Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet93/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Липостатик назария ёғлар парчаланганда ҳосил бўлувчи метаболитлар етишмовчилигини гипоталамик марказлар қўзғатувчиси ҳисоблайди. Баъзилар ёғ деполари, улардан ёғ ажратилганда, сигналлар юбориб, овқат марказини қўзғатади деган фикрдалар.
Гидростатик назария очлик хиссини организмдаги сув миқдори билан боғлайди, организмда сув захиралари камайиши овқат истеъмолини чеклаб қўяди.
Хозир метаболик назария таклиф этилган бўлиб, у муайян даражада аввалги назарияларни бирлаштиради. Бу назарияга мувофиқ ҳамма озиқа моддалари парчаланишида ҳосил бўладиган Кребс цикли оралиқ махсулотлари қонда оқиб туриб овқат маркази қўзғалувчанлигини аниқлайди.
Сўнгги йилларда ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардасидан пептид табиатли модда ажратилган бўлиб, унинг томир ичига юборилиши иштаҳани буғади. Бу модда арэнтерин деб аталган ва иштаҳани бошқарувчи модда ҳисобланади. Холецистокинин-панкреозимин каби тўқима гормонлари ҳам иштаҳани пасайтиради.
Овқат маркази қўзғалувчанлигини бошқаришда ҳазм йўллари рецепторларидан келган афферент импульслар ҳам муҳим моҳиятга эга. Меъданинг тўлиши, жумладан унга киритилган балоннинг пуфлаб катталаштирилиши, овқат реакцияларини тормозлайди. Овқатдан бўшаган меъданинг даврий қисқаришлари эса очлик хиссини уйғотади. ОҲҚ йўлларидан адашган ва қорин нервлари орқали МНТ га келган афферент импульслар очлик ёки туқлик хиссини шакллантиради. Бу тасаввурларни очликнинг маҳаллий назарияси деб белгилайдилар.
Овқат еганда очлик хисси йўқолиб, туқлик хисси вужудга келади. Туқлик хисси озиқа моддалари қонга ўтмасдан пайдо бўлади. Бундай тўйишга сенсор (бирламчи) тўйиш дейилади, у овқат марказининг мураккаб рефлектор тормозланиши оқибатидир. Сенсор тўйишдан сўнг алмашинув (иккиламчи) ёки хақиқий тўйиш кузатилади ва у озиқа моддаларининг қонга ўтиши билан боғлиқ.
Муайян овқатни истеъмол қилишга интилиш ёки махсус иштаха механизмида қоннинг кимёвий таркиби, ундан таъсирланадиган интрарецепторлар, гипоталамус, там сезиш анализатори ва унинг пустлоқ маркази мухим роль ўйнайди.
ОҲҚ - мураккаб физиологик жараён бўлиб, бунда ҳазм йўлларига тушган овқат механик ва кимёвий ишланиб, қон ва лимфага сўриладиган ҳолатга келтирилади. Овқатнинг физик ўзгаришлари механик ишланиши, майдаланиши, шишиб кетиши ва эришидан иборат.
Кимёвий ўзгаришлар ҳазм безлари секретлари - ҳазм ширалари таркибидаги ферментлар билан овқат моддалари орасидаги бирин-кетин реакциялардир. Бу реакциялар натижасида денатурация ва деполимеризация содир бўлади: гидролитик ферментлар (гидролизалар ) таъсирида оқсиллар, ёғлар ва карбонсувлар парчаланади. Гидролазалар уч асосий гуруҳ – протеазалар, липазалар ва карбогидразаларга бўлинади. Ферментлар ҳазм безлари секретор ҳужайралари (гландулоцитлар) томонидан ишланади ва сўлак, меъда, меъда ости ҳамда ичак ширалари таркибида ҳазм йўлларига тушади. Ферментлар миқдори ва ўзаро нисбати қабул қилинган овқат хусусиятларига боғлиқ. Истеъмол қилинган овқат оқсилга бой бўлса ҳазм шираларида, масалан, меъда ости ширасида, кўпроқ протеазалар бўлади, ёғли булса - липазалар кўпроқ бўлади. Меъда-ичак йўлларида овқат моддаларига кетма-кет бир қанча ҳазм ширалари таъсир этади ва натижада мураккаб бирикмалар парчаланиб, соддалашиб, мономерларга ўтади. Парчаланиш махсулотлари аминокислоталар, глицерин, ёғ кислоталари ва моносахаридлар турга оид махсуслигини йўқотиб, энергетик ва пластик қимматини сақлаб қолади. Улар қон ва лимфага сўрилиб, организм ҳужайралари томонидан ўзлаштирилади.
Гидролазаларнинг келиб чиқишига қараб ОҲҚ 3 типга бўлинади:
1) аутолитик - овқат махсулоти таркибидаги ферментлар ёрдамида содир бўладиган;
2) симбионт - мазкур организмдаги симбионт (бактерия, содда хайвон)лар ажратадиган гидролазалар орқали;
3) хусусий - мазкур макроорганизмда синтезланадиган ферментлар билан амалга оширилади.
Одам ва юксак хайвонларда хусусий ОҲҚ етакчидир. Локализацияси бўйича ОҲҚ жараёнлари ҳужайра ичи ва ҳужайрадан ташқига бўлинади. Ҳужайрадан ташқи ОҲҚ ўз навбатида дистант (бўшлиқдаги) ва контакт девор яқинидаги (мембранадаги)ОҲҚ га бўлинади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish