Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”


Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизаси



Download 476,15 Kb.
bet14/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизаси

Қонунчилик ҳужжатлари эълон қилинганидан кейин аҳоли ва мансабдор шахслар амал қилиши зарур бўлган норматив кўрсатмаларнинг аҳоли томонидан танишиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари бўйича тушунтириш олиш мақсадида мутахассисларга мурожаат қилиш учун шароит яратилади, шунингдек, тегишли нормалардан олиш мумкин бўлган ахборот ва билимларнинг турларига аниқлик киритилади. Фуқаролик жамияти институтларининг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасининг ўтказишда иштирок этишлари учун қуйидаги зарур шароитлар яратилиши керак:


Биринчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг веб-сайтида эълон қилиниши керак.
Веб-сайтда қуйидаги ахборот жойлаштирилиши керак:
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланганлиги тўғрисидаги билдириш;
2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси;
3) билдиришнинг ва (ёки) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси муддати тўғрисида ахборот;
4) билдиришнинг ва (ёки) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасининг натижалари тўғрисида ахборот;
5) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисида ахборот.
Иккинчидан, жамоатчиликнинг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг экспертизасида иштирок этишининг муҳим шарти— қонун ижодкорлиги фаолиятини тўғри ва ўз вақтида режалаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Қонун ижодкорлиги фаолиятини режалаштириш дейилганда яқин пайтда ва келажакда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши керак бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қонун ижодкорлиги (ҳуқуқ тайёргарлиги) ишларининг лойиҳалари англанади.
Учинчидан, амалиётда муҳокама босқичига зарур аҳамият берилиши керак. Баъзан лойиҳалар ўз вақтида жўнатилмайди, шу сабабли муҳокама иштирокчиларида уларни синчиклаб таҳлил этиш ва баҳолаш учун вақт етишмайди. Бундан ташқари барча ахборот материаллари (масалан, тушунтириш, молиявий-иқтисодий асослаш) жўнатилмайди. Баъзан муҳокамага тайёргарлик кўрилмайди, унинг иштирокчилари барвақт огоҳлантирилмайди ва ҳоказолар. Бунинг оқибатида лойиҳа расмиятчилик 209 учунгина юзаки муҳокама этилади. Бунда сифатли муҳокама қилиш лойиҳанинг ўзининг ҳам ва бутун қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигининг, чинакам демократлиги далолатлиги- нинг ҳам сўзсиз шарти эканлиги ёддан кўтарилади.
Тўртинчидан, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажбурий тарзда ушбу ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиниши, баҳолаш учун илмий муассасалар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга юборилади.
Бешинчидан, давлат органининг қарори бўйича жамоатчилик фикрини аниқлаш мақсадларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ёки унинг алоҳида қоидалари бўйича аҳоли ўртасида тегишли сўров ўтказилиши мумкин.
Олтинчидан, норматив ҳужжатлар ва бошқа турдаги давлат қарорлари жамоатчилик экспертизасининг жамоатчилик вакиллари сифатида ўтказиш жараёнини муваффақиятли шакллантириш ва давом эттириш учун фаолиятнинг ушбу турини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш керак.
“Экспертиза” атамаси лотинчадан таржима қилинганда “тажриба”, “синов” маъносини англатади. Кенг маънода экспертизани эксперт томонидан тадқиқ этилаётган соҳада махсус билимлар талаб қиладиган қандайдир масала, муаммони ўрганиш сифатида талқин қилиш мумкин. Ҳар қандай экспертизани амалга ошириш асосланган хулосалар билан тугаши, унда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бўлиши керак.
Жамоатчилик экспертизасининг мақсади - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишни ва ҳимоя қилишни таъминлашга кўмаклашишдир. Улар ёки айрим ижтимоий институтлар фаолиятининг фуқароларнинг устуворлик ларига, ижтимоий сиёсатнинг мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек, ана шундай мувофиқликка эришиш бўйича таклифларни, шу жумладан, қонунчилик нормаларини шакллантиришдир.
Жамоатчилик экспертизаси демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат ривожланиши шароитларида жамиятнинг давлат тузилмаларига таъсир кўрсатишнинг зарурий воситасидир. Бошқача қилиб айтганда, жамоатчилик экспертизасининг асосий вазифаси - ижтимоий эҳтиёжни акс эттириш ҳамда таркиб топаётган жамоатчилик муносабатлари тизимига жавоб бермайдиган ҳуқуқий нормаларни ҳуқуқни қўллаш соҳасига киритилишига йўл қўймасликдир. Жамоатчилик экспертизаси амал этаётган экспертиза институтларини тўлдириши ёки улар камчиликларини бартараф этишлари керак.
Экспертизани ўтказиш - жуда мураккаб, масъулиятли ва кўп меҳнат талаб қиладиган фаолият бўлиб, муайян қоидалар, тартиблар ва шартларга амал қилинишини назарда тутади. Бироқ ҳозирга қадар ҳам экспертизанинг назарий асослари фанда етарлича ишлаб чиқилмаган.
Жамоатчилик экспертизасини амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш керак:
- жамоатчилик экспертизаси моҳиятини таҳлил этиш ва унинг ижтимоий назорат тизимидаги ролини аниқлаш;
- қонун лойиҳаларининг ижтимоий экспертизасини тадқиқ этиш ижтимоий ҳудуддаги эҳтимол тутилган хавфни баҳолашдир;
- жамоатчилик экспертизаси институционаллашиши жараёнини кўриб чиқиш;
- жамоатчилик экспертизасининг қонун лойиҳалари сифатига таъсирини аниқлаш;
- қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси концептуал моделини ишлаб чиқиш;
- ижтимоий жиҳатдан муҳим давлат қарорлари қабул қилиниши жараёнида жамоатчилик экспертизасининг механизмини асослаш.


    1. Download 476,15 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish