ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ КОМИССИЯЛАРИ
Фуқаролар йиғинларида тафтиш комиссияси ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:
яраштириш комиссияси;
маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия;
жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия.
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСИ
Фуқаролар йиғинлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулки ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг молиявий асоси қуйидаги маблағлардан ташкил топади:
фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари;
фуқаролар йиғинининг бино ва бошқа мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар;
маҳаллий бюджет маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлар.
“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИНИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИ
“Маҳаллабай” ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.
Туман (шаҳар) секторлар раҳбарлари “маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этишга шахсан масъул бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- бошқарув офислари ишини ташкил қилиш, бириктирилган ҳар бир маҳалла бўйича масъулларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш;
- ҳар бир маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
- тадбиркорларнинг фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда «драйвер» лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиш;
- «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан якка тартибда шуғулланиб, уларнинг ўз хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, меҳнат билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам кўрсатиш;
- амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳисобот бериб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |