16-(32-46-55-76)Giperxromli va gipoxromli effekt.
гиперхромли эффект – ютилиш интенсивлигини ортиши; • гипохромли эффект – ютилиш интенсивлигини камайиши. Ютилиш чизиқларини силжиши ва уларнинг интенсивлигини камайиши, хромофорларнинг ўъзаро бир-бирлари билан таъсирлашиши натижасида ҳам кузатилиши мумкин. Этилен боғларнинг туташуви ютилишнинг батохром силжишини юзага келтиради. Ауксохромлар билан tаъсирлашиш ва туташиш эффекти, кўпгина хромофорларнинг ютилиши спектрнинг спектрал анализ учун қулай бўлган яқин УБ- ва кўринувчан соҳасида кузатилади. λmax катта тўлқин узунлиги томонга силжиши (бирикма молекуласининг тузилиши ўзгарганда) рангни сариқдан қизил, кейин кўкдан яшилга ўтиши, рангни чуқурлашуви дейилади, ёки батохром эффект дейилади; λmax кичик тўлқин узунлиги томонга силжиши – рангни кўпайиши, ёки гипсохром эффект дейилади (4-жадвал). Квант назариясининг асосий нисбатидан (Е=hc/λ [E–нурланиш квантининг энергияси, h– Планк доимийси (6,62 · 10–27эрг/с), с – ёруғлик тезлиги (3 · 1017 нм/с)]), рангли моддаларнинг молекулаларини қўзғолиш энергиясини 35-70 ккал/молга тенглаштириш мумкин. Бир қатор холатларда УБ- спектрга ўрганилаётган модда солинган эритувчи катта таъсир кўрсатади. Шу аснода, инерт эритувчини кислоталига (анилинлар учун) ёки ишқорлига (феноллар учун) алмаштирилган вақтда спектрда ўзгаришлар кузатиш билан фенол ва анилинларни осонлик билан аниқлаш мумкин.
49-63.UB spektrofotometrning ishlash prinsipi
. Замонавий икки нурли спектрофотометрлар ютилишни бевосита ёзиб бориш имконини беради. Ютилиш спектрлари шундай тузиладики, ординатада ютилиш (А) (ёки ε., ёки lg ε.), абсциссада эса – тўлқин узунлиги (λ) қийматлари берилади. Аниқ миқдорий анализ ўтказиш учун аввал ўрганилаётган холат учун ёруғликни ютилиш қонунини тўғрилигини текшириш керак. Шу мақсадда ютилишни (А) бир неча концентрацияларда (С) б маълум тўлқин узунлигида ва кювета қалинлигида ўлчанади. Агар Бугер-Ламберт-Бер қонуни маълум концентрациялар оралиғида бажарилса, у ҳолда координаталар бошидан чиқадиган тўғри чизиқ ҳосил бўлиши керак. Бу қонундан четга чиқиш ё манфий ёки мусбат четланишлар деб белгиланади. Баъзида қонун битта тўлқин узунлигида (λ1) бажарилади, бошқа тўлқин узунлигида (λ2) бажарилмайди.СФ-2000 спектрофотометрдан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:- индивидуал моддаларни ва кўп компонентли системаларни анализи учун;- сувдаги ноорганик моддаларни миқдорини назорат қилиш учун;- ишчи зонани ҳавосини назорат қилиш учун;- Ертупроқдаги кимёвий моддаларни миқдорини назорат қилиш учун;- озиқ-овқат махсулотларини назорат қилиш учун.Электрон спектрлар ва органик молекулаларнинг тузилишибажарилмайди.СФ-2000 спектрофотометрдан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:
- индивидуал моддаларни ва кўп компонентли системаларни анализи учун;
- сувдаги ноорганик моддаларни миқдорини назорат қилиш учун; - ишчи зонани ҳавосини назорат қилиш учун; - Ертупроқдаги кимёвий моддаларни миқдорини назорат қилиш учун; - озиқ-овқат махсулотларини назорат қилиш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |