10-мавзу. Иродавий хусусиятларни ўрганиш методлари. Режа: 10.1.Иродани кучини баҳолаш методи (Иванников В.А.).
10.2.Ироданинг сифат ва даражасини ўрганиш муоммолари.
10.3.Иродавий хусусиятларни таҳлилига йўналтирилган методлар.
10.4.Умумлаштириш методи тавсифнома асосида.
10.5.Ўзаро баҳолаш методи. Лаборатория эксперименти.
Таянч сўз ва иборалар: Ирода, куч, баҳолаш, метод, Иванников В.А, сифат, даража, муаммо, хусусиятлар, таҳлил, умумлаштириш, тавсифнома, лаборатория эксперименти.
10.1.Иродани кучини баҳолаш методи (Иванников В.А.)
Ироданинг тадқиқоти узоқ тарихга эга бўлиб, инсон онгининг моҳиятини кашф қилиш жараёнидан бошлаб, муайян билимлар тўпланиши туфайли шахснинг иродаси табиатини тушунишга илмий ёндашув вужудга келган. ХVII асрдаёқ Гоббс ва Спинозалар таъкидлаб ўтганларидек, фаоллик манбаи бемаҳсул соҳанинг пайдо бўлиши деб тушуниш мумкин эмас, чунки уни шахсий куч-қувватининг ҳиссий интилиши билан узвийликда қарамоқлик лозим. Спинозанинг фикрича, ирода билан ақл айнан бир нарсадир. Унга бундай тасдиқий муносабатнинг туғилиши иродани илмий нуқтаи назардан тушунишни шакллантирган бўлса, иккинчи бир томондан у мустақил субстансия сифатида тан олинди ҳам. В.Вундтнинг мулоҳазасича, ироданинг негизида апперсепсия актининг субЪекти томонидан ички фаоллик уники эканлигини ҳис этиш ётади. Унинг бу концепцияси эмосионал ёки аффектив ном билан психология фанига кириб келди. У. Джемснинг тан олишича, иродавий ҳаракатлар бошқа руҳий жараёнларга қориштириб бўлмайдиган бирламчи хусусиятга эгадирлар. Ҳар қандай ғоя дастлаб динамик тенденсияга эга бўлганлиги туфайли иродавий актнинг вазифаси диққат ёрдами билан бир ғоянинг бошқаси устидан устуворлигини таъминлашдан иборатдир.
"Ирода" тушунчасининг мазмуни"ни В.А.Иванников шундай тушунтиради: биринчидан, тартибга солиш тушунчасини аниқлаб олган. Тартибга солишнинг икки тури мавжуд — ихтиёрсиз ва ихтиёрий. Улардан қайси бири иродавий тартибга солиш? Ихтиёрсиз тартибга солиш ҳаракатларни автоматик бажариш ва турли вазифаларни ҳал қилиш учун етарли шарт-шароитлар билан тавсифланади (ҳаракатларни танлаш автоматик равишда амалга оширилади, ҳаракатларнинг турли параметрлари ва уларга мос руҳий жараёнлар автоматик равишда тартибга солинади ва зарур бўлганда тўсиқлар бартараф етилади). Ихтиёрий тартибга солишни ахлоқий ҳам деб аташ мумкин. Шу билан бирга иродавий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини (мезонларини) фарқлаш лозим.
Бу муаммонинг тўртта ечими психология тарихидан маълум:
1.Ҳар иккала тушунчани мазмунан ўхшаш тарафларини тўлиқ таҳлил қилиш;
2.Иродавий ҳаракат ва иродавий бошқаришнинг биринчи босқичи-ихтиёрийлик деб тушунилган.
3.Иродавий бошқариш ихтиёрий бошқаришнинг бир қисми, яъни тўсиқни енгиб ўтиш пайтидаги ҳаракатларда ихтиёрий бошқариш кўринади.
4.Ихтиёрий ва иродавий ҳаракатлар бир хил эмас,иккита бир-биридан мустақил психик ҳолатлардир.Бунда иродавий бошқарувнинг фарқли белгиси бу-аҳлоқий бошқарув ҳисобланади.
Ҳар бир ечимнинг ижобий ва салбий томонлари бор, лекин ихтиёрий ва иродавий тартибга солишни фарқлашнинг янги мезонларини топишга ҳаракат қиламиз. Иродавий тартибга солишни ўзбошимчалик билан тартибга солишнинг бир қисми сифатида кўриб чиқамиз. Тартибга солишнинг бажарилиш даражасини ўзига хос хусусият сифатида кўриб чиқамиз. Ўзбошимчалик табиий субъект даражасида юзага келади ва ижтимоий субъект даражасида хулқ-атворни тартибга солишнинг асосий шаклига айланади. Иродавий ҳаракат кўпинча инсонни характерловчи АКТ бўлиб, иродавий тартибга солиш воситаси ҳаракат маъносининг ўзгариши (шахсий таълим) бўлганлиги учун биз иродавий тартибга солиш ўзбошимчалик билан тартибга солишнинг шахсий даражаси деб фараз қиламиз. Иродавий ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик, иродавий тартибга солишдан фойдаланиш шахс томонидан шахс сифатида қарор топади, шунинг учун иродавий тартибга солишни шахсий даражага боғлаш мантиқан тўғри (1-расмга қаранг). Шу билан бирга алоҳида таъкидлаш лозимки, шахс даражасидаги барча қарорлар ҳам иродавий тартибга солинмайди.