Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet77/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Капиллярларда қоннинг оқиши
Қон айланиши катта доирасидаги жами капиллярлар бир неча миллиарддан ошади, шунинг учун капиллярлар соҳасида қон йўли анча кенгайгандир. Капиллярлар узунлиги 0,5-1,1 мм, диаметри 5-7 мкм бўлган жуда ингичка томирлардир. Уларнинг девори бир қават эндотелий ҳужайралари ва базал мембранадан иборат. Капиллярлар ҳужайралар орасида жойлашган бўлиб, бевосита уларга тегиб туради.Одам гавдасидаги барча капиллярларнинг йиғма узунлиги 100000 км бўлиб, ер шарини экватор бўйлаб уч марта ўраб олиши мумкин. Капиллярлар деворининг умумий (моддалар диффузияси содир бўладиган) сатхи 1500га ни ташкил этади. Капиллярда қон оқимининг тезлиги 0,5-1мм\сек. Модда алмашинуви жадал бўлган тўқималарнинг 1 мм кв кундаланг кесимидаги капиллярлар сони модда алмашинуви суст бўлган тўқималардагига қараганда бир неча баравар кўп. Масалан, юракнинг 1 мм кв кесимидаги капиллярлар сони скелет мускулидагига қараганда икки баравар кўп.
Капиллярларнинг икки хили ажратилади. Улардан бири артериолалар билан венулалар орасидаги энг калта йўлни ҳосил қилади (магистрал капиллярлар). Иккинчиси магистрал капиллярларнинг ён шоҳчалари бўлиб, уларнинг артериал учидан чиқиб, веноз учига қуйилади. Мана шу ён шоҳчалар капиллярлар турини ҳосил қилади. Қон оқимининг ҳажм ва чизиқли тезлиги магистрал капиллярларда ён шоҳчаларга нисбатан катта. Магистрал капиллярлар қоннинг тақсимланишида ва микроциркуляциянинг бошқа жиҳатларида муҳим роль ўйнайди.
Деворининг ультра структурасига кўра, капиллярлар 3 турга бўлинади: 1) девори узлуксиз, бутун капиллярлар, 2) фенестрацияланган, девори ромсимон тешикли капиллярлар, 3) девори узилган капиллярлар. Биринчи турдаги капиллярлар деворида тешиклар жуда кичик, улар орқали сув, электролитлар ва кичик молекулали моддалар ўтади. Улар мускулларда, ўпкаларда, ёғ тўқимасида кўп тарқалган. Фенестрацияланган капиллярлар сўрилиш жараени жуда жадал бўлган буйраклар ва ичак шиллиқ пардасида кўпроқ учрайди. Учинчи турдаги синусоид капиллярлар девори кўп ерда узилган бўлиб, ундан суюқлик, йирик молекулалар ва қон ҳужайралари ўтиши мумкин. Бундай капиллярлар кўмикда, жигар ва талоқда учрайди.
Капиллярдаги қон босими бевосита ўлчанади: бинокуляр микроскоп остида капиллярларга электроманометрга уланган ингичка канюла киритилади. Одамда капиллярнинг артериал учида босим 32 мм сим. уст. га тенг. Буйрак коптоклари капиллярларида босим 65-70 мм сим.уст.га ётади.
Ҳар бир аъзода қон фақат “навбатчи” капиллярларда оқиб туради. Капиллярларнинг қолган қисми қон айланишида иштирок этмайди. Аъзо шиддат билан ишлаганда (масалан, мускул қисқарганда, ёки безнинг секретор фаоллигида) модда алмашинуви кучайиб, ишлаб турган капиллярлар сони ошиб кетади. Капиллярларда қон айланишининг нерв ва гуморал бошқарилиши артерия ва артериолалар орқали амалга оширилади. Артериолалардаги босим кўтарилганда ишлаётган капиллярлар кўпаяди.
Қон ва тўқимааро суюқлик ўртасида сув ва модда алмашинувида диффузия ва фильтрация жараёнлари асосий ўрин эгаллайди.
Сув, Na+, Cl, глюкозага ўхшаган сувда эрийдиган моддалар, ёғда эрийдиган алкогольга ўхшаш моддалар капилляр девори орқали диффузияланади. Капиллярларнинг ҳар хил моддаларни ўтказувчанлиги мазкур модда молекуласи катталиги ва капилляр деворидаги говаклар катталиги нисбатига боғлиқ. Масалан, оқсил молекуласи диффузияланмайди. О2 ва СО2 диффузияланишига капилляр девори тўсқинлик қилмайди.
Капиллярда фильтрланиш ва қайта сўрилишнинг тезлиги қуйидаги кучларга боғлиқ:
а) капиллярдаги гидростатик босим – РГК
б) тўқималараро суюқликдаги гидростатик босим – РГТ
в) капиллярдаги қон онкотик босими – Р ОК
г) тўқимааро суюқликнинг онкотик босими – РОТ
д) фильтрланиш коэффиценти – К

V= (РГК + РОТ - РГТ - РОК) · К


Агар V мусбат чиқса – фильтрланиш, V манфий бўлса – реобсорбция (сўрилиш) рўй беради.

Капиллярнинг артериал учида


V = 32,5+ 4,5-25-3=9мм с.у., яъни самарали фильтрловчи босим 9 мм с.у.
Капиллярнинг веноз учида
V = 17,5+4,5-25-3= - 6мм с.у, яъни самарали фильтрловчи қонга томон босим 6 мм с.у.
Демак, фильтрловчи босим реабсорбцияловчи босимдан юқори (9 мм сим.у. > 6 мм с.у.). Шунинг учун капиллярнинг артериал қисмида фильтрланган суюқликнинг фақат 90% веноз қисмида қайта сўрилади, 10% эса лимфага ўтади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish