Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


МАВЗУ: ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ФИЗИОЛОГИЯСИ. ОҒИЗ БЎШЛИҒИДА ОВҚАТ ҲАЗМ БЎЛИШИ



Download 0,68 Mb.
bet92/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

МАВЗУ: ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ФИЗИОЛОГИЯСИ. ОҒИЗ БЎШЛИҒИДА ОВҚАТ ҲАЗМ БЎЛИШИ

Организм эхтиёжларига адекват бўлган метаболизмни амалга ошириш учун озиқ моддалар зарур. Одамда уларнинг бирдан бир манбаи овқатдир. Овқат ҳисобидан энергия сарфи тўлдирилади ва пластик жараён амалга оширилади. Овқат билан организмга оқсиллар, карбонсувлар, ёғлар, минерал тузлар, витаминлар киради. Оқсиллар ферментлар ва гормонлар синтезида иштирок этади. Нуклеин кислоталар эса ядро таркибига киради, ёғлар ва гликозоаминогликанлар ҳужайра мембранасининг таркибий қисмидир. Минерал тузлар қонда ва ҳужайрааро суюқликда осмотик босимни бир меъёрда сақлашда иштирок этади. Улар қўзғалувчан ҳужайра мембранасида ҳужайранинг биоэлектрик фаоллигини таъминлаб турувчи ион градиенти (фарқи)ни яратади.


Қондаги озиқ моддаларнинг миқдори меъёрий константадир. Унинг камайиш томонга силжиши овқат топишга қаратилган хулқ-атворни шакллантиради ва бундан кейин овқат қабул қилинади. Бироқ озиқ моддаларнинг кескин етишмовчилиги ёки узоқ муддат қабул қилинмаслиги гомеостазни бузилишига олиб келади, бу эса хаёт учун хавфлидир. Шу билан бирга одам организми овқат таркибидаги оқсилларни, ёғларни ва карбонсувларни қайта ишламасдан ўзлаштира олмайди, чунки улар ҳужайра менбранасидан ўта олмайди ва қонга сўрилмайди. Бу муҳим функцияни организмда овқат ҳазм қилиш тизими бажаради.
Қабул қилинган овқатнинг физикавий ва кимёвий қайта ишланиши овқат ҳазм қилиш (ОҲҚ) дейилади. Натижада овқат таркибий қисмлари ўзининг энергетик ва пласстиклик қимматини сақлаб, турга оид махсуслигини йўқотади, организм ўзлаштира оладиган ҳолатга ўтиб, модда алмашинувида иштирок эта бошлайди.
Очлик муайян вақт овқатдан маҳрум бўлиш натижасида келиб чиқадиган ҳолат бўлиб, озиқа моддаларининг депо ва харакатдаги қонда камайиши билан боғлиқ. Очлик хисси меъда сохасида кўнгилсиз, нохуш сезгиларнинг пайдо бўлиши, “ич талаш”, кўнгил озиш, кўнгил айниш билан намоён бўлади. Бунда бош айланиши, бош оғриғи, умумий заифлик ва дармонсизлик кузатилади. Очлик организмни овқат қидиришга ва уни истеъмол қилишга рағбатлантиради.
Очликнинг объектив ва субъектив белгилари марказий асаб тизими турли бўлимларидаги нейронлар қўзғалиши билан шартланган. Бу нейронлар мажмуасини И.П.Павлов овқат маркази деб атади. Овқат топиш ва уни истеъмол қилишга қаратилган хулқ-атворни шакллантириш ва ОҲҚ тизимидаги аъзолар функцияларини ўзаро мослаштириш хамда бошқариш мана шу марказ вазифасидир.
Овқат маркази — гипоталамус, лимбик тизим, ретикуляр формация ва ярим шарлар пустлоғидаги мураккаб мажмуадир. Гипоталамусдаги латерал ядролар овқат марказининг қолган қисмларини фаоллаштирувчи бўлимдир. Бу ядролар емирилганда овқатни рад қилиш, ундан юз ўгириш (афагия), таъсирланганда эса кўплаб овқат истеъмол қилиш (гиперфагия) кузатилади. Овқат марказининг бу қисми очлик маркази деб ифодаланади. Гипоталамусдаги вентрал ва медиал ядроларнинг емирилиши гиперфагияга, уларнинг таъсирланиши эса афагияга сабаб бўлади. Шунинг учун бу ядролар тўқлик маркази ҳисобланади.
Лимбик тизим, ретикуляр формация ва бош мия янги пўстлоғининг олдинги бўлимларидаги ўзгаришлар овқатга доир хулқнинг бузилишига олиб келади. Электрофизиологик тадқиқотлар ҳам овқат марказининг тузилиши ва функциялари мураккаблигини кўрсатади.
Овқат марказидаги гипоталамик ядролар қон таркиби ва четки рецепторлардан келувчи турли-туман сигналлар таъсири остида қўзғалиши ёки тормозланиши мумкин.
Оч ҳайвонга тўқ ҳайвон қони қуйилганда оч хайвондаги овқат топишга ва уни истеъмол қилишга қаратилганда рефлекслар сўнади. Қон таркибидаги қайси моддалар очлик ёки тўқлик марказини кўзғатиши тўгғисида бир қанча назариялар таклиф этилган.
Глюкостатик назария тарафдорлари очлик сезгисини қон таркибидаги глюкоза миқдорининг камайиши билан боғлайди. Гипоталамусда қон таркибидаги глюкоза миқдорининг ўзгаришига сезувчан бўлган глюкорецепторлар бор деб ҳисобланади. Томир ичига глюкоза юборилганда гипоталамус латерал ядролари электр фаоллиги пасаяди, вентромедиал ядролар электр фаоллиги эса бирмунча ошади. Аммо бу назарияга қарши далиллар ҳам бор.
Иккинчи назария бўйича овқат маркази нейронларининг қўзғалувчанлиги қон таркибидаги аминокислоталар миқдори билан аниқланади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish