Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

Такрорлаш учун саволлар: 
1) Статик схемаси бўйича деворлар қандай турларга бўлинади? 
2) Конструктив ечими бўйича деворлар қандай турларга бўлинади? 
3) Материалининг ўлчамлари бўйича деворлар қандай турларга бўлинади? 
4) Ғишт деворларнинг қандай конструктив ечимлари бор? 
5) Енгилллаштирилган ғишт деворнинг ўзига хос томони нимадан иборат? 
6) Керамик блоклар билан майда бетон блокларнинг фарқи нимада? 
7) Ёпма плиталар ғишт деворга қанчага таянишлари керак? 
8) Перемичкалар ғишт деворга қанчага таянишлари керак? 
9) Темирбетон перемичкаларнинг қандай турлари бор? 
10) Ғишт деворли биноларда карнизларнинг қандай турлари қўлланилади? 
11) Сандрик, пилястра, раскреповка, контрфорс, ризалит нима? 
Тавсия этиладиган адабиётлар: 
1. Мiralimov М.М. Binо va inshootlar arxitekturasi. Darslik. Toshkent. 
“Arxitektura qurilish integratsiya va innovatsiya Markazi”ning Bosmaxonasi, 2012. – 
184 bet. 
2. Mirzayev SH.R., Vaxitov M.M., Me’morchilik: II-ism. Fuqorolik binolari. 
Darslik .Toshkent: “Tafakkur”, 2010. – 256 b.
3. http://www.motherearthnews.com/homesteading-and-livestock/masonry-
wall-construction-zmaz73sozraw. 


88 
11
-
маъруза 
Мавзу: БАЛКОНЛАР, ЛОДЖИЯЛАР ВА ЭРКЕРЛАР.
АЛОҲИДА ТАЯНЧЛАР 
 
Режа: 
1) Балконлар ва уларнинг конструктив ечимлари. 
2) Лоджиялар ва уларнинг конструктив ечимлари.
3) Эркерлар ва уларнинг конструктив ечимлари. 
4) Алоҳида таянчлар. 
Таянч сўзлар ва иборалар: 
балкон, лоджия, эркер, устун. 
1) Балконлар ва уларнинг конструктив ечимлари 
Балкон 
– турар-жой биносининг ташқи деворига бино ташқарисидан 
ўрнатиладиган консол ёки бошқа конструкция устида яратиладиган атрофи 
тўсилган майдончадир (11.1 -расм). Балконлар турар-жой биноларида ёзги 
хона вазифасини бажарадилар, яшовчиларга анчагина қулайликлар туғдириш 
билан бирга бино фасадининг архитектуравий композициясини яратишда муҳим 
элемент ҳисобланадилар, бинонинг бадиий қиёфасига турли-туман кўринишлар 
бериш имкониятини яратадилар. 
11.1–расм. Балконларнинг кўриниши: 
а - консол конструкция устидаги балкон; б - махсус устунларга таянган балкон 
Балкон юк кўтарувчи конструкция, пол ва тўсиқдан ташкил топади. 
Балконнинг юк кўтарувчи қисмини ҳозирги пайтда асосан ташқи деворга бир 
томони билан қистириб маҳкамланадиган йиғма темирбетон плиталардан 


89 
қилинмоқда. Балкон плитасининг деворга қистирилган қисмини деворга 
ўрнатилган пўлат анкерларга пайвандланади. 
Балкон плиталарини ташқи деворнинг қалинлиги етарлича катта бўлган 
ҳолларда унга қистириб маҳкамласа бўлади. Деворнинг қалинлиги 25-30 
см дан ошмаса, балкон плиталарини ало ҳида устунларга ўрнатган маъқул 
(11.1-расм, б). 
Балкон плиталарини ёмғир сувлари таъсиридан ҳимоя қилиш учун 
устидан гидроизоляция қатлами ёпиштириш керак. Унинг устидан цемент-қум 
қоришмасидан текисловчи қатлам қилинади, у гидроизоляция қатламини 
бузилишдан ҳимоя қилиш билан бирга балкон учун пол вазифасини ҳам ўташи 
мумкин. 
11.2-расмда 
ғишт деворга ўрнатилган балкон конструкцияси 
кўрсатилган. Балкон плитаси темирбетон перемичкадан чиқарилган вертикал 
пўлат анкерга плита конструкциясига ўрнатилган пўлат угольникни 
пайвандлаш ёрдамида маҳкамланган. Балкон тўсиғи пўлатдан ясалган панжара 
кўринишида
бўлиши мумкин.
 
11.2-расм. Ғишт деворга ўрнатилган балкон конструкцияси: 
1 -балкон плитаси; 2 -ораёпма плитаси; 3 -перемичкадан чиққан пўлат анкер; 4 - 
балкон эшигининг кесакиси; 5 - бетон поғона; 6 - балкон поли; 7 - битум билан 
ёпиштирилган икки қатлам рубероид; 8 - тўсиқ устунини маҳкамлаш учун 
балкон плитасига ўрнатилган пўлат элемент; 9 - сув оқизгич; 10 - тўсиқ 
панжаранинг устуни; 11 - балкон плитасидаги анкерга маҳкамланадиган пў- лат 
угольник. 


90 
11.3-расм. Балкон плиталарининг таяниш усуллари: 
а – бир томонлама таяниш; б – икки томонлама таяниш; в – ташқи деворга ва 
ташқи устунларга таяниш; г – фасад текислигига перпендикуляр консол балка 
ёки деворларга таяниш. 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish