Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

Узоққа чидамлилик 
конструкциянинг эксплуатацион хусусиятларни 
йўқотмаган ҳолда хизмат қилиш муддати билан аниқланади. Конструкция 
ишлайдиган шароитдаги таъсирларга чидамли материалларни қўллаш орқали 
таъминланади. Узоққа чидамлиликни белгилашда бинонинг мукаммаллик 
классини ҳисобга олиниши керак.
Оловбардошлик 
конструкциянинг олов (аланга) таъсирига қаршилик 
кўрсатиш хусусиятини билдиради. Конструкцияларнинг оловбардошлик 
чегараси ҳам мазкур бинонинг оловбардошлик даражасига боғлиқ ҳолда қабул 
қилинади. 
Эксплуатация қилишда қулайлик
лойиҳаланган конструктив элемент-
дан унинг вазифаси бўйича доимий равишда самарали фойдаланиш 
мумкинлиги, барча масъулиятли жойларни назорат қилиб туриш, зарурият 
туғилганда профилактика ишларини амалга ошириш, тозалаб туриш учун 
яратилган шароитни билдиради. 
Меъморий маънодорлик 
умумий бадиий мақсадга мос
 
конструкциянинг 
ташқи кўринишига чиройли қиёфа беришни назарда тутади. Бундай талаб, 
аввало, бинонинг таркибий қисми бўлган одамлар ташриф буюрганда доимий 
равишда кўриниб турадиган конструкцияларга тааллуқли ҳисобланади. 
Технология жиҳатдан қулайлик
конструкциянинг табиий иқлим 
шароитларига боғлиқ бўлмаган ҳолда юқори индустриал методларда тайёрлаш 
мумкинлиги билан баҳоланади. Бу талаб оммавий тарзда олиб бориладиган 
қурилишлар (масалан, уй-жой қурилиши) учун муҳим аҳамият касб этади. 
Конструкцияни тайёрлаш билан боғлиқ ишларнинг катта ҳажмини бевосита 
қурилиш индустриясининг заводларида махсус жиҳозланган цехларда бажариш 
тайёрлаш жараёнини механизациялаш ва автоматизациялаш учун қулай шароит 
яратади. Қурилиш майдони бунда монтаж майдонига айланади. 
Иқтисодий мақсадга мувофиқлик бино конструкциясини яратишга 
сарфланадиган келтирилган харажатлар миқдори билан аниқланади. Бунда 
конструкцияни эксплуатация қилиш давридаги харажатлар ҳам ҳисобга 
олинади. Бу омилни ҳисобга олмаслик конструкцияни эксплуация қилиш даври 
ортиқча харажатларга олиб келиши мумкин. 
Хулоса 
● Алоҳида конструктив элементларни лойиҳалаш жараёни бино 
таркибида уларнинг аниқ қандай шароитда бўлишини аниқлаш, барча маҳаллий 
имкониятларни баҳолаш асосида уларнинг ишончли, нафақат қурилиш 
жараёнида, балки эксплуатация қилишнинг ҳисобий муддати давомида ҳам 
иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ архитектуравий-конструктив ечимини 
танлашни тақозо қилади. 


70 
● Конструктив 
элементга 
бўладиган 
таъсирларнинг 
қанчалик 
муҳимлигини аниқлаш учун дастлаб қурилиш амалиётида бундай 
элементларнинг қўлланилиш тажрибаси асосида бино таркибида улар 
бажарадиган функционал вазифаларни таҳлил қилиш зарур.
● Конструкциянинг мукаммаллиги (капиталллиги), узоққа чидамлилиги, 
оловбардошлиги, ташқи кўриниши ва бошқа талаблар оқибатда бинога 
қўйиладиган умумий талабларни белгилаб беради. 
● Конструкцияларга таъсирларнинг қиймати, таъсир вақти, такрорланиш 
даражаси ўзгариб туриши мумкин. Бино элементларига таъсирлар натижасида 
содир бўладиган оқибатлар қурилиш ва кейинги эксплуатация жараёнида ва 
турли хил жараёнлар кўринишида намоён бўлади. Уларнинг характери нафақат 
материалларнинг шакли, структураси ва хоссаларига боғлиқ, балки бинонинг 
бошқа элементлари билан ўзаро алоқаларига ҳам боғлиқ ҳолда аниқланади. 
● Норматив-техник хужжатларда белгилаб қўйилган лойиҳаланадиган 
конструкция жавоб бериши лозим бўлган комплекс талабларни лойиҳачи 
билиши зарур.

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish