11-мавзу:Иродани бузилиши. Иродасизлик хулқ-атвори.
Режа:
11.1.Ихтиёрий диққатнинг бузилиши.
11.2.Ихтиёрий хотиранинг бузилиши.
11.3.Максадли фаолиятни йуналганлигини бузилиши (Лурия А.Р.). 11.4.Ихтиёрий ҳатти-харакатларнинг бузилиши.
Таянч сўз ва иборалар:
Ихтиёрий, диққат, бузилиш,. Ихтиёрий хотира,максадли фаолият, йуналганлик, Лурия А.Р, ихтиёрий хатти-харакатлар.
11.1.Ихтиёрий диққатнинг бузилиши.
Диққат – руҳий фаолиятининг уюштирилган шакли бўлиб, муайян йўналишда бўлиши, одам онгининг объект ва ҳодисаларни саралаб идрок этишига каратилганлигидир. Бошкача килиб айтганда, диққат – бу онгни бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга фаол қаратилишидир.
Диққат одамнинг барча фаолиятларида, энг содда фаолиятдан тортиб (нинага ип тақиш), энг мураккаб фаолиятигача (ўқиш, ёзиш каби) иштирок этади. Диққат эшигидан ташқарида колган нарса онгимизга бориб етмайди.
Диққатнинг билиш жараёнида хам аҳамияти катта. Диққат сезиш, идрок, тасаввур, хотира ва тафаккур жараёнларида ҳар вақт иштирок этади. Демак диққат барча акс эттириш жараёниниг доимий йулдошидир. Лекин диққат барча рухий жараёнларда иштирок этса хам, ёлғиз ўзи хеч нарсани акс эттира олмайди.
Диққатнинг физиологик асоси бош мия қобигининг муайян жойларида оптимал қўзғалувчанлик ўчоқларида қўзғалишнинг тўпланишидир, бу вактда қобиқнинг колган жойлари тормозланиш холатида бўлади (И.П.Павлов). Диққат пайтида онг бир нуқтага топланади, бунда гуёки онг тиғизланади, натижада онг доираси жуда хам ёрқинлашади. Онгнинг энг тиғизланган, ёки ёркин нуқтаси диққатнинг фокуси (маркази) деб аталади. Шу марказга тушган барча нарсалар жуда тула, ёркин хамда жуда аник акс эттирилади.
Диққатнинг куйидаги турлари ажратилади:
1. Ихтиёрсиз диққат – бирон ташки сабаб билан ва бизнинг хохишимиздан ташкари хосил бўладиган диққат. Ихтиёрсиз диққатни туғдирувчи сабаблар, бизга таъсир килувчи қўғовчиларнинг кандайдир машхур хусусиятларидир: ёрқинлиги, кучи, тўсатдан содир бўлиши ва хоказо. Масалан, кутилмаганда хонага учиб кирган капалак, қаттиқ товуш ва х.
2. Ихтиёрий диққат – бу диққатимиз каратилиши лозим булган нарсани олдин белгилаб олиб, онгли равишда куйилган максад билан ишга солинган диққат. Бу диққатнинг бошланиши ва бутун килинаётган иш мобайнида давом эттирилиши – куч ва зур беришни, яъни ироданинг иштирокини талаб килади. Шунинг учун уни иродавий диққат хам дейиш мумкин.
3. Ихтиёрийдан кейинги диққат – бу ихтиёрий диққатни жамланишида керак булган иродавий зур беришни пасайиши билан кечадиган диққатдир. Ихтиёрийдан кейинги диққат – бу диққатни бирон бир объектда, у шахсга ахамиятли булгани учунгина жамланишидир. У кизикиш асосида пайдо булади, лекин объект хусусиятлари билан боглик холда келиб чиккан кизикиш эмас, балки шахс йуналишининг бир кўринишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |