Иссиқлик ташувчилар турига қараб:
Сув – сувли (11.2- расм); буғ – сувли; сув – ҳаволи ( 11.1- расм) газ – ҳаволи ( 11.3- расм); ёь - ҳаволи.
Материалнинг турига қараб:
пўлатли ИАА лари; чўянли ИАА лари, булар коррозияга чидамли ва нисбатан арзон, лекин мустахкамлиги пўлатдан паст; графитли ИАА лари – булар кимёвий агрессив муҳитда ишлатилади;
шишали, сополли, қўрьошинли, пластмассали ИАА лари ҳам кимёвий муҳитларда қўлланилади.
Иссиқлик алмашинув сиртига қараб:
Силлиқ ( текис) қувурли, бундай ИАА лари энг кўп тарқалган. Ўз навбатида текис қувурлар тўғри (11.2- расм), U – симон, спиралсимон, бурамасимон (11.4-расм) ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.
Қовурьали ИАА лари, пластинкасимон ИАА лари – булар иситиш юзасининг иккала томонида иссиқлик бериш коэффициенти бир хил бўлганда қўлланилади.
Иссиқлик ташувчиларнинг юриш сонига қараб:
бир йўлли ва кўп йўлли ИАА лари.
Иситиш сиртларини жойлашишига қараб:
Қувур ичида қувур (11.2-расм), ьилоф қувурли.
Ишлаш даврийлигига қараб:
Мунтазам ишлайдиган ва вақти вақти билан ишлайдиган ИАА лари.
Асосий технологик жараёнларни амалга ошириш қулайлиги туфайли мунтазам ишлайдиган ИАА лари кенг қўлланилади.
Иссиқлик алмашинув аппаратларини ҳисоблаш
ИАА ларини ҳисоблашдан асосий мақсад иссиқлик алмашинув юзасини, иссиқлик ташувчиларнинг параметрларини, иссиқлик ташувчиларнинг энг мувофиқ сарфини ва уларнинг тезлигини, ҳамда аппаратнинг энг мувофиқ ўлчамларини аниқлашдан иборатдир. ИАА ларини ҳисоблашда иссиқлик баланси тенгламаси ва иссиқлик узатиш тенгламаси асосий ҳисобланади.
Иссиқлик узатиш тенгламаси:
Q (11.1)
Бунда Q – иссиқлик оқими, Вт; к- иссиқлик узатиш коэффиценти, Вт/(м2К); F – иссиқлик алмашинув юзаси м2; t1 ва t2 – мос равишда иссиқ ва совуқ иссиқлик ташувчилар температураси
Иссиқлик баланси тенгламаси
Q
ёки
(11.2)
бу ерда ва - иссиқлик ташувчиларнинг массавий сарфи кг /с; ва - суюқликнинг t` дан t`` гача температура оралиьидаги ўртача иссиқлик сиғими; суюқликнинг аппаратга киришдаги температураси: суюқликнинг аппаратдан чиқишдаги температураси.
катталикни сув эквиваленти деб айтилади.
Охирги тенгламани эoтиборга олиб (11.2) тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин.
/ (11.3)
бунда W1 ва W2 иссиқ ва совуқ суюқликларнинг сув эквивалентлари.
Демак, ИААда иссиқ ва совуқ иссиқлик ташувчилар температураларининг ўзгариши сув эквивалентларига тескари пропорционал бўлар экан.
Иссиқлик узатиш тенгламасини (11.1) келтириб чиқаришда иссиқлик ташувчиларнинг температураси аппаратда ўзгармайди деб ҳисобланган.
Ъақиқатда эса иссиқлик ташувчиларнинг аппаратдан ўтиш вақтида температуралари ўзгаради, бундан ташқари температура ўзгаришига суюқликнинг ҳаракатланиш схемаси ва сув эквивалентлари катта таъсир килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |