Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet45/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Буқоқ касаллиги муайян георафик зоналар (тоғлик худудлар) да яшовчи кишиларда қалқонсимон безнинг катталашиб кетишида намоён бўлади. Безнинг катталашуви фолликулаларнинг ўсиб кетиши туфайли содир бўлади. Баъзан буқоқ бола бошидай катталикка ва 5-6 кг оғирликка етишади. Буқоқ касаллигининг асосий сабаби ичимлик сувда йод етишмаслигидир. Маълумки, биз йодни, асосан ичимлик сув билан қабул қиламиз, денгиз қирғоқларида яшовчилар эса, таркибида йод бўлган денгиз ўсимликлари истеъмол этиб, қўшимча тарзда қабул қиладилар. Тоғ дарьелари жуда тез оқиши сабабли ундаги сувлар тупроқдан йоднинг керакли миқдорини олиб, унга бойишга улгурмайди. Буқоқ касаллигининг олдини олиш учун бир кеча-кундузда одам минимум 0,3 мг йод қабул қилиши керак. Буқоқ учун эндемик ҳисобланган зоналарда йод қўшилган ош тузи истеъмол қилиш мана шу максадга қаратилгандир.
Микседема ҳам қалқонсимон без гипофункцияси бўлиб, асосан кексаликда, касалликдан сўнг, оғир операциялардан кейин без фаолиятининг пасайиши билан боғлиқ. Микседема белгилари: қалинлашган, шишган ва бирмунча қаттиқлашган тери, тишлар ва сочларнинг тўкилиши, жинсий функцияларнинг бузилиши, қон миқдорининг камайиши, асосий алмашинувнинг 30-40%га пасайиши, сезги аъзолари фаолиятининг бузилиши, руҳий реакцияларнинг секинлашуви, хотиранинг пасайиши в.б. Микседема касаллигида тўқима суюқликлари миқдори ошиши туфайли тана массаси оғирлашади. Оқсиллар алмашинуви бузилиши натижасида аъзо ва тўқималар ҳужайра оралиғида муцин ва альбуминлар миқдори ошиб кетади. Оқсиллар тўқима суюқлигидаги онкотик босимни оширадилар, бу эса тўқималарда, айниқса тери ости ёғ клетчаткасида сув йиғилишига олиб келади, тўқималарда шилимшиқли шиш ривожланади (“микседема “ лотинча сўз бўлиб, “шилимшиқли шиш“ маъносига эга ).
Кретинизм ҳаётнинг 1-2 йилларида овқатда (она сутида) йод етишмаслиги туфайли ривожланади. Ўсишнинг тўхтаб қолиши ва ақлий ривожланишнинг кескин орқада қолиши бу касалликнинг асосий белгиларидир. Кретинларда психик реакциялар жуда секинлашган, диккатни жалб қилиш қийинлашган, нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги пасайган, қўзғалиш жараёнлари тормозланишга нисбатан кучсиз, шартсиз рефлекслар кучсиз, шартли рефлекслар ҳосил бўлиши қийинчилик туғдиради. Кретинларнинг ташқи кўриниши: бўйи жуда паст, тана қисмлари номутаносиб – қўл ва оклар жуда калта, бош катта, кўзлар кичик ва аксарият гилай, бурун асоси чуқурлашган бўлади. Кўпчилик кретинларнинг оғзи очиқ ва тили доимо осилиб туради, чунки тил кескин катталашган бўлиб, оғиз бўшлигига сиғмайди, шу сабабдан нафас ва ютиш ҳам қийинлашган бўлади.
Қалқонсимон без гиперфункцияси (гипертиреоз) да тиреотоксикоз ёки Базедов касаллиги деб номланган хасталик ривожланади. Белгилари- қалқонсимон безнинг катталашуви, аммо буқоқ касаллигига нисбатан анча кичик ва тугунлар ҳосил қилган, кўз олмаларининг буртиб чиқиши, юрак уришларининг тезлашуви, тана ҳароратининг бир мунча кўтарилиши, терлаш, моддалар алмашуви, жумладан асосий алмашинувнинг кескин ошганлиги, иштаҳанинг яъши бўлишига қарамасдан озиб кетиш, нерв тизими қўзғалувчанлигининг кучайиши, қон босимининг кўтарилиши, ўпка вентиляциясининг ошиши ва эмоцияларнинг кескинлашуви. Баъзан қалқонсимон без гормонларининг қондаги миқдори заҳарланишни келтириб чиқарадиган даражагача ошиб кетади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish