Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet44/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Қалқонсимон без


Қалқонсимон без буйин соҳасида хиқилдоқдан олдинда жойлашган,уч бўлакдан иборат: икки ен бўлак ва битта ўрта (еки буйинча) бўлаги. Микроскоп остида безнинг коллоид моддага тула пуфакчалар - фолликулалардан тузилганлиги кўринади. Фолликулалар девори кубсимон без эпителияси билан қопланган. Қалқонсимон без жуда кўп қон билан таъминланади: ҳар бир соатда оғирлиги 30 г бўлган без орқали 5 литр, яъни одам организмидаги қоннинг ҳаммаси ўтади.
Веноз қон оқимидан ташқари жадаллик билан содир бўлувчи лимфа оқими ҳам қалқонсимон безда ҳосил бўладиган тиреоид гормонларнинг умумий лимфа ва қон оқимига ўтишини таъминлайди. Безнинг нервланиши бўйин симпатик тугунлари ва адашган нерв тармоклари томонидан амалга оширилади.
Қалқонсимон без ҳужайраларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг йодни ўзлаштириш қобилиятидир. Без ҳужайралари ичидаги йод концентрацияси қон плазмасидагидан 300 маротаба ортиқдир. Қон плазмасидаги йоднинг 90-95% тироксин таркибида бўлади.
Қалқонсимон без тироксин (тетрайодтиронин- Т4 ), трийодтиронин - Т3 ва тирокальцитонин номли гормонлар ишлаб чиқаради. Организмда тироксин йод ва тирозин аминокислотасидан синтезланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича одам қалқонсимон бези бир кеча-кундузда таркибида 0,3мг йод бўлган миқдордаги тироксин ишлаб чиқаради. Демак, тироксин гормони организмда етарли миқдорда ҳосил бўлиши учун овқат ва ичиладиган сув таркибида 0,3 мг йод истеъмол қилишимиз керак.
Тироксин ва трийодтиронин қонга ўтиб, гормонларни ташийдиган плазма оқсиллари альбуминлар ва глобуминлар билан боғланадилар. Тўқималарда бу комплекслар парчаланиб тироксин ва трийодтиронинни эркин ҳолда ажратадилар. Қон плазмасидаги оқсиллар билан бирикмаган тироксин миқдори бу гормоннинг қондаги умумий миқдорининг фақатгина 0,1% ни ташкил этади. Аммо айнан мана шу оқсиллар билан бирикмаган тироксин ўз физиологик таъсирини амалга ошириб туради. Оқсиллар билан бириккан тироксин эса захира бўлиб хизмат қилади ва қондаги эркин тироксин миқдори камайиб бориши билан унинг янги фаол бўлаклари ажратилади.
Тироксин гормони юксак физиологик фаолликка эга, у организмнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнлари кечишига, моддалар ва энергия алмашинувига, нерв тизимининг қўзғалувчанлигига таъсир қилади. Тироксин моддалар алмашинувини айниқса кучайтиради. Одам организмига 1 мг тироксин юборилганда у қўшимча 1000 катта каллория энергия сарфлайди. Тироксиннинг ортиқча миқдори марказий нерв тизими қўзғалувчанлигини оширади ва кучли, кескин эмоцияларга сабаб бўлиши мумкин. Тироксиннинг вегетатив нерв тизимига таъсири юрак қисқаришларининг тезлашуви, кучли терлаш, тана ҳароратининг кўтарилиши ва бошқаларда намоён бўлади.
Трийодтиронин тироксиндан ҳам физиологик фаоллроқ, лекин унинг қон плазмасидаги миқдори 20 маротаба камдир.
Тироксиннинг ортиқча миқдори бола ва катта ёшдаги одам организмига ҳар хил таъсир кўрсатади: болаларнинг ўсиши тезлашиб, оғирлиги ошади; катта ёшдагиларнинг оғирлиги камаяди.
Тироксин ва трийодтиронин оқсидланиш жараёнларини, айниқса митохондрияларда, кескин кучайтиради. Кислородни истеъмол қилиш ва корбанат ангидридини ажратиш ошади. Иссиқлик ҳосил бўлиши нормадан анча кўпаяди, карбонсувлар, ёғлар ва оқсиллар сарфланиши кучаяди, асосий алмашинув ошади. Ҳужайра мембранасининг аминокислоталарга нисбатан ўтказувчанлигини ошириш ва ҳужайра генетик аппаратини фаоллаштириш орқали оқсил синтезини тезлаштиради. Тиреоид гормонлар липолитик самарага ҳам эга, улар ёғ кислоталари оксидланишини жадаллаштириб, уларнинг қондаги миқдорини камайтиради. Холестерин синтези ва унинг ўт билан чиқарилишини жадаллаштиради. Тироксин гликогеннинг парчаланишини фаоллаштириши ва ичакларда глюкоза сўрилишини кучайтириши натижасида гипергликемияни келтириб чиқаради. Ҳужайраларнинг глюкозани ўзлаштириши ва оксидлантиришини оширади. Тиреоид гормонлар, бир томондан, гипергликемия туфайли инсулин секрециясини қўзғатади, иккинчи томондан, жигардаги инсулиназани фаоллаштириб, инсулин парчаланишини жадаллаштиради. Бундан кўриниб турибдики, тиреоид гормонлар ҳам қандли диабет ривожланишига шароит яратиши мумкин.
Шундай қилиб, тироксин ва Т3 нинг физиологик самараси куйигилардан иборат :
1. Тўқима ва аъзолар ўсиши, ривожланиши ва тафовутланиши, тўқималар физиологик регенерацияси, каби жараёнларни нормаллаштириш.
2. Симпатик самаралар (тахикардия, терлаш, томирлар торайиши в.б.) ни фаоллаштириш .
3. Митохондриялар фаоллиги ва миокард қисқарувчанлигини яхшилаш.
4. Иссиқлик ҳосил бўлиши ва тана ҳароратини ошириш.
5. МНТ қўзғалувчанлигини ошириш, руҳий жараёнларни фаоллаштириш.
6. Буйракларда қон оқими, коптокчалардаги фильтрация ва диурезни ошириш.
7. Меъёрий жинсий ҳаёт ва репродуктив функцияларни таъминлаш.
Таркибида йод бўлган тироксин ва трийодтиронин гормонларидан ташқари қалқонсимон безнинг махсус ҳужайраларида қонда кальций миқдорини камайтирувчи тирокальцитонин ҳам ҳосил бўлади. Тирокальцитонин таъсири остида суяк тўқимасини емирувчи остеокластлар функцияси пасайиб , суяк тўқимаси ҳосил бўлишини ва қондан унга Са2+ сўрилишини таъминловчи оситеобласитлар функцияси фаоллашади. Кальцитонин гастриннинг қонга ўтишини тормозлайди, меъда шираси нордонлигини пасайтиради. Кальцитонин буйраклар, меъда-ичак йўллари, суяк тўқимаси каби нишон-аъзолардаги рецепторлар билан цАМФ ва цГМФ воситачилигида боғланади. Мазкур гормон кальцийнинг суякларга ўтишини – суякларнинг минерализациясини жадаллаштириш ва буйракларда кальций реобсорбциясини пасайтириш ҳамда ичакларда кальций сўрилишини камайтириш йўллари билан қонда кальций миқдорини камайтиради. Буйракларда фосфатлар реабсорбциясини пасайтириб, фосфатурия (сийдик билан фосфатлар чиқарилиши) ни келтириб чиқаради. Сўнгги йилларда кальцитониннинг диуретик ва натрийуретик таъсирлари ҳам аниқланган.
Кальцитонин қалқонсимон бездан ташқари тимус (айрисимон без) да ва ўпкаларда ҳосил бўлади. Организмда кимёвий структураси ўзаро яқин бўлган қатор гормонлар мавжуд, улар кальцитонин оиласидаги гормонлар номини олган. Катакальцин, бош мия ва орқа мияда топилган пептид табиатли гормонлар шулар жумласидандир .
Кальцитонин организмда кальцийни бошқарувчи гормонлардан бири бўлиб, унинг секрецияланиш даражаси қайта боғланиш орқали қондаги ионлаштирилган кальций миқдори билан идора этилади. Кальцитонин секрециясининг жадаллашуви қонда кальцийнинг анчагина кўпайганида кузатилади, кальций концентрациясининг одатдаги физиологик ўзгаришлари кальцитонин секрециясига кам таъсир этади. Кальцитонин секрециясига нейропептидлар ва меъда-ичак йўлларининг пептид гормонлари, айниқса гастрин кучли таъсир кўрсатади. Оғиз орқали кальций қабул қилинганда кальцитонин секрециясини айнан гастрин кучайтиради.
Қалқонсимон без фаолияти пасайганда (гипофункция) организмда қатор касалликлар, жумладан буқоқ, микседема, кретинизм касалликлари ривожланади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish