Фуқаролар учун бюджетни



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

Фуқаролар учун бюджет мундарижасини аниқлашда ушбу ахборот маҳсулотининг 
мақсадли аудиторияси ким эканлигини 
ва ушбу мақсадли аудитория қайси гуруҳлардан 
ташкил топганлигини билиш зарурдир. Потенциал фойдаланувчиларнинг қуйидаги 
гуруҳларини ажратиб кўрсатиш мумкин: ҳокимият органлари, экспертлар ҳамжамиятлари, 
оммавий ахборот воситалари, бизнес вакиллари, ижтимоий заиф гуруҳлар, нодавлат 
ташкилотлар ва ҳоказолар. Ҳар бир гуруҳ учун бюджет тўғрисидаги ахборот турли 
мақсадлар учун зарурдир. Профессионаллар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бюджет 
таснифи, бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа ахборот эълон қилиниши
керак, бироқ бу Фуқаролар учун бюджет доирасида амалга оширилмаслиги керак, чунки 
фуқароларнинг кўпчилиги буни тушуна олмайдилар ва ўқимайдилар. 
Жаҳон амалиётида қуйидаги маълумотлар Фуқаролар учун бюджетни тўлдиришнинг 
асосий ахборот манбаи ҳисобланади: 

бюджет ва бюджет жараёнининг асосий тушунчалари, турли даражалардаги 
бюджетлар эгаллаган ўрин кўрсатилган ҳолда мамлакат бюджет тизими тузилмаси; 

бюджетни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг иқтисодий нуқтаи назари ва 
мамлакатни 
ривожлантиришнинг 
асосий 
макроиқтисодий 
кўрсаткичлари 
(иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари, ишсизлик даражаси, инфляция суръатлари). 
Иқтисодий сиёсатнинг стратегик ва қисқа муддатли мақсадлари; 

бюджет жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бюджет 
соҳасидаги асосий қоидалар ва чекловлар, масалан, Бюджет кодексига зарур 
ҳаволалар, давлат бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун ва бюджетнинг 
тегишли даврга мўлжалланган бошқа ҳуқуқий асослари; 

бюджетнинг асосий параметрлари (даромадлар ва харажатларнинг умумий 
хусусиятлари, бюджет тақчиллиги ва уни молиялаштириш манбалари, давлат қарзи 
миқдори ва унга хизмат кўрсатиш учун харажатлар); 

асосий бюджет ташаббуслари, бюджет даромадлари манбаларини ва харажатлари 
йўналишларини ўзгартиришга доир чора-тадбирлар. Ижтимоий гуруҳлар учун 
бюджет янгиликларининг молиявий натижаларини ва оқибатларини баҳолаш;

маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари, бюджетлараро муносабатлар, 
трансфертлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар. 

ҳукуматнинг бюджет маблағларини бошқариш самарадорлигини ва бюджет 
сиёсати натижадорлигини оширишга доир ишлари; 


15 

алоқа қилиш учун маълумотлар – Фуқаролар учун бюджетнинг мажбурий 
реквизити. Ўқувчилар ўз саволлари, таклифлари билан ёки қўшимча ахборот олиш 
учун қаерга мурожаат қилишлари мумкинлиги кўрсатилган бўлиши керак. Бундан 
ташқари, барча манфаатдор фойдаланувчиларга ўзаро алоқадан, тезкор алоқадан 
ёки онлайн-қабулхонадан фойдаланган ҳолда ҳужжатни ишлаб чиқувчиларга савол 
бериш имконияти тақдим этилган бўлиши керак. 
Қўшимча равишда Фуқаролар учун бюджет бюджетни шакллантириш ва тақдим этишдан 
бошлаб унинг ижроси устидан назорат қилишгача бўлган бюджет жараёнининг ҳар бир 
босқичи учун қайси давлат органи жавоб бериши ҳақидаги ахборотга эга бўлиши мумкин. 
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим ёки бошқа аниқ бир секторларда муайян 
хизматларни кўрсатиш учун масъул бўлган давлат ҳокимияти даражалари (миллий, 
минтақавий, маҳаллий) кўрсатилган ҳолда чора-тадбирлар кўрсатилган бўлиши мумкин. 
Фуқаролар учун бюджетни тайёрлашда турли мақсадли гуруҳларнинг фикр-
мулоҳазаларини ҳисобга олиш учун ҳукумат экспертлар ҳамжамияти вакиллари ва 
фуқаролик жамияти институтлари билан қайси ахборотни тегишли йилнинг ҳужжатига 
киритиш муҳимлиги ва фойдалилиги ҳақида маслаҳатлашади.
Фуқаролар учун бюджетни тақдим этиш шакли давлат бюджети тўғрисидаги ахборотнинг 
тушунарли ва қулай тарзда тақдим этилишини таъминлаши керак. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish