13-(28-30-43-58-73)YaMR spektroskopiya Ekvivalent va noekvivalent protonlar.
14-(29-44-57-74)PMR spektroskopiya.
Proton magnit-rezonansi (PMR) - organik kimyoda molekulalarning tuzilishini aniqlash uchun ishlatiladigan analitik usul. Bu 1H yadrolaridagi yadro magnit rezonansining kichik turi.PMRni qo'llash sharti - atom yadrosida yadroning tashqi magnit maydon bilan magnit o'zaro ta'sirini, yadrolarning bir-biri bilan o'zaro ta'sirini, shuningdek elektronning o'zaro ta'sirini keltirib chiqaradigan spin momentining mavjudligi. butun molekulaning elektronlari bilan bitta atomning qobig'i. Shunday qilib, rezonans chiziqlarining holati va mikro tuzilishi bevosita atom yadrosining kimyoviy muhitiga bog'liq. Protonlar spinga ega va vodorod deyarli barcha organik birikmalarda mavjud bo'lganligi sababli, proton magnit rezonansi, qoida tariqasida, organik molekulalarning tuzilishini o'rnatish uchun ishlatiladi. PMR magnit-rezonans tomografiyada ham qo'llaniladi, bu inson (va hayvonlar) organlarining holatini ko'rish uchun invaziv bo'lmagan usul.
15-(31-45-56-75)Oddiy efir va spirtlarning IQ spektrlaridagi farqlanishlar.
Гидроксил гуруҳининг валент тебранишлари туфайли юзага келган ютилиш полосалари спектрнинг 3200-3600 см-1 оралиғида кузатилади. Бу полосалар бирмунча кенглиги ва интенсивлигининг катта бўлиши билан бошқа полосалардан ажралиб туради . Айрим ҳолларда, табиий бирикмаларнинг циклоалкан ҳалқасида мавжуд бўлган ягона ОН-гуруҳи ўртача интенсивликдаги ютилиш полосасини бериши мумкин. Оддий спиртларнинг ИҚ-спектрида С-Н боғнинг валент ва деформацион тебранишлари туфайли юзага келган полосалар билан бирга, ОН (а) ва С-О гуруҳларининг валент тебранишлари (1090 см-1) натижасида юзага келган полосалар ҳам кузатилади. Қуйи частотали қисмидаги (3415 см-1), кенг полоса молекулалараро водород боғда қатнашаётган гидроксил гуруҳининг тебранишлари туфайли юзага келган. Молекулалараро кучли Н-боғ ҳосил қилувчи бирикмаларда ОНгуруҳнинг полосалари анча кенгаяди ва спектрнинг қуйи частотали қисмига силжийди. Масалан, органик кислоталар ўзаро Н-боғ орқали боғланган димер ҳосил қилади, натижада ОН валент тебранишларининг полосаси 3600-3200 см-1 оралиқда кузатилмасдан, балки 2800-2500 см-1 соҳада кузатилади
Оддий эфирларнинг ИҚ-спектрларида метил, метилен гуруҳларининг валент (2800-3000 см-1), деформацион (1300-1500 см-1) ҳамда С-О гуруҳининг валент (1123 см-1) тебранишларига мос ютилиш полосалари кузатилади. Дифенил эфир ва метил ацетатнинг ИҚ-спектрларида С-О гуруҳининг полосаси диэтил эфирга нисбатан анча юқорида, яъни мос равишда 1238 ва 1245 см-1-да кузатилади. С=О гуруҳнинг валент тебранишларига тегишли ютилиш полосалари ИҚ-спектрнинг 1650-1820 см-1 оралиғида кузатилади. Бу тебранишга тегишли полосанинг интенсивлиги ИҚ спектрдаги бошқа полосаларникидан катта бўлади. Бундай гуруҳларга эга бўлган бирикмалар жуда хилма-хилдир. Тўйинган ва тўйинмаган альдегидлар, ациклик (циклик) кетонлар ва дикетонлар, алифатик (ароматик) монокарбон ҳамда дикарбон кислоталар, ангидридлар, амидлар ва бошқалар. Ҳар бир синфнинг С=О гуруҳи учун маълум бир частоталар оралиғини белгилаш мумкин. Бу бирикмаларга электронодонор ёки электроноакцептор ўринбосарларнинг киритилиши С=О гуруҳ ютилиш полосасининг ўрнини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |