Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни


– конструк- цион-теплоизоляцион материал;  2



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

1
– конструк-
цион-теплоизоляцион материал
2
– ички юк кўтарувчи қатлам; 
3
– ташқи 
теплоизоляцион қатлам; 

– ташқи ҳимоя қатлам; 
5
– девор материали;
6
– ҳаво бўшлиғи. 
 
Ташқи деворларнинг қалинлиги статик ва теплотехник ҳисоблар 
натижасига асосланиб қабул қилинади. Лекин уларни унификацияланган 
ўлчамлар билан боғлаш керак. Масалан, тош материаллардан қилинганда, 
ташқи деворнинг қалинлиги шу материалнинг ўлчамларига мос равишда 
қабул қилинади. Ғиштнинг ўлчамлари 250x120x65 ва 250x120x88 мм бўлгани 
учун 1; 1,5; 2; 2,5 ва 3 ғишт қалинликдаги деворнинг қалинлиги мос
равишда 250, 380, 510, 640 ва 770 мм ни ташкил қилади. 
Кесилган табиий тошлардан ва майда енгил бетон блоклардан 
қилинган деворларнинг қалинлиги 390 ва 490 мм, чунки блокларнинг 
ўлчамлари 390x190x188 мм ва 390x90x188 мм. 


83 
2. Ғишт деворлар ва конструктив ечимлари 
Майда ўлчамли элементлардан қилинадиган деворлар кўп қўл меҳнати 
талаб қилади. Аммо уй-жой қурилишида уларнинг улуши ҳозирча салмоқли. 
Улардан ғишт деворлар кўп тарқалган. 
Ғишт теришда икки қаторли (занжирли) ва олти қаторли системалар 
қўлланилади (10.1-расм). Икки қаторли системада терилган ғишт деворларда 
кўндаланг ва бўйлама терилган ғишт қаторлари алмашиб келади. Олти қаторли 
системада терилганда эса, кўндаланг терилган ғишт қатори (фасаддан 
қараганда) бешта бўйлама қатор терилгандан сўнг (олтинчи қаторда) 
қайтарилади. 
Ғишт деворлар бир жинсли (яхлит) ва бир жинсли бўлмаган 
(енгиллаштирилган) деворларга бўлинади (10.2 ва 10.3-расмлар). Бир жинсли 
ғишт деворлар оддий, ковакли ва енгил ғиштлардан цемент-қум қоришмаси 
ёрдамида кўтарилади. Чокнинг қалинлиги 1 см атрофида бўлиши керак. 
Бир жинсли бўлмаган ғишт
деворлар – бу енгиллаштирилган ғишт деворлар 
бўлиб,
 
уларда деворнинг ўрта қисмидаги ғиштнинг бир қисми бошқа
иссиқликни кам ўтказувчи материал билан алмаштирилади. Бундай материал 
сифатида тўкма керамзит, шлак ва шунга ўхшаш материаллар қўллаш мумкин 
(10.3-расм, а). Бу усулда бажарилган енгиллаштирилган ғишт деворларда 
10.2-расм. Яхлит ғишт деворлар: а – икки қаторли системада терилган девор;
б – олти қаторли системада терилган девор. 


84 
Четки қатламлар орасидаги боғланиш мустаҳкамлигини таъминлаш қийинроқ. 
Шунинг учун ғиштлар орасидаги бўшлиқни қуйма усулда енгил бетон билан 
тўлдириш тавсия этилган (10.3-расм, б). Енгил бетон билан бирга 
деворга катта миқдорда намлик киритилиши ва қуриш жараёнининт секин 
кечиши бy конструктив ечимнинг катта камчилигидир. Ғиштлар орасидаги 
бўшлиқни ғишт билан бирга териладиган иссиқликни кам ўтказадиган 
материаллардан тайерланадиган блокчалар билан алмаштириш (10.3-расм, в) 
енгиллаштирилган ғишт
деворни аввалги конструктив ечимларга хос 
бўлган камчиликлардан ҳалос қилади. 
Енгиллаштирилган деворларга қудуқсимон терилган деворлар ҳам 
киради (10.3-расм, г). Бундай деворларда ҳам ғишт
териш жараёнида 
вертикал қовурғалар орасида ҳосил бўладиган «қудуқ»ларни юқорида 
тавсия этилган усулларда тўлдирилиши мумкин. Енгиллаштирилган 
деворларнинг дераза ости қисмининг устки 2-3 қаторини яхлит ғиштдан 
қилиш ва сув оқиб тушиши учун мослама қилиш керак. 
10.3-расм. Енгиллаштирилган ғишт деворлар: 
а – тўкма материал билан тўлдирилган; б – енгил бетон билан тўлдирилган; 
в – тайёр блокчалар билан тўлдирилган; г – қудуқсимон девор. 
 
Агар ғишт деворларнинг ташқи сирти сувалмаса, ғиштлар ораси 
махсус зичлаткичлар ёрдамида зичлаштирилади. Зичлатилган чокнинг 
кўриниши валиксимон (уюмсимон), ёйсимон ёки учбурчак кўринишида 
бўлиши мумкин. 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish