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари, ўзини ўзи бошқариш органларинингструктураси ва улар фаолиятини ташкил этиш ҳамда раис (оқсоқол) нинг ваколатларига оид нормалар мустаҳкамланди. Бундан ташқари, мазкур нормалар 1999 йил 14 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни2да янада мустаҳкамланди. Бунда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш хуқуқи, уларнинг асосий тамойиллари, ҳудудлари, фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари каби нормалар мустаҳкамланди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлаг ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли тобора ошиб бораётганлиги, қолаверса фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчиларининг салоҳияти, ташкилотчилик қобилияти, бой ҳаётий тажрибасига кўпгина масалалар боғлиқлиги, энг асосийси маҳалла фуқаролар йиғини жамият ва давлатнинг энг асосий таянч нуқгаларидан бири бўлганлиги боис, ушбу масалани жамият ҳаёти учун нақадар муҳимлигидан келиб чиқиб, 2004 йил 29 апрелда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни3 қабул қилинди.
Конституциямизда ва қонунларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир асосий тамойиллар ва меъёрларнинг мустаҳкампаб қўйилиши, хукуматимиз томонидан маҳалла нуфузини ошириш нафақат иқгисодий, ижтимоий, балки бу - сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий масала сифатида баҳоланганлиги натижасида у аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали жамоат назоратини таъминлаш, жойлардаги долзарб ижтимоий-иқгисодий вазифаларни ҳал қилишда муҳим ўринга эга бўлган институтга айланди.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, мампакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш алохида долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бу вазифани ҳал қилишда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида’’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчапар киритиш мақсадга мувофиқдир. Бунда маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим.



Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish