Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet156/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Информацион дефицит назарияси бўйича уйқунинг асосий сабаби сенсор оқимнинг кескин чегараланишидир. И. П. Павлов лабораториясида ўтказилган тажрибаларда итнинг сезги аъзолари емирилиб, марказий асаб тизимига келадиган афферент импульслар оқими кескин камайтирилганда ит бир-кеча кундузда 22-23 соат ухлаган ва фақатгина сийдик пуфаги тўлганда ёки нажас чиқариш вақтида уйғонган. Бундай уйқуни И.П.Павлов нофаол уйқу деб атаган. Космик фазога учишга тайерлаш вақтида розилик берган одамларни кузатиш ҳам сенсор информациянинг кескин чегараланиши ёки тўхтатилиши уйқуни келтириб чиқаришини кўрсатди.
Нерв марказлари назарияси одамнинг ўхшашини бош миядаги муайян марказлар фаоллашуви билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Летаргик энцефалитдан ўлган беморлар бош мияси текширилганда гипоталамуснинг орқа қисмида ва ўрта мияда ўзгаришлар аниқланган. Гесс биринчи бўлиб, гипоталамус муайян соҳаларининг таъсирланиши уйқуга олиб келишини кўрсатди.
И. П. Павлов ва унинг хамфикрлари табиий уйқуни пўстлоқ ва пўстлоқ ости тузилмаларнинг кенг ейилган тормозланиши ва бу тормозланиш кетма-кет манфий индукция оқибатида келиб чиқади, деб ҳисоблаганлар. Ҳозирги замон физиологик тадқиқотлари кенг ейилган тормозланиш борлигини тасдиқламади. Микроэлектродлар билан ўтказилган текширишлар уйқу вақтида нейронлар юксак фаоллигини кўрсатади. Текширув натижаларининг тахлили шуни кўрсатадики, уйқу вақтидаги бош мия фаоллиги уйғоқликдаги фаолликдан фарқ қилади. Уйқу вақтида хотиранинг консолидация фазаси содир бўлади, яъни қабул қилинган ахборот тахлил қилиниб, муҳим ва кераклилари кераксизларидан ажратилади, кераклилари тартибга солиниб, узоқ муддатли хотирага ўтказилади. Шу сабабли уйқу бузилганда хотира ҳам заифлашади. Ухлаб ётганда уйғоқликда хал этилмаган баъзи муаммолар ечилиши, баъзи саволларга жавоб топилиши мумкин. Масалан, маълумки Д. И. Менделеев ўзининг машхур элементлар даврий тизимини уйқуда кўрган. Математиклар қийин масалаларни ечиш йўлини, шоирлар керакли кофияли сўзларни тушида топиши мумкин. Мазкур ҳодисалар шу билан тушунтириладики, уйқу вақтида турли-туман таъсиротлар бартараф этилиши натижасида нейронлар фаолияти учун яхши шароит яратилади ва ухлаб ётганда образли фикрлаш содир бўлади, уйғоқликда эса мантиқий фикрлаш устунлик қилади.
Тажрибаларнинг кўрсатишича тўрсимон формациянинг мия пўстлоғига юқорига кўтарилувчи таъсирлари бартараф этилган барча холларда ҳайвон уйқуга кетади. Уйғоқлик ҳолатида тўрсимон формация мия пўстлоғининг пешона қисмини фаоллаштириб туради. Пўстлоқдаги нейронлар эса ўз навбатида орқанги гипоталамус уйқу марказларини тормозлаб туради. Тўрсимон формациянинг ўзини турли-туман рецепторлардан келган афферент импульслар қўзғатиб туради. Тўрсимон тузилмадан пўстлоқка келиб, уни фаоллаштирувчи импульслар оқими сусайганда, мия пўстлоғи пешона қисмининг гипоталамусдаги уйқу марказларига тормозловчи таъсири пасайиб, маркур марказлар фаоллашади ва одам ухлайди. Баён этилган механизмлар уйқунинг пўстлоқ-пўстлоқ ости назариясини (П.К.Анохин) ташкил этади ва уйқу бузилишларининг кўпчилигини тушунтира олади.
Охирги йилларда тўрсимон формациянинг кўприк қисмидаги маълум нейронларнинг электр фаоллиги уйқу даврлари алмашинувидан олдин мунтазам ўзгариши аниқланган. Варолий кўпригидаги бошқа икки гуруҳ нейронлар фаоллиги уйқунинг секин даври тез даврга ўтиши олдидан сусаяди. Бу нейронларнинг бир гуруҳи кўприкнинг ҳаворанг доғ ядросида жойлашган бўлиб, норадреалинга бой. Иккинчи гуруҳ нейронлар серотонинга эга ва кўприкнинг чок ядроларида жойлашган.
Уйқунинг биологик аҳамияти жуда муҳимдир. Уйқу мия ҳужайраларини узлуксиз фаолият натижада холдан тойиб, нобуд бўлишдан сақлайди ва иш қобилиятини тиклаш учун имконият туғдиради. Уйқунинг ҳимоя аҳамияти одам уйқудан махрум қилинганда яққол билинади. 3-4 кун ухламаган одам ўзини жуда ёмон хис қилади, борган сари дармони қурийди, аклий меҳнат фаолияти кескин пасаяди. 5-6 кундан кейин меҳнат қобилиятини умуман йўқотади, галлюцинациялар, яъни йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши пайдо бўлади, еттинчи кунда одам хушидан кетади. Организм канча ёш бўлса, миянинг иш қобилияти шунча кам, уйқунинг давомийлиги эса шунча узоқ бўлади.
Уйқуда маълум таассурот ва образларни идроқ этиш ҳолати кўп учраб туради. Онгнинг ўзига хос бу ҳолати туш кўриш дейилади. Авваллар туш кўришнинг фақат тез уйқу вақтида, уйқунинг парадоксал ва ультрапарадоксал босқичларида содир бўлиши аниқланган эди. Кейинчалик секин уйқу вақтида ҳам, айниқса “дельта-уйқу” босқичида ҳам туш кўриш мумкинлиги аниқланди. Туш кўришнинг вужудга келиш сабаблари, уларнинг мазмуни ва физиологик моҳияти олимларнинг диққатини кўпдан буён жалб этган. Туш кўриш пўстлоқ ҳужайралари фаоллиги натижаси бўлиб, бу фаолликни доимо мавжуд бўлган кучсиз таъсиротлар (хонанинг исиб ёки совиб кетиши, тўшак остидаги нарсанинг ботиши, товушлар, чанқаш в.б) кучайтиради. Улар турли туйғуларни юзага чиқаради, бу туйғулар кўрилаётган тушга аралашиб кетади.
Тушнинг мавзуси онгда бирин-кетин намоён бўладиган кўрув ва эшитув образларидан иборат. И. П. Павловнинг фикрича, туш кўришнинг асосини аввал содир бўлган қўзғалишларнинг уйқу вақтида ўзига хос фаолликда бўлган пўстлоқ ҳужайраларида қайта тикланиши ташкил этади. Маълумки, кўрган-эшитганимиз пўстлоқ нейронларида қайд қилинади, уларда ўз изини қолдиради. Уйғоқлик вақтида бу излар пайдо қиладиган қўзғалишлар кўпинча тормозланган бўлиб, фақат эслаганда тормозланишдан чиқиши мумкин. Уйқу вақтида бу изларга оид қўзғалишларнинг тормозланишдан чиқиши осонлашади, уларнинг кучи шунчалик ортадики, тушимизда бўлиб ўтган воқеаларни бевосита кўраётгандек бўламиз.
Бўлиб ўтган ҳодисалар изининг марказий нерв тизимида тикланиши турли характерга эга бўлиши мумкин. Баъзи тушда ўтган ҳодисаларнинг вақтдаги ва фазодаги тартиби сақланиб қолади. Кўпинча тушда анча илгари содир бўлган ҳодисалар кечаги ва бугунги ҳодисаларга аралаш-қуралаш бўлиб кетади. Масалан, тушда кўп йиллар олдин ўлиб кетган одамни яқинда туғилган бола билан кўриш мумкин.
Тушда умуман кўрилмаган одам ёки табиатда учрамайдиган ҳайвон қиёфасини, бошдан ўтмаган ҳодисаларни ҳам кўриш мумкин, деган фикр бор. Аммо, бу фикр хақиқатдан узоқ. Синчиклаб текширилса, тушда кўрилган нотаниш одам ёки антиқа ҳайвон ҳақида қаердадир ўқилгани, ким биландир гаплашилгани, бўлмаган ҳодисани одам хаёлидан ўтказгани маълум бўлади.
И.М.Сеченов фикрича, одам тушида бўлиб ўтган ҳодиса ва воқеалар, кечинмаларнинг бўлиши мумкин бўлмаган комбинацияларини куради.
Туш кўришда бошдан кечирилган воқеалар изларининг мияда қайта тикланишини исботловчи далиллар ҳам бор. Кўр бўлиб туғилган бола тушида хеч қачон кўрув образларини кўрмайди. Эс-хушини таниб олгандан кейин кўр бўлган одамнинг тушида кўрув образлари намоён бўлади. Шундай қилиб, тушда аввал бошдан кечирилмаган, кўрилмаган, эшитилмаган ҳодисалар учрамайди.
Табиий уйқунинг уйғоқлик ҳолати билан даврий алмашиниб туриши биологик ритмлардан бўлган циркадиан (кеча-кундузги) ритмлар тоифасига киради ва кўп жиҳатдан ёритилганликнинг кеча-кундузги ўзгаришлари билан аниқланади.
Текширишларнинг кўрсатишича жуда кўп одамларда уйқунинг турли бузилишлари кузатилар экан. Масалан, АҚШ нинг ўзида 40 миллионга яқин одамда уйқунинг меъердан четлашгани аниқланган. Уйқусираш одамни ожиз қилиб қўяди ва турли фожиаларга сабаб бўлади. Кам ухлаш ва қаттиқ чарчаш уйқусирашга сабаб бўлади. Кам ухлаш жамиятнинг ҳаёт тарзига ҳам боғлиқ. Ҳозирги кунда аҳолининг кўпчилик қисми йигирманчи аср бошидагига нисбатан 1,5-2 соат кам ухлайди. Ҳаётнинг жадаллиги, марказий асаб тизимига кўплаб ахборотлар еғилиши мирикиб ухлашга халақит беради. Натижада одам тўйиб ухламайди, уйқу карздорлиги ривожланади, жисмоний ва ақлий иш фаолиятининг сусайиб кетиши кузатилади. Бундай холларда етарли миқдорда ухлаб уйқу карздорлигидан кутилиш керак.
Мутахассислар уйқу бузилишининг 15 дан кўп турини ажратадилар. Улардан энг хавфлиси ўхлаб ётганда беҳосдан нафаснинг тўхтаб қолишидир. Бу ҳолат эмизикли болаларда кўпроқ учрайди ва болаларнинг тўсатдан ўлиб қолишига сабаб бўлади. Одамнинг доимо уйқусираб юриши, уйқуга тўймаслиги нарколепсия дейилади.
Муттасил уйқусизлик инсония дейилади ва у одамнинг силласини қуритадиган, иш қобилиятини йўқолишига олиб келадиган оғир хасталикдир.


Гипноз
Гипноз (hypnos) юнон тилидан таржима қилинганда уйқу демакдир. Аммо гипнознинг асл мазмуни табиий уйқудан кескин фарқ қилади.
Гипноз бошқа одам томонидан фаол таъсир қилиш йўли билан пайдо қилинган сўнъий ҳолат. Бу ҳолатга танлаб жавоб қайтариш, яъни гипнозчининг руҳий таъсирига юксак даражада жавоб қайтариш, бошқа таъсиротларга эса жавоб бўлмаслиги ёки жуда паст даражада бўлиши хос. Гипнозни кучсиз, ритмик равишда такрорланадиган таъсиротлар, сўзлар, гипнозчининг ишонтириши, кучли ирода билан гипноз қилинаётганда одамни ўзига бўйсўндириши юзага чиқаради. Бунда гипнозчининг шахси, машхурлиги, ўзига хос ташқи кўриниши, ижтимоий мавқеи муҳим ўрин тутади. Гипноз вақтида гипнозчи билан гипноз қилинаётган одам орасида нутқ орқали алоқа сақланиб қолади, шунинг учун гипнозни баъзан “икки кишининг ақлдан озиши “ дейилади.
Гипнозга мойиллик одамнинг ёши, жинси, саломатлиги, идроқи, иродаси ва бошқа шахсий хусусиятларига боғлиқ. Гипноз вақтида гипнозчи гипноз қилинаётган одам онгига таъсир ўтказади, унинг хохиши билан ҳисоблашмасдан, ўзи хохлаган нарсага ишонтиради, ўзи хохлаган ҳаракатлар ва ишларни бажартиради.
Гипноз вақтида одамнинг олий нерв фаолияти кескин ўзгаради, уни сезгилари ўзгарганига, оғриқ йўқолганига, бошқа ёшдалигига, бошқа кайфиятдалигига ишонтириш мумкин.
Ҳозирги вақтда гипнознинг қуйидаги даврлари ажратилади:
1) мудраш даврида руҳий ва мушаклар бўшашуви, кўзларнинг юмилиши кузатилади, бу вақтда одам гипнозчига қаршилик кўрсата олади,
2) юзаки уйқу даврида қўл ва оёқлар одатдан ташқари ҳолатда узоқ муддат туриши мумкин, гипноз қилинаётган одам гипнозчига қаршилик кўрсата олмайди,
3) ўртача чуқурликдаги уйқу даврида амнезия (эсдан чиқариш), шахснинг ўзгариши содир бўлади,
4) чуқур уйқу даври, сомнамбулизм, гипнозчига тула бўйсўниш, одатдан ташқари, фантастик хатти ҳаракатларни бажариш билан кечади.
И. П. Павлов ва унинг шогирдлари томонидан яратилган қисман уйқу назарияси бўйича гипноз сўнъий чақирилган тўла бўлмаган қисман уйқу ҳисобланади. Ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибаларда ва беморларни клиник кузатишда шартли рефлектор йўл билан бош мияда “соқчилик килувчи марказ”, яъни тургун фаол қўзғалиш учоғи яратилган. Пўстлоқнинг қолган соҳалари тормозланган бўлади. “Соқчилик қилувчи марказнинг“ фаоллиги гипнозчи билан гипноз остидаги одам орасидаги алоқани таъминлаб туради, аммо бу алоқа онг ости босқичда содир бўлади ва реал вазиятни онглаш учун етарли эмас.
Мазкур назария гипнотик ҳолатни уч босқичга ажратади:
1) тенглаштирувчи босқичда барча таъсирлагичлар, уларнинг кучи ва жадаллигидан қатъий назар, бир хил таъсир этади,
2) парадоксал босқичда кучсиз таъсиротлар самараси бўлади, кучлилар эса таъсир этмайди,
3) ультрапарадоксал босқичда уйғоқликда жавоб қайтарилмайдиган стимулларга жавоб реакцияси кузатилади.
З. Фрейд томонидан психоанализ назарияси таклиф этилган. Бу назария тарафдорлари гипнозчи билан гипноз қилинадиган одам орасидаги муносабатларга асосан эътибор берадилар. Гипнозчи гипноз остидаги одам иродасини ўзига тўла бўйсўндиради ва бунинг учун у сўзлардан фойдаланади.
Сўз даволовчи омил сифатида шифокор амалиётида муҳим аҳамиятга эга. Бемор онг ости даражада шифокорни қўлидан барча иш келадиган, ўз касбининг донишманди, устаси деб уйлайди, шунинг учун шифокорнинг сўзлари беморга гипнотик таъсир этади. Шифокор томонидан эхтиётсизлик билан айтилган сўз касаллик ривожланишини кескин оғирлаштириши мумкин ва шу билан бирга керакли сўзлар шифокор вазифасини анча енгиллаштиради.
Тиббиёт амалиётида беморларни даволаш мақсадида гипноздан фойдаланишнинг асосий икки йўналиши мавжуд: гипноз билан даволаш ва гипноз остидаги одамни даволаш. Гипноз билан даволашда И. П. Павлов таклиф этган сўз билан ишонтириб, хасталик белгиларини бартараф этиш ва З.Фрейд бўйича “шахсиятни қайта-куриш” — касаллик белгиларининг “ўрнини тўлдириш” усулларидан фойдаланадилар.
Онг
Онг борликни акс эттиришнинг энг юксак шаклидир. Онг ёрдамида одамнинг атроф-муҳит билан алоқа қилиш шакллари бошқарилади. Объектив борликни ўз шахсий тажрибаси асосида субъектив кечинмалар сифатида идроқ этиш, йиғилган билимларни реал борлик билан таққослаш ва уларни индивидуал тажрибага қўшиш — борликни англаш жараёнидир.
Онг одам психик фаолиятининг барча кўринишларини: сезгилар, идроқ этиш, тасаввурлар, диққат, таассуротлар, ирода ва фикрлашни ўз ичига олади.
Инсон онги-одамнинг ўзи (“мен”) ни бошқа одамлар ва ўраб олган борликдан ажратиш, борликни адекват акс эттира билиш қобилиятидир. Онг одамлар орасидаги муносабатларга асосланади, индивидуал ҳаётий тажриба орттириш билан ривожланиб боради ва нутқ (тил) билан боғлиқ. Биологик, ижтимоий ва олий эҳтиёжлар асосида онг ости (автоматлашган, англанмайдиган малака ва хулқ формалари), онг (бошқа шахсларга етказиладиган, берилиши мумкин бўлган билимлар) ва онг усти (ижод этиш, интуиция) шаклланади.
Онгнинг ижтимоий томони жуда муҳимдир. Онг билимларни шундай қайта ишлаш қобилиятики, унинг оқибатида информацияни бир шахс томонидан иккинчи шахсга нутқ (тил) нинг мавхум белгилари кўринишида етказилиши таъминланади. Онг – бу сўзлар, образлар, бадиий асарлар в.б. ёрдамида бир одамдан бошқа одамларга ёки келажак авлодга етказилиши мумкин бўлган билимлардир.
Таъсирлагич рецепторларга таъсир этиб, афферент импульсларни вужудга келтиради ва мия пўстлоғининг проекцион соҳаларида электр фаоллик пайдо бўлади. Мазкур электр фаолликни ухлаб ётган одамда ҳам езиб олиш мумкин. Демак уларнинг тарқалишида онг иштирок этмайди. Келган информацияни мия баҳолагандан сўнг жавоб реакцияси турлича бўлиши мумкин. Агар қабул қилинган сигнал бирор муҳим информацияни билдирмаса, онг ости даражада жавоб реакцияси тормозланади. Агар сигналнинг бирламчи (онг остида кечадиган) баҳоланишида унга стандарт жавоб қайтариш кераклиги аниқланса, автоматлашган жавоб реакцияси юзага чиқади. Бундай жавоб онгнинг иштирокини талаб этмайди ва онг ости даражада амалга ошади. Агар қабул қилинган информация муҳим бўлса, ретикуляр формация орқали миянинг умумий фаоллашуви келиб чиқади. Бундай ҳолатда сигнал онгланади ва унга жавоб реакцияси онг иштирокида қайтарилади. Онг иштирокисиз, онг ости даража қайтариладиган жавоб реакцияларида нисбатан камроқ пўстлоқ ва пўстлоқ ости нейронлар иштирок этади. Агар жавоб реакциясига пўстлоқ ва пўстлоқ остидаги жуда кўп нейронлар ансамбллари жалб этилса, бундай реакция онг иштирокида содир бўлади. Онг ости тузилмалар на фақат уйқу вақтида, балки уйғоқликда ҳам мияга келаётган ҳарқандай сигналларни баҳолайди, улар мияга келувчи информация учун ўзига хос бирламчи фильтр вазифасини бажаради. Одамнинг барча олий асаб фаолияти икки даражада онг ва онг ости даражасида содир бўлади.
Шундай қилиб, онг миянинг муайян, аммо етарли даражада кенг соҳалари (катта ярим шарлар пўстлоғи, таламокортикал тузилмалар, лимбик тизим, мия стволининг ретикуляр формацияси) да амалга ошадиган нейрофизиологик жараёнлар натижасидир.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish