тушунтириб бериш, шунингдек, ҳукуматлар солиқларни қандай қилиб тўплаши,
бюджет маблағларини қандай қилиб олиши ва сарфлаши ҳақида самаралироқ ҳисоб
беришини назарда тутадиган тадбирлар кучайтирилди.
2
Биринчи тадқиқот ўтказилган вақтдан бошлаб Бюджет очиқлиги шарҳида иштирокчи
давлатлар доираси кенгайиб, 2006 йилдаги 59 та мамлакатдан 2015 йилда 102 та
мамлакатга етди, Бюджет очиқлиги индекси ўзгариши эса бюджетнинг очиқ-ошкоралиги
ошиб бораётганлигидан далолат беради. Масалан, Шарҳ олиб борилган ўн йил мобайнида
Россиянинг бюджет очиқлиги бўйича эгаллаган ўрни 27-ўриндан (59 та мамлакат орасида)
11-ўрингача кўтарилди (102 та мамлакат орасида).Ўзбекистон бундай баҳолашда ҳали
иштирок этмаган.
Ўзбекистонда бюджет тўғрисидаги жуда чекланган ахборот (тасдиқланган бюджет ва
унинг ижросига доир жамланма маълумотлар) кенг фойдаланиш учун ошкор қилинмоқда.
3
Боз устига бюджет ахборотини тақдим этиш муддати ва унинг мазмун-моҳияти бюджет
соҳасида махсус билимларга эга бўлган тор доира учунгина тушунарлидир,
фуқароларнинг асосий қисми учун бу ахборот фойдасиздир. Кенг жамоатчиликнинг
бюджет масалаларини билиш даражаси жуда пастлигича қолмоқда, бу эса мамлакат
бюджети самарадорлиги ва сифати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазилиги
фаолияти ҳақидаги фикрларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Натижада турли лойиҳалар
ва соҳаларни молиялаштириш ҳолатидан қатъи назар ижтимоий тараққиёт масалаларида
(соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳоказолар), солиқлар ставкалари ва бошқа жиҳатларда
қониқарсизлик мавжуд. Жойлардаги коррупция молиялаштиришнинг етишмаслиги билан
асосланаётган ҳолатлар мавжуд, фуқароларда эса тегишли моддалар бўйича
молиялаштиришнинг ҳолатини мустақил равишда текшириш механизмлари мавжуд эмас.
Бундан ташқари, Молия вазирлигида фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш, шу
жумладан, жойларда жамоатчилик назорати тизими орқали маблағлар талон-тарож
қилинишининг ўз вақтида олдини олиш борасида тажриба деярли йўқ.
Давлат бошқаруви органларининг аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг янги форматларига
ўтиш ва шу асосда бюджет жараёнининг самарадорлигини ошириш учун фуқароларнинг
бюджет тизимидан, барча даражалардаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари
бюджетлари шаклланиши ва ижро этилишидан кенг хабардор қилинишини таъминлаш
зарур. Ахборотни турли мақсадли гуруҳлар (академиклар ҳамжамияти, журналистлар,
бизнес-жамият, ёшлар, пенсионерлар, аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳлари ва ҳоказолар)
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳларга бўлиб чиқиш ва қулай шаклда тақдим
этиш зарур. Бу бюджет сиёсати мақсадлари ва устуворликларини тушуниб етишни
ошириш имконини беради, фуқароларни бюджетни муҳокама қилиш ва унинг ижросини
назорат қилиш жараёнига жалб қилишни енгиллаштиради.
Юқорида қайд этилган вазифаларни бажариш учун ахборотни тушунтириб беришнинг
янги механизмларини изчил жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу қуйидаги босқичларни ўз
ичига олади:
I.
Do'stlaringiz bilan baham: |