Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”


-мавзу. Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари



Download 476,15 Kb.
bet12/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

4-мавзу. Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари
Маъруза режаси:
4.1. Жамоатчилик назоратининг тушунчаси, мақсади, вазифалари ва
тамойиллари.
4.2. Жамоатчилик назоратининг асосий субъектлари ва объектлари.
4.3. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик
экспертизаси.
4.4. Жамоатчилик назоратининг бошқа шакллари: жамоатчилик
текшируви.
Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар
Назорат қилувчи органларнинг асосий вазифаси - давлат аппарати барча бўғинлари фаолиятидаги камчиликларни, улар пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш ва бу сабабларни бартараф этишдир.
Назоратнинг энг муҳим тамойиллари - унинг доимийлиги, тизимлиги, оммавийлиги, универсаллиги, аниқлиги, ҳолислиги, самарадорлиги, тезкорлиги, ошкоралигидир. Ана шу принциплар асосида бошқарув аппаратининг барча бўғинлари устидан назорат амалга оширилади.
Жамоатчилик назорати фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига сўзсиз амал этилишини таъминлаш, улар олдида турган ижтимоий сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги вазифа ва ваколатларни самарали амалга оширишнинг энг муҳим омили бўлишга даъват этилган.
Давлат бошқаруви органлари таркибига вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек, улар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ташкил этиладиган давлат бошқарувининг тузилмалари киради.



    1. Жамоатчилик назоратининг тушунчаси, мақсад-вазифалари ва тамойиллари

Давлат ўзининг бош ислоҳотчи функциясидан фойдаланган ҳолда жамоатчилик барча соҳаларини босқичма-босқич янгилаш, фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқни қарорлар қабул қилиш жараёнлари тўғрисида хабардор қилиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, оддий фуқарорларнинг давлатни бошқаришда иштирок этиши даражасини оширишга йўналтирилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий-ташкилий таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга кўмаклашади.


Қонунчиликни ҳуқуқий, ҳуқуқий-ташкилий таъминлашнинг воситалари назорат ва мажбурлаш ҳисобланади. Ижтимоий бошқариш тизимида назорат ҳокимият субъектлари фаолиятининг амалдаги ҳолати, қарорлар бажарилиши тўғрисида маълумот олиш имконини берадиган энг муҳим алоқа воситасидир. Ундан ижро интизомини ошириш, фаолиятни баҳолаш, нохуш оқибатларнинг олдини олиш, жараённи тезкор тартибга солиш учун фойдаланилади. Назорат қуйидагиларни қамраб олади:
а) назорат остидаги объектлар фаолиятини кузатиш, улар томонидан қоидалар ва топшириқлар бажарилиши тўғрисида объектив ахборотни олиш, маълумотларни тўплаш шакллари — ҳисоботларни маълумотларини ўрганиш, жойларда ҳужжатларни текшириш, инвентаризация, ревизия ўтказиш, тушунтиришлар тақдим этиш ва ҳоказолар;
б) тўпланган ахборотни таҳлил этиш, тенденциялар, сабабларни аниқлаш, прогнозларни ишлаб чиқиш;
в) қонунчилик ва интизом бузилишлари, зарарли оқибатлар, зарар етказилиши, бахтсиз ҳодисалар, мақсадга мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатлар ва ҳаракатларнинг олдини олиш учун чоралар кўриш;
г) аниқ ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш, уларнинг сабабларини аниқлаш;
д) зарарли оқибатлар, янги ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида ноқонуний фаолиятга барҳам бериш;
е) айбдорларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш; айрим ҳолатларда назорат қилувчи органлар айбдорларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани ўзлари ҳал этишга ҳақли, бошқа ҳолатларда буни ваколатли органлар олдига қўйишлари шарт.
Назорат қилувчи органларнинг асосий вазифаси - давлат аппарати барча бўғинлари фаолиятидаги камчиликларни, улар пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш ва бу сабабларни бартараф этишдир. Назоратнинг энг муҳим принциплари - унинг доимийлиги, тизимлиги, оммавийлиги, универсаллиги, аниқлиги, ҳолислиги, самарадорлиги, тезкорлиги, ошкоралигидир. Ана шу принциплар асосида бошқарув аппаратининг барча бўғинлари устидан назорат амалга оширилади. Давлат назорати давлат органларининг ва ўзларига бўйсунадиган объектлари (шахслари) олдига қўйилган вазифалар ижроси давомида мунтазам амалга оширилади. Назорат ваколатларининг ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда давлат назоратининг қуйидаги турлари фарқланади:
- давлат ҳокимияти органлари томонидан назорат;
- умумий ваколатга эга бошқарув органлари томонидан назорат;
- тармоқлараро (махсус) ваколатга эга органлар томонидан назорат;
- тармоқ (ички идоравий) ваколатига эга органлар томонидан назорат;
- молия ва кредит органлари томонидан назорат;
- маъмурий назорат.
Жамоатчилик назоратининг субъектлари фуқароларнинг оммавий ташкилотлари ва назорат ваколатига эга бўлган уларнинг органлари, аҳолининг кўнгилли ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзлари ва фуқароларнинг жамоалари (гуруҳлари) ҳисобланади. Жамоатчилик назорати давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар, мансабдор шахслар устидан амалга оширилади. Демак ҳам жамоатчилик, ҳам давлат назорати объекти худди улар олдида турган вазифалар каби муштаракдир. Тафовут, асосан, назорат функцияларини амалга ошириш усулларидадир. Давлат назоратининг органлари давлат номидан иш кўради ва тегишли давлат маъмурий ваколатларига эга бўлади. Жамоатчилик назоратининг органлари эса қонунчилик доирасида жамоатчилик ва унинг ташкилотлари номидан иш кўради. Уларнинг ваколатлари, қоида бўйича, ҳуқуқий-маъмурий хусусиятга эга эмас, фақат алоҳида ҳолатларда давлат уларнинг айримларига ана шундай ваколатлар бериши мумкин.
Жамоатчилик назоратининг асосий усули қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва ҳуқуқбузарларни тарбиялашдир. Шу мақсадларда текширишлар, жамоатчилик рейдлари ва кўриклари, йиғилишлар, кенгашлар, анжуманларда мансабдор шахслар маърузалари- нинг муҳокамаси, жамоатчилик таклифлари бажарилишини текширишлар ўтказилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади, жамоатчилик таъсирини ўтказиш чоралари қўлланилади ва ҳоказолар. Бу иш тўғрисида радио, матбуот ва телевидение орқали ахборот бериш катта аҳамиятга эгадир.
Жамоатчилик назорати учун ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тушунтириш ва тарбиявий йўналиш хосдир. Жамоатчилик назоратини ўтказиш кўникмаларини эгаллаш ва самарали натижаларга эришишда фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат органлари фаолияти устидан амалга ошириладиган назоратнинг тушунчаси, мақсадлари, вазифалари ва принципларини аниқ англаб етиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги даврдаги ҳуқуққа доир адабиётда “жамоатчилик назорати” тушунчаси, асосан, назорат фаолиятини амалга оширадиган субъектларни кўрсатиш билан чегараланган.
Давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг мақсадлари давлат фаолияти жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига амал этиш, шунингдек, давлат ваколатларининг жамиятнинг ва унинг асосий субъекти — халқнинг эҳтиёжлари ва иродасига жавоб берадиган тарзда амалга оширилишини таъминлашдан иборатдир. Бироқ белгиланган масъулият принципидан келиб чиқиш билан бир қаторда ҳам назорат қилинадиганларга, ҳам ҳуқуқий муносабатларнинг назорат қилувчи субъектларига юкланган фуқаролик мажбуриятларидан келиб чиқиши керак. “Акс ҳолда, - деб ёзади С. С. Купреев, эълон қилинган тегишли нормаларнинг мавжудлиги буни шунчаки кўрсатишдан иборат бўлиб қолади”. Юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун назорат органлари олдида турган вазифаларнинг аниқ белгиланиши муҳим аҳамиятга эгадир. Давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) давлат органлари томонидан белгилаб қўйилган ҳуқуқий қоидаларга амал этилишининг назорати;
2) давлат органлари томонидан чиқарилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга мувофиқлиги устидан назорат;
3) давлат органлари фаолиятни ташкил этиш бўйича бошқарув қарорларини мақсадга мувофиқлигини назорат қилиш;
4) давлат органлари учун ўрнатилган таъқиқлар ва чегаралашлар, хизмат интизоми, давлат органлари томонидан ўз зиммаларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
5) давлат органларининг кадрлар таркибини танлаш, жой-жойига қўйиш, малакасини оширишни назорат қилиш;
6) қонун томонидан муҳофаза қилинадиган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига амал қилинишини назорат қилиш;
7) моддий, молиявий ва бошқа ресурсларнинг оқилона тақсимланиши ва ишлатилиши, тежамкорликка амал қилинишини назорат қилиш.
Назоратнинг ҳуқуқий маъноси фақат назорат объектининг амалдаги ҳолати тўғрисида ахборотни олиш ҳамда олинган натижаларнинг қонун ёки бошқа мажбурий қоидалар амалда бажарилишини, назорат қилувчиларнинг фаолияти мақсадга мувофиқлигини текшириш эмас, балки қабул қилинган қарорларда мавжуд ҳуқуқбузарликларни, камчиликларни баҳолаш ва уларни бартараф этиш учун назорат жараёнида чоралар кўришдан иборатдир.
Жамоатчиликнинг назорат қилувчи органларини улар ташкил этилиши тартибига боғлиқ равишда қуйидагиларга ажратиш мумкин:
а) жамоатчилик ташкилотларининг (касаба уюшмаларининг назорат қилувчи комиссиялари, турар-жой қўмиталари) ўзлари шакллантирадиган ташкилотлар;
б) ишлаб чиқариш белгисидан (уй қўмиталари) қатъи назар, шунингдек, мазкур корхона муассаса ходимларидан (корхоналардаги назорат гуруҳлари) ташкил этиладиган ташкилотлар;
в) фуқаролар, жамоатчилик томонидан сайланадиган (уй қўмиталари), шунингдек, давлат ёки жамоатчилик ташкилотлари (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комиссиялари) шакллантириладиган ташкилотлар;
г) давлат органлари билан келишилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТ томонидан сайланадиган ташкилотлар (табиатни муҳофаза қилиш бўйича, экологик назорат бўйича жамоатчилик инспекторлари).
Назорат вазифалари хусусияти ва йўналишларига боғлиқ равишда жамоатчиликнинг назорат қилувчи органларини қуйидагиларга ажратиш мумкин:
а) ўз вазифаларини давлат бошқарувининг барча ёки кўп масалалари бўйича амалга оширадиган ташкилотлар: масалан, касаба уюшмалари саноатни, савдони, бошқариш (савдо ва умумий овқатланиш корхоналари иши устидан жамоатчилик назорати комиссиялари), меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси масалалари, турар-жой-маиший хўжалик соҳасидаги ташкилотлар ва ҳоказолар;
б) давлат бошқарувининг фақат муайян тармоқлари доирасида амал қиладиган ташкилотлар (жамоатчилик автоинспекторлари кенгашлари, табиатни муҳофаза қилиш бўйича инспекциялар, клублар ва кутубхоналарнинг жамоатчилик кенгашлари);
в) бошқарувнинг махсус масалалари бўйича ўз функцияларини бажарадиган ташкилотлар (кўнгилли жамиятлар йўналишида, ихтиро ва кашфиётлар соҳасидаги назоратлар ва ҳоказолар). Назоратни амалга оширишда жамоатчилик органлари ва ташкилотлари давлат назорат органлари билан ёки биргаликда, ёки ўз ташаббуси бўйича мустақил иш кўради.
Жамоатчилик назоратини амалга ошириш қуйидаги принципларга асосланиши мумкин:
- фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устунлиги;
- жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўнгилли иштирок этиш;
- жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ошкоралиги ва очиқлиги;
- жамоатчилик назорати субъектлари фаолиятининг қонунийлиги;
- жамоатчилик назорати субъектларининг давлат органларидан мустақиллиги;
- жамаотчилик назорати субъектларининг объективлиги ва холислиги;
- жамоатчилик назорати натижаларининг ишонарлиги.

Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish