5-расм. «Маҳаллабай» ишлаш тизими бўғинлари 1-расмга мувофиқ, марказий бўғинда маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳаллага бириктирилган тижорат банкининг доимий вакили; ўрта бўғин - секторлардаги бошқарув офислари; сўнгги бўғин - туман ва вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳлари.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимида марказий бўғинида маҳалла фуқаролар йиғинига банкларнинг малакали мутахассислари ҳар бир маҳаллага бир нафардан (кичикроқ ва бир-бирига яқин бўлган иккита маҳаллага бир нафар) доимий вакил сифатида бириктирилади. Ушбу доимий вакиллар маҳаллада ишсиз аҳолини, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, янгидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган, тадбиркорлик қилишга мойиллиги ва салоҳияти мавжуд бўлган фуқароларда тадбиркорлик кўникмаларини ҳосил қилиш, шунингдек, мавжуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш орқали маҳаллаларда янги иш ўринларини яратишига кўмаклашади. Бир сўз билан айтганда, тижорат банкидан бириктирилган доимий вакил маҳалла фуқаролар йиғини раисига иқтисодий жиҳатдан маслаҳатлар беради.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимида маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида секторларнинг ҳар бирида ҳудуд иқтисодий комплексининг малакали ходимларидан иборат бошқарув офислари ташкил этилади. Мазкур мутахассислар маҳаллага бириктирилган банк ходимлари билан бирга, жойлардаги шароитни ўрганиб, лойиҳаларни шакллантиради ва амалга оширишга кўмаклашади.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимига асосан аҳолида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган касбга ўргатиш (ўқитиш) тизимини жорий этиш, мазкур жараёнга халқаро ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилиш кўзда тутилган. Маҳаллалардаги ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш масалалари ҳам ушбу тизимнинг моҳиятини ўзида ифодалайди.
Банклар томонидан мижозларга лойиҳаларни амалга ошириш учун самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда бизнес-режаларини тайёрлаш, тадбиркорлар фаолиятига тизимли равишда консультация хизматларини кўрсатиш ва тегишли бизнес ахборотларини бериб бориш бўйича банкнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш ва мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш йўналишлари белгиланган.
Маҳалланинг «ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорлик, шу жумладан «драйвер» лойиҳаларини амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш)муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш «маҳаллабай» ишлаш тизимининг негизини ташкил этади.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимида ҳар бир маҳаллада:
1. Ҳар бир хонадоннинг даромад манбалари, мавжуд шахсий томорқа хўжалигидан фойдаланишда ҳолатини «хонадонбай» тартибда ўрганилади;
2. Хонадонлардаги ҳар бир меҳнатга лаёқатли, ишсиз киши бўйича «фуқаробай» тартибда қизиқиш ва интилишлари, мавжуд салоҳияти баҳоланади;
3. Ҳар бир фуқаро қизиқиш ва интилишларини амалга ошириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уни «бошқарув офиси»га йўналтириш орқали аниқ мақсадли кўмаклашиш;
4. «Фуқаробай» тартибда ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёнини мунтазам мониторинг қилиб бориш;
5. Маҳаллалардаги мавжуд фойдаланилмаётган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланишга эришиш;
6. Маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш, уни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва унинг ечими бўйича «бошқарув офиси»га таклифлар киритиш.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимида маҳаллага бириктирилган тижорат банки доимий вакили умумий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг даромад манбаларини, шу жумладан, норасмий даромадга эга бўлган тадбиркорларни ўрганиш;
- ишсиз аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш талабини аниқлаш ва тегишли таклифларни туман мувофиқлаштириш гуруҳига мунтазам киритиб бориш;
аҳоли бизнес хоҳиш-истагини ўрганган ҳолда уларни тадбиркорлик фаолияти ни бошлашига, шу жумладан кредит олишига кўмаклашиш;
- маҳалладаги тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва улар фаолиятини кенгайтириш юзасидан таклифларни туман мувофиқлаштирувчи гуруҳларга тақдим этиш;
- маҳаллада фойдаланишга топширилган лойиҳалар натижадорлиги ва самарадорлигини ўрганиб бориш ва мониторинг қилиш;
- маҳалла раиси ва фаоллари билан доимий мулоқотда бўлиб, маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини доимий даромад билан таъминлаш борасида туман ишчи гуруҳга таклифлар ишлаб чиқиш.
Аҳоли тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш зарур ҳисобланади:
маҳалла аҳолиси банд бўлган йўналишлар ва асосий даромад манбаларини, шунингдек қўшимча имконият «драйвер»ларни хонадонларда (кунига 3-4 тадан хонадонда) мулоқот ўтказиш орқали ўрганиш;
маҳалла раислари билан бирга тадбиркорлик ва касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган аҳоли реестрини шакллантириш ҳамда ўқувларда қамраб олиш учун Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ва Бандлик органларига йўналтириб бориш;
«Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастурлари доирасида олдинги йилларда имтиёзли кредит олган оилалар билан (кунига ўртача 10 та хонадонда) улар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан учрашувлар ўтказиш;
норасмий даромадга эга бўлган тадбиркорлар (кунига ўртача 4-5 та субъект) билан мулоқотлар ўтказиб, улар фаолиятини кенгайтириш ва расмий ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
маҳалланинг ўсиш нуқталари ва драйвер йўналишлари бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича мавжуд тадбиркор ва ташаббускор аҳоли (кунига ўртача 8-10 нафар) билан мулоқотлар ўтказиш;
ижтимоий дастурлар доирасида ёшларга ажратилган ерлар, кредитлар, субсидиялардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш (кунига ўртача 2-3 нафар);
ўқув курсларини тамомлаган ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аҳолига бизнес лойиҳалар тайёрлаш, банк кредитларини жалб этиш ва бизнес юритишга кўмаклашиш (кунига ўртача 2-3 нафар аҳолига);
мавжуд тадбиркорлар (ўртача 3-4 нафар ) билан жойига чиққан ҳолда 3 та тоифага (шу маҳаллада яшаб, шу маҳаллада тадбиркорлик қилаётган; шу маҳаллада яшаб, бошқа маҳаллада тадбиркорлик қилаётган; бошқа маҳаллада яшаб, шу маҳаллада тадбиркорлик қилаётган) ажратиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш;
маҳаллада фойдаланишга топширилган инвестиция ва тадбиркорлик лойиҳалари натижадорлиги ва самарадорлигини ўрганиш ҳамда бу борада доимий мониторинг юритиш;
фаолият кўрсатмаётган (ўртача 3-4 та) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятсизлик сабабларини ўрганиб, улар фаолиятини тиклаш имкониятлари ҳамда муаммо ва масалаларини ўрганиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларидаги муаммо ва камчиликлар, шунингдек тадбиркорлар таклифларини ўрганиш.
Ижтимоий ҳолатни ўрганишда қуйидагиларни амалга ошириш зарур ҳисобланади:
«Темир дафтар»га киритилган оилалар (ўртача 5 та оила) билан мулоқот ўтказиш, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишиш;
«Ёшлар дафтари»га киритилганлар билан мулоқотлар ўтказиш, ҳал этилмаган масалалар юзасидан кўмак бериш чораларини кўриш;
«Аёллар дафтари»га киритилганлар билан мулоқотлар ўтказиш, ҳал этилмаган масалалар юзасидан кўмак бериш чораларини кўриш;
Маҳаллада мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг мактабгача таълимдаги қамрови ва мавжуд МТМлар фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни ҳал этилишини ташкиллаштириш;
Мактаб ёшидаги болаларнинг таълимдан фойдаланиш имкониятлари ва битирувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичини яхшилаш бўйича кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ўрганиш;
Аҳолининг тиббий хизмат билан таъминланганлик ҳолати, жумладан қишлоқ врачлик пунктларидаги ҳолат ва қатновлар сонини таҳлилий ўрганиш;
Маҳалла аҳолисининг маънавиятини юксалтиришга қаратилган шарт-шароитлар ва мавжуд имкониятларни ўрганиш.
Инфратузилма объектларини ўрганишда қуйидагиларни амалга ошириш зарур ҳисобланади:
ички йўллар, жумладан таъмирталаб, капитал таъмирлаш, шағал ётқизиш, кўприкларни таъмирлаш, янги йўл қуриш каби эҳтиёжларни ўрганиш.
электр таъминоти ҳолати, жумладан электр кучланиши паст бўлган кўчалар, симёғочларни алмаштириш каби эҳтиёжлар ўрганилади;
хонадонларнинг табиий газ ёки газ балонлар билан таъминланиш ҳолати, бу борадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилади;
аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрланади;
маҳаллада кўп қаватли уйлар мавжуд бўлса, уларнинг ҳолатини, жумладан канализация, ободонлаштириш, таъмирлаш ва янги кўп қаватли уйлар қуриш масалаларини ўрганади.
Ҳафта давомидаги юқорида ўрганиш натижасида олинган маълумотларни, жумладан муаммо ва таклифларни умумлаштирган ҳолда сектор бошқарув офисига тақдим этиб боради.
«Маҳаллабай» ишлаш тизими доирасида шаҳар ва туманларни маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида секторларнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг малакали ходимларидан иборат бошқарув офислари ташкил этилди. Бошқарув офислари «Маҳаллабай» ишлаш тизимининг ишчи органи ҳисобланади. Уларнинг аъзолари ўртача 5-10 нафардан иборат тижорат банклари ва иқтисодий блок ходимларидан шакллантирилади.
Бошқарув офисларининг асосий фаолияти ҳар бир маҳалланинг иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳаларидан (ўсиш нуқталари) келиб чиқиб, тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни таъминлайди.
Бошқарув офисларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳалардан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалий кўмаклашиш;
тадбиркорлик субъектлари муаммоларини аниқлаш ва уларни ечиш бўйича таклифларни туман мувофиқлаштирувчи гуруҳига киритиб бориш;
маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини доимий мониторинг қилиш ва натижалари бўйича туман мувофиқлаштирувчи гуруҳга тегишли таклифларни мунтазам киритиш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни турлари, сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларини (шу жумладан вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида) жалб қилиш.
Бошқарув офислари томонидан ҳар бир маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
маҳаллаларда «драйвер» соҳаларни ривожлантириш учун ишлаб чиқилган янги лойиҳалар рўйхати шакллантирилиб, маҳаллани ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш (ТИАсини тайёрлаб) дастурни ишлаб чиқилади;
маҳаллаларда хизмат кўрсатиш ва сервис, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалари бўйича лойиҳалар йўналишлари ва сонини аниқланиб, аҳолининг ушбу соҳада касбий кўникмаларининг ҳолати ва талабини ўрганиш ва таҳлил қилинади;
аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишлари ва бу борада аҳолига кўмак берувчи «Томорқа хизмати» ташкилотлари аниқланиб, зарур инфратузилма (уруғ етказиб бериш, ветеринария, ўсимликларни ҳимоя қилиш) яратилиши таҳлил қилинади;
ҳудудларни ихтисослашувидан келиб чиқиб, бўш турган ерларни самарали фойдаланиш (аукционга чиқариш) мақсадида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклиф тайёрланади;
маҳалланинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Сектор бошқарув офислари томонидан амалга ошириладиган вазифаларнинг ҳафталик тақсимот режаси ишлаб чиқилади.
Туман (шаҳар) ва вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳлари. Маҳаллага бириктирилган банк вакиллари ва сектор бошқарув офислари ходимларининг фаолият натижадорлигини доимий мониторинг қилиш.
Ҳар бир маҳалла бўйича ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш бўйича тайёрланган комплекс дастур (ТИА) ларни Халқ депутатлари туман Кенгашларига муҳокамага киритади ва тасдиқлаб, ижросини ташкил этади.
Сектор бошқарув офислари орқали келиб тушган туман ва шаҳар даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ечимини таъминлайди.
Бошқарув офислари ва маҳалларга бириктирилган доимий вакиллар томонидан маҳаллада аниқланган муаммоларни вилоят ва туман мувофиқлаштирувчи гуруҳлари томонидан жойида бартараф этиш. Бошқарув офислари ва маҳалларга бириктирилган доимий вакиллар томонидан келиб тушган муаммолар асосан тизимли характерга эга бўлиб, қуйидаги тоифа бўйича ажратилиши тавсия этилади: тадбиркорлар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ишсизлар, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, таълим.
Муаммони ўрганиш ва уни ҳал этиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: