Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”



Download 476,15 Kb.
bet35/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

биринчидан, келиб тушган муаммони ҳақиқатан ҳам вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳи ваколатига кириши ўрганилади;
иккинчидан, муаммо Республика даражасида ҳал этилиши талаб этилган тақдирда Республикада тузилган штабга юборилади; учинчидан, вилоят даражасига тааллуқли муаммо бўлса тегишли идора ва ташкилотларга ҳал этиш учун юборилади.
Тадбиркорлар муаммоларига асосан: ер олиш, кредит олиш, дебиторлик қарзлар, маҳсулот ёки хизматларини сотиш, кредитни қайтариш, бино ва керакли мутахассислар масалалари киради.
Ижтимоий муҳофазага муҳтожлар муаммосига: кам таъминланганларни моддий қўллаб-қувватлаш, аҳолини уй жой билан таъминлаш, ногиронлар масалалари кабилар киради.
Ишсизлик масаласига: иш билан таъминлаш, тегишли кўникма ва билимга эга эмаслик масалаларини ўзи ичига олади; Инфратузилма билан боғлиқ муаммолар асосан: газ, электр энергияси, сув, оқава сув, йўл кабилар.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга асосан, соғлиқни сақлаш муассасаларида кадрларни етишмаслиги, тегишли асбоб ускуналарнинг етишмаслиги, уларда кўрсатилаётган хизматларнинг талаб даражасида эмаслиги кабилар.
Таълим тизимидаги муаммоларга: мактабгача таълим муассасаларининг етишмаслиги, ўрта таълим мактабларининг моддий техник аҳволи, малакали ўқитувчиларнинг етишмаслиги, мактабнинг узоқлиги кабилар.
Жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини ажратиш, коммуникацияга уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш. Вилоят, туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини ажратиш, коммуникацияга уланиш) муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш борасида амалга ошириладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Ҳар бир маҳалла ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва туман кенгашига тақдим этиш. Ҳар бир маҳалла ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури маҳалла ва туманни янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш; янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш; аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш даражасини ошириш; маҳалла ва туманнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштиришга қаратилган.
Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан ҳар бир маҳалла ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш жараёнидаги муаммоларни ҳал қилишдаги қадамлари:
1-қадам: Муаммони баён этиш. У иштирокчилар тушуниши мумкин бўлган шаклда аниқ шакллантирилиши керак.
2-қадам: «Ақлий ҳужум» ёки мувофиқлаштирувчи гуруҳ фикрларини карталарга ёзиш усули каби усуллардан фойдаланган ҳолда ечим излаш.
3-қадам: Баҳолаш. Топилган ечимни ўлчанадиган ва текшириладиган мезонлар орқали баҳолаш.
4-қадам: Оптималлаштириш. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан энг яхши ечимни танлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Ҳар бир маҳалла ва туманни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини (кучли ва заиф томонлар, имкониятлар ва хатарлар), тўсиқлар ва таклиф қилинган чоралар ва имкониятларини ўрганиш учун SWOT-таҳлилдан восита сифатида фойдаланилади.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимининг электрон тизими – маҳаллаларга сўровлар юбориш, расмий ҳужжатларнинг намунасини олиш, уларни тўлдириш, ариза билан мурожаат этиш ва бошқа хизматларни ўз ичига олади.
Электрон дастурий таъминотнинг ишлаш тартиби:

  1. Маҳаллага бириктирилган вакил планшет (Samsung Galaxy Tab A 8.0 SM-T290 32Gb) билан таъминланади;

  2. Хонадон ва тадбиркорлар учун содда ва тушунарли электрон саволнома шакли киритилади;

  3. Маҳалладаги муаммоларнинг электрон базаси шаклланади;

  4. Масъулларга электрон база орқали топшириқ берилади;

  5. Масалалар ижроси таъминлангандан сўнг мувофиқлаштирувчи шахс электрон базага тегишли маълумотларни киритади.

Дастурий таъминотга киритилган маълумотларни назорат қилиш тизими қуйидагилардан иборат:

  1. Масалаларнинг ижро ҳолати «онлайн» тарзда кузатилиб, назорат қилиб борилади.

  2. Масалаларнинг ижро этилиш даражасига кўра масъул ижрочилар фаолияти «кунлик», «ҳафталик» ва «ойлик» тарзда баҳоланиб борилади.

  3. «Маҳаллабай» ишларнинг ижроси Президент Администрациясига ҳар ойда киритиб борилади.

Электрон тизим афзалликлар:
«Тезкорлик» – аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этиш тезлашади;
«Самарадорлик» – масъул ижрочилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш имконияти яратилади;
«Тизимли муаммоларни аниқлаш» – ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, тизимли муаммолар аниқланади.
Хулоса ўрнида, фикримизча, «маҳаллабай» ишлаш тизими пировардида мамлакатда яшаётган ҳар бир фуқаронинг давлат эътиборида эканлигини ҳис қилдириш, уларнинг хоҳиш ва истаклари асосида касб-ҳунарли қилиш, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун шарт-шароит яратиш ҳисобланади.

Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish