Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”



Download 476,15 Kb.
bet16/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

Назорат саволлари:
1. Жамоатчилик назорати дейилганда нима тушунилади?
2. Жамоатчилик назорати нимага йўналтирилган?
3. Жамоатчилик назоратининг асосий принциплари нималардан иборат?
4. Жамоатчилик назорати субъектларига қайси институтлар ва шахслар тааллуқлидир?
5. Жамоатчилик назорати субъектларининг ҳуқуқий мақоми нимадан иборат?
6. Жамоатчилик назоратининг объектлари нима?
7. Жамоатчилик экспертизасини ўтказиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?
8. Ҳуқуқий, шу жумладан, жамоатчилик экспертизасини ўтказиш тартиби қандай?
9. Жамоатчилик экспертизасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришдаги роли қандай?
10. Давлат органлари томонидан қонунчиликда белгилаб қўйилган текширишларнинг қайси турлари амалга оширилади?
11. Фуқаролик жамияти институтлари текшириш ўтказиш ҳуқуқига
5.4.Фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси, ҳисоби ва
ҳисоботи.
Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар
Ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат шарти, балки муҳим воситасидир.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади.


5.1. Фуқаролар йиғинининг мақсади ва ваколатлари
Демократик хуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан изчил бораётган мамлакатимизда фуқароларнинг давлат бошқарувини амалга оширишдаги иштирокини ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал қилишларини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат шарти, балки муҳим воситасидир.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек,“Фарзандларимизни болалигидан гўзал хулқли, маданиятли қилиб тарбиялашимиз лозим. Бунинг учун муносиб шароит яратишимиз керак. Улар чиройли, обод жойларда яшаса, кўп китоб ўқиса, маънавий олами бой бўлади, ватанпарвар бўлиб вояга етади.”6
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши билан миллий давлатчилигимиз тарихида биринчи маротаба маҳалла конституциявий институт мақомига эга бўлди. Асосий Қонуннинг 32-моддасида фуқароларининг жамият ва давлат ишларини бошқаршцда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги, бундай ипггирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда гашкил этиш йўли билан амалга оширилишига оид норма ўз ифодасини топди. Конституциянинг 105-моддасида эса фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди. Унга кўра шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаши белгиланди. Ушбу конституциявий қоидалар 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мустаҳкамланди. Унда фуқаролар йигинини чақириш тартиби, раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг иқтисодий ва молиявий негизи, ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг структураси ва улар фаолиятини ташкил этиш ҳамда раис (оқсоқол)нинг ваколатларига оид меъёрлар мустаҳкамланди.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатлари- дан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Фуқаролар йиғини қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

  • фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;

  • фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлайди;

  • фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари ни белгилайди;

  • фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудудни ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;

  • аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;

  • ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раис- лари, шунингдек, ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторлари, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;

  • ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади, ҳисоботларни эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижаларини танқидий муҳокама қилади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо беради ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилади;

  • тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига, шунингдек референдум ўтказиш бўйича участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни референдум ўтказиш бўйича тегишли округ комиссияларига тақдим этади;

  • халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

  • тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;

  • ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи эшитади. Фуқаролар йиғинлари нинг ҳисоботлар масалалар юзасидан ҳисоботларини тўғрисидаги баённомалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар ушбу баённомалар- нинг ҳисобини юритади, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади;

  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан сартарошхона- лар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналарни, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;

  • ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш, кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

  • атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;

  • гузарлар барпо этиш масалаларини кўриб чиқади;

  • маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида тегишли туманлар, шаҳарлар давлат органларига илтимосномалар киритади;

  • ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман, шаҳар комиссиясига ўз вакилини юборади;

  • ҳар бир деҳқон хўжалигини хўжалик китобига киритиб, унда деҳқон хўжалигининг таркиби тўғрисидаги, хўжалик бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳақидаги, шунингдек деҳқон хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда) тўғрисидаги маълумотларни қайд этади;

  • коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда шартнома асосида кўмаклашади;

  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардаги ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;

  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек, бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;

  • тегишли ҳудуд доирасида жойлашган (яшаётган) тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида белгиланган тартибда кафил бўлади.

Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Фуқаролар йиғини қуйидаги мажбуриятларга эга:

  • ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш;

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлари учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;

  • фаолияти тўғрисида солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;

  • ўз ходимлари билан меҳнат шартномасида келишилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш.

Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганади ва тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этади. Давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юборади.
Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Фуқаролар йиғинлари ўз ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этишга ҳақли.
Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби:
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши нинг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар ва кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади.
Вакиллик нормасини фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда фуқароларнинг ҳовлилар, уйлар, кўчалар вакилларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) йиғин раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг (оқсоқолнинг) ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларидан) бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади.
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.

Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish