Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”


Жамоатчилик назоратининг асосий субъектлари ва объектлари



Download 476,15 Kb.
bet13/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

4.2. Жамоатчилик назоратининг асосий субъектлари ва объектлари
Жамиятда қонун ва қонунчилик устуворлигини таъминлаш, аҳолининг турли қатламлари манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш, фуқаролар, фуқаролик институтларини жамият ва давлат ишларини бошқаришга фаол жалб этишнинг муҳим йўналиши фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик институтлари томонидан давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институтини изчил ривожлантириш ҳисобланади.
Жамоатчилик назорати фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига сўзсиз амал этилишини таъминлаш, улар олдида турган ижтимоий сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги вазифа ва ваколатларни самарали амалга оширишнинг энг муҳим омили бўлишга даъват этилган.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишда ким иштирок этишга ҳақлилиги, улар қандай аниқ ҳуқуқларга эгалиги, жамоатчилик назорати барча субъектлари учун бу умумий ва яхлит эканлиги ёки уларнинг ҳар бири ўзига хос ҳуқуқларга эгалиги масаласи муҳим ҳисобланади.
Адабиётда ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида жамоатчилик назорати субъектларининг турлича тушунчаси мавжуд. Жамоатчилик назорати субъектлари рўйхатининг ҳам кенг, ҳам тор таърифи таклиф этилади. Кенг маънода жамоатчилик назорати субъектларига барча нодавлат тузилмалари (сиёсий партиялар, ННТ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик Омбудсманлари, кўнгилли жамиятлар, фондлар, иттифоқлар, жамоатчилик кенгашларининг кузатув комиссиялари, назоратчилар, инспекторлар, ОАВ вакиллари ва бошқалар) ва фуқаролар киради. Жамоатчилик назорати субъектларининг тор тушунчасида гап, асосан, фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ тўғрисида кетади.
Шундай қилиб, жамоатчилик назоратини амалга ошириш функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларига:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари;
- оммавий ахборот воситалари;
- жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари эгадир (“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси);
Жамоатчилик назоратининг объектлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, жамоатчилик назорати давлат органларининг фаолияти устидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти олий органлари тизимига қуйидагилар киради:
биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси икки палата — Қонунчилик палатаси ва Сенатдан иборат бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадиган олий давлат вакиллик органидир;
иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди;
учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ишини мувофиқлаштиради ва йўналтирилади, фаолиятини назорат қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради;
тўртинчидан, Республика давлат бошқаруви органлари таркибига вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек, улар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ташкил этиладиган давлат бошқарувининг тузилмалари киради;
бешинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига тизимига, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари киради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига мувофиқ, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар;
олтинчидан, давлат бошқаруви органлари таркибига қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритадиган суд ҳокимияти ҳам киради. Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судларидан иборат. Судлар фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби “Суд тўғрисида”ги қонун1 билан белгиланади;
еттинчидан, давлат органлари тизимида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар муҳим ўрин тутади.
Шундай қилиб, жамоатчилик назоратининг объекти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг (давлат назорати объектлари бўлган давлат органлари ва мнсабдор шахсларини истисно этган ҳолда) қонунлар ижросини ўрганишни текшириш ва улар фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича фаолият ҳисобланади.


    1. Download 476,15 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish