Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet88/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Газларнинг қон билан ташилиши
Кислородни ўпкалардан тўқималарга ва СО2 ни тўқималардан ўпкаларга қон ташийди. Эркин (эриган) ҳолда бу газларнинг жуда кам қисми ташилади. Кислород ва СО2 нинг асосий қисми боғланган ҳолда, кислород – оксигемоглобин шаклида ташилади. 100мл қонда тана ҳарорати (36,6°С) да фақат 0,3 мл О2 эрийди. Қон плазмасида эриган О2 эритроцитлар ичига диффузияланиб, дарров гемоглобин билан бирикади ва оксигемоглобинни ҳосил қилади. Оксигемоглобинда О2 миқдори 190 мл\л. Гемоглобиннинг О2 ни бириктириб олиш тезлиги жуда катта бўлиб, одатда қондаги гемоглобиннинг ҳаммаси оксигемоглобинга айланади.
Гемоглобиннинг оксигемоглобинга айланиши эриган кислород таранглигига боғлиқ. Бу боғлиқлик график йўл билан оксигемоглобин диссоциацияси эгри чизиғида ифодаланади. Кислороднинг таранглиги нольга тенг бўлганда қонда фақат тикланган гемоглобин бўлади. Кислород таранглигининг ошиши билан оксигемоглобин ҳам ошиб боради. Аммо бу боғлиқлик чизиқли эмас, S шаклини эслатади. Оксигемоглабин миқдори айниқса тез (75% гача) килороднинг таранглиги 10 дан 40 мм сим. уст. гача кўтарилганда ошади, 60 мм сим. уст. да гемоглобиннинг кислородга тўйиниши 90% га етади. Тарангликнинг бундан кейинги янада ошиб бориши оксигемоглобин ҳосил бўлишига секин ва кучсиз таъсир этади. Шундай қилиб, оксигемоглобин диссоциациясининг эгри чизиғи икки асосий қисмдан иборат: тик кўтарилган қисми ва етик қисми. Оксигемоглобин диссоциацияси СО2 таранглигига ҳам боғлиқ бўлиб, келтирилган эгри чизиқ СО2 нинг таранглиги 40 мм сим. уст. га тенг бўлган хол учун характерлидир.
Гемоглобиннинг оксигемоглобинга ва ундан қайтарилган гемоглобинга ўтиши ҳароратга ҳам боғлиқ. 37-38 °С, яъни тана ҳарорати оксигемоглобин диссоциацияси учун оптималдир. Ҳомила қонидаги гемоглобиннинг кислородга нисбатан ўхшашлиги катта ёшдаги одам гемоглобинига нисбатан юксакроқдир. Скелет мушакларининг толаларида гемоглобинга яқин бўлган миоглобин бор, унинг кислородга нисбатан ўхшашлиги жуда юксакдир.
Қондаги гемоглобиннинг кислородга тўла тўйинганида қон бириктириб олиши мумкин бўлган кислороднинг максимал миқдорига қоннинг кислород сиғими дейилади. Уни аниқлаш учун қонни ҳаво кислородига тўйинтирадилар. Қоннинг кислород сиғими ундаги гемоглобин миқдорига боғлиқ. 1 г гемоглобин 1,34 мл О2 ни бириктириш қобилиятига эга. Қонда гемоглобин миқдори 140 г\л бўлганлиги учун қоннинг кислород сиғими 1,34 х 140 = 187,6 мл\л ёки 19 ҳажм %.Соғлом кишида 1 л артериал қонда 180-200 мл кислород бор. Веноз қонда тинч ҳолатда 120мл\л кислород бўлади. Шундай қилиб, тўқималардаги капиллярлардан оқиб ўтаётган қон ўзидаги О2 нинг ҳаммасини тўқималарга бермайди. Артериал қондаги О2 нинг тўқималар томонидан ўзлаштирилган қисми кислороднинг ўзлаштирилиш коэффициенти дейилади. Тинч ҳолатда кислороднинг ўзлаштирилиш коэффиценти 30-40%, оғир жисмоний иш вақтида 50-60% бўлади.
Карбон икки оқсиди қон билан уч шаклда ташилади: 1)унинг асосий қисми (51 ҳажм %) кимёвий бириккан ҳолда кўмир кислотасининг нордон тузлари шаклида ташилади, 2) карбогемоглобин НвСО2 (46,5 ҳажм %), 3) жуда кам қисми плазмада эриган ҳолда (2,5 ҳажм %). Ҳужайраларда СО2 узлуксиз ҳосил бўлиб, қонга диффузияланади. Эритроцитларда сув билан бирикиб кўмир кислотага ўтади, бу реакция карбоангидраза ферменти иштирокида содир бўлади. Карбоангидраза фақат эритроцитларда бор, плазмада йўқ. СО2 таранглигига боғлиқ ҳолда карбоангидраза кўмир кислотани СО2 ва Н2О га парчалаши ҳам мумкин.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish