Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

3) Майда блок деворлар 
Майда блоклардан қилинган деворларда ғишт деворларга нисбатан кам 
меҳнат талаб қилинади. Улардан кўп тарқалгани керамик тошлар. Уларнинг 
ўлчамлари 250x120x138 мм ва 288x138x138 мм (модул тошлар); 


85 
йириклаштирилган тошларники 250x250x138 мм ва йириклаштирилган модул 
тошларники 288x288 x138 мм қабул қилинган. Керамик тошларда вертикал 
коваксимон бўшлиқлар бўлиши мумкин. 
Енгил бетондан қилинган майда блокларнинг ўлчамлари 390x190x188 
мм ҳамда 390x90x188 мм (10.4-расм). Қўшимча 190x190x188 мм ўлчамли 
блоклар ҳам ишлатилади. Коваклар блокларнинг узун томонига параллел 
жойлашган бўлиши мумкин. Бундай блоклардан терилганда тошлар бўйлама 
йўналишда қўйилади, чунки коваклар иссиқлик оқимига перпендикуляр 
ҳолатда жойлашганда девордан камроқ иссиқлик ўтади. Деворнинг қалинлиги 
енгил бетондан қилинган майда блокларнинг ўлчамларига мувофиқ равишда 
390, 490 ва 590 мм бўлиши мумкин. 
10.4-расм. Енгил бетон майда блоклардан қилинган деворлар: 
а – бўйлама қаторда териладиган блок; б – кўндаланг қаторда териладиган 
блок; в – 1 блок қалинликдаги девор; г – 1,5 блок қалинликдаги девор. 
 
Қурилишда шунингдек модул ўлчамли енгил бетон майда блоклар ҳам 
қўлланилади. Уларнинг узунлиги 288 мм, эни 288 ва 138 мм баландлиги 
эса 188 ва 138 мм бўлиши мумкин. Бундай ўлчамли керамик тошлар ва 
енгил бетон майда блоклардан қилинган деворларнинг қалинлиги 288, 440 
ва 590 мм бўлади. 
Деворларни табиий тошлардан ҳам қилиш мумкин. Иситиладиган бинолар-
нинг деворларини ракушечник, вулқон 85ам айд бошқа шунга ўхшаш ғовак тоғ 
жинсларидан арралаш йўли билан олинадиган тошлардан бажариш мумкин. 
Оҳак-тош, қумтош каби зич тоғ жинсларидан олинадиган тошларни фақат 
иситилмайдиган биноларнинг деворлари учун ишлатиш мумкин. Табиий 
тошлардан тайёрланадиган майда блокларнинг ўлчамлари енгил бетон майда 
блокларнинг ўлчамларига тенг қилиб олинади. 
Каркассиз биноларда деворлар бинонинг асосий таркибий қисмини ташкил 
қиладилар. Кўпинча биноларнинг 
меъморий 
қиёфаси деворларнинг 
кўринишида намоён бўлади. Ғиштдан ва 85 майда блоклардан қилинадиган 


86 
деворларнинг эстетик кўринишини бойитиш учун нафақат меъморий 
композициянинг ранг, пардоз каби бадиий воситаларидан, балки деворнинг 
конструктив ечимидаги айрим элементлардан ҳам кенг фойдаланилади. 
Деворларнинг бундай меъморий-конструктив элементларининг қаторига 
горизонтал бўлинишлар ҳосил қилувчи цоколь, карниз (бўғот), парапет ҳамда 
турли пояс (белбоғ) ларни, шуниндек вертикал бўлинишларни ҳосил килувчи 
пилястра, контрфорслар, ризалит ва раскреповка (деворларнинг айрим 
қисмларида қалин қилиш ҳисобига чиқиб турган жойлари) ларни киритиш 
мумкин (10.5-расм).
10.5-расм.
Деворларнинг ташқи бўлувчи элементлари: 
а – тўртбурчак кесимли пилястрали девор; б – ярим доира кесимли пилястра-
ли девор; в – раскреповкали девор; г – контрфорсли девор; д – ризалитли 
девор; 1 – пилястра; 2 – раскреповка; 3 – контрфорс; 4 – ризалит.
Ташқи деворлардаги кириш эшиклари, уларнинг устидаги турли 
кўринишларда қилинадиган соябонларни, деразаларни ҳам шулар жумласига 
таалуқли дейиш мумкин. 
Хулоса 
● Деворлар бинодаги ички сунъий яратилган муҳитни ташқи – 
инсоннинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариб турадиган муҳитдан ва 
хоналарни бир-биридан ажратиб турадилар. Улар ўзларининг хусусий 
оғирликларини, ёпмалардан тушадиган юкларни, шамол таъсирини, 
заминнинг акс таъсиридан бўладиган таъсирларни қабул қиладилар. 
● 
Деворларнинг 
улардаги 
турли 
материаллардан 
қилинган 
қатламларнинг сонига қараб бир қатламли, икки қатламли ва уч қатламли 
конструктив ечимлари мавжуд. Кўп қатламли деворлар, аввалги кўриб 
ўтилганидек, бир жинсли ёки бир жинсли бўлмаган қатламлардан иборат 
бўлишлари мумкин. 


87 
● Деворнинг қалинлиги шу материалнинг ўлчамларига мос равишда 
қабул қилинади. Ғиштнинг ўлчамлари 250x120x65 ва 250x120x88 мм бўлгани 
учун 1; 1,5; 2; 2,5 ва 3 ғишт қалинликдаги деворнинг қалинлиги мос
равишда 250, 380, 510, 640 ва 770 мм ни ташкил қилади. Кесилган табиий 
тошлардан ва майда енгил бетон блоклардан қилинган деворларнинг 
қалинлиги 390 ва 490 мм, чунки блокларнинг ўлчамлари 390x190x188 мм ва 
390x90x188 мм. 
● Енгиллаштирилган ғишт деворлар бўлиб,
 
уларда деворнинг ўрта 
қисмидаги ғиштнинг бир қисми бошқа иссиқликни кам ўтказувчи материал 
билан алмаштирилади. Бундай материал сифатида тўкма керамзит, шлак ва 
шунга ўхшаш материаллар қўллаш мумкин. 
● Майда блоклардан қилинган деворларда ғишт деворларга нисбатан кам 
меҳнат талаб қилинади. Улардан кўп тарқалгани керамик тошлар. Уларнинг 
ўлчамлари 250x120x138 мм ва 288x138x138 мм (модул тошлар); 
йириклаштирилган тошларники 250x250x138 мм ва йириклаштирилган модул 
тошларники 288x288 x138 мм қабул қилинган. Керамик тошларда вертикал 
коваксимон бўшлиқлар бўлиши мумкин. Енгил бетондан қилинган майда 
блокларнинг ўлчамлари 390x190x188 мм ҳамда 390x90x188 мм. Қўшимча 
190x190x188 мм ўлчамли блоклар ҳам ишлатилади. Коваклар блокларнинг 
узун томонига параллел жойлашган бўлиши мумкин. 


Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish