Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”


Фуқаролар йиғини масъул котибининг ваколатлари



Download 476,15 Kb.
bet20/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

Фуқаролар йиғини масъул котибининг ваколатлари. Масъул котиб фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) қарорларининг ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.
Масъул котиб фуқаролар йиғинида иш юритишни тўғри ташкил қилиш, ижро интизомига риоя этган ҳолда иш юритишни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида самарали амалга оширади.
Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми тартиби ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга қаратилган бошқа ҳужжатлар билан таништиради.
5.3. Фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси
Фуқаролар йиғинлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулки ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг молиявий асоси қуйидаги маблағлардан ташкил топади:

  • фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари;

  • фуқаролар йиғинининг бино ва бошқа мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар;

  • маҳаллий бюджет маблағлари;

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлар.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиби ва кенгаш девони ходимлари фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларда назарда тутилган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланиши мумкин.
Фуқаролар йиғини банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этади. Фуқаролар йиғинининг молиявий маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас.
Фуқаролар йиғини кенгаши йилнинг ҳар чорагида молиявий маблағлардан қандай мақсадларда фойдаланганлиги ва тасарруф этганлиги тўғрисида фуқаролар йиғинига ҳисобот беради.
Фуқаролар йиғини ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат статистика ва солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.

Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish