Фуқаролар учун бюджетни



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

Давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар билан ҳамкорлигини кенгайтиришга 
янги даъватлар нуқтаи назаридан бюджет соҳасидаги очиқлик ва ошкораликни 
ошириш давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишига 
айланади. 
Фуқаролар учун бюджетнинг ишлаб чиқилиши ва эълон қилиниши 
фуқароларни давлат бюджети устуворликларини муҳокама қилиш ва ишлаб чиқишга, уни 
режалаштириш ва ижро этиш, шунингдек, бюджет маблағлари сарфланиши устидан 
жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнига жалб қилиш учун давлат ҳокимияти 
органлари марказий ва маҳаллий даражада фойдаланиши мумкин бўлган воситалардан 
бири бўлиб хизмат қилади. 
2. Ёш авлоднинг ижтимоий роли ва фаоллигини ошириш Ўзбекистонда Фуқаролар учун 
бюджетнинг талабга эга эканлиги учун муҳим шарт-шароитдир. Ўзбекистон аҳолисининг 
ярми 30 ёшгача бўлган мамлакатдир, шу сабабли ўқитиш, умумий саводхонлик 
даражасини, сиёсий ва ижтимоий маданиятни ошириш, ахборотни ёшларнинг кенг 
қатламига етказиб беришнинг самарали таълим усуллари ва йўлларини яратиш 
вазифалари ҳукумат ва нодавлат ташкилотлар учун биринчи ўринга кўтарилмоқда. 
Ёшларда ҳукуматнинг исталган сиёсати ўз қийматига эга эканлигини тушунадиган 
ва жамоат ресурсларидан фойдаланишнинг муқобил вариантларини баҳолашга қодир 
бўлган солиқ тўловчилар ва масъулиятли фуқаролар сифатидаги ўзлигини 
шакллантириш 
бунинг натижаси бўлиши керак.
 
3. Фуқаролар учун бюджетнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун муҳимлиги 
Ўзбекистонда ягона бюджет тизими амал қилиши билан боғлиқ. Бунда маҳаллий 
11
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони. 


17 
ҳокимият органлари ўз даромад манбаларига ва харажат қилиш ваколатларига эга, бироқ 
бу Давлат бюджетининг ягона касса ижроси доирасида амалга оширилади. Улар юқори 
турувчи бюджетдан субвенциялар, дотациялар ва ўтказиб бериладиган даромадларни 
олишлари мумкин, бироқ уларга бюджетни тақчиллик билан режалаштириш ва қарз олиш 
тақиқланади (бундан касса тафовутларини бартараф этиш учун юқори турувчи бюджетдан 
бериладиган бюджет ссудалари мустасно). Бундан ташқари, айнан маҳаллий ҳокимият 
органлари аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун жавобгардир. Шу сабабли улар 
учун Фуқаролар учун бюджет ўз хатти-ҳаракатларини ҳукумат сиёсатига “солиштириш” 
воситаси сифатида ҳам, аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик воситаси сифатида ҳам муҳимдир. 
4. ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ривожлантирилиши Фуқаролар 
учун бюджетнинг талабга эгалиги учун шарт-шароитни ва, эҳтимол, уни ишлаб чиқиш 
воситасини ўзида ифодалайди. ННТ миллий даражада бюджет жараёнида фуқароларнинг 
иштирокини кучайтириш имконини беради, чунки бу ерда бевосита иштирок этиш 
воситалари маҳаллий ҳамжамиятлар даражасида бўлганидек ишламайди. ННТдавлат 
ҳокимияти органлари билан муносабатларда фуқаролар манфаатларини ифодалаши 
мумкин. Бошқа тарафдан, улар ўзлари эълон қилинган мақсадларни қанчалик 
муваффақиятли рўёбга чиқараётганлиги ва давлат органлари билан ҳамкорлик 
қилаётганлиги борасида фуқароларга ҳисобот бериши керак. Фуқаролик бюджети ушбу 
вазифаларнинг ҳар бирини ҳал қилиш учун ахборот манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин 
ва шу сабабли у ННТ томонидан талабга эга.
5. Қонунчилик ҳокимияти ва парламент назорати ролининг кучайтирилиши. Олий 
Мажлис учун бюджетга доир ахборотнинг очиқлиги юзасидан муаммо бўлмаслиги 
керакдек туюлади. Бироқ Фуқаролар учун бюджет Парламентга ҳам зарур. Депутатлар 
бюджетни қабул қилиш, рад этиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бироқ бунинг учун улар 
уни тушунишлари лозим. Бунда нафақат даромадларнинг манбалари ва харажатларнинг 
йўналишлари қандайлигини, балки ҳукумат томонидан қўйилган бюджет сиёсати 
мақсадларига эришиш имкониятларини, уни рўёбга чиқаришда қандай хавф-хатарлар 
борлигини тушунишлари керак. Бунинг учун депутатларга бюджет лойиҳаси бўйича 
ахборот катта ҳажмда тушуниш учун қулай бўлган шаклда бўлиши керак, чунки уларнинг 
кўпчилиги давлат молияси соҳасида мутахассис эмас. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish