Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet397/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
390 
босқичлари, шунингдек, таълим муассасалариаро узвийликнинг таъминланишига эришиш 
мақсадга мувофиқ. Шундай қилинганда юқорида қайд этилган ҳолатлар бартараф этилади.
2. Ўкув-услубий мажмуаларнинг мантиқий ва илмий жиҳатдан юқори савияда 
яратилмаётганлиги. Муайян фан ёки курс бўйича яратилаётган дарсликлар ана шу фан ёки соҳа 
йўналишида эришилган мавжуд билимларни ўзида акс эттириши ва бу борада таълим олувчига 
етарли даражада маълумот бера олиши зарур. Ўқув манбаларини яратиш мураккаб жараён 
бўлиб, у муайян талаблар асосида ташкил этилади. Ўқув манбаларининг яратилиши 
муаллифлар зиммасига улкан масъулият юклайди. Зеро, ўқув манбалари ёш авлод онги ва 
дунёқараши шаклланишида, ундаги юксак маънавий-ахлоқий сифатлар қарор топишида муҳим 
восита бўлиб хизмат қилади. Масалан, дарсликнинг мантиқий ва услубий жиҳатдан мукаммал 
бўлиши таълим олувчиларда саводхонликни тарбиялайди. Таьлим олувчи айнан шу ўқув 
манбалари ёрдамида фикрлаш, мулоҳазаларини аниқ баён этиш ҳамда ўз фикрини асослаш каби 
муҳим кўникма ва малакаларни ўзлаштиради. Бироқ сўнгги йилларда яратилган дарсликларда 
йўл қўйилган хатоликлар шахс маънавиятини шакллантиришга қаратилган имконияти 
даражасининг пасайишига олиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан яратилаётган дарслик ва ўқув 
қўлланмаларининг мантиқий ва услубий жиҳатдан мукаммал бўлишига эришиш лозим. Бунинг 
учун муаллифлар зиммасига масъулият ва жавобгарлик юклашда қатъиятлилик кўрсатиш 
мақсадга мувофиқ. Баъзи муаллифларнинг “дарслик яратиш ҳеч нарса эмас” деган фикрига чек 
кўйиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз. Давр талаби ҳамда ўкувчи эҳтиёжларига жавоб 
бермайдиган дарсликларнинг яратилиши ва чоп этилишини жамиятга қарши ҳаракатнинг бир 
кўриниши сифатида баҳоламоқ керак. Билакс, бундай ўкув манбалари ижтимоий зарурият 
юзасидан кун тартибига қўйиладиган баркамол шахс ва малакали мутахассис тарбиялашни 
эмас, балки унга зид бўлган натижаларнинг қайд этилиши учун замин яратади. 
3. Таълим муассасалари, жумладан, умумий ўрта таьлим мактаблари моддий-техник 
таъминотининг давр талабларига жавоб бермаётганлигини тезкор давр таълим тизимида 
мавжуд манбаларни қисқа муддатда ўрганиш, уларни умумлаштириш ҳамда умумий 
ҳулосаларга келишни давр талаб этмоқда. Ахборотларни жадал суръатда ўрганиш замонавий 
воситалар хизмати эвазига амалга оширилади . Бироқ таълим муассасаларининг мавжуд 
моддий-техник таьминоти бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Мазкур муаммонинг 
ижобий ҳал этилишида таълим муассасалари раҳбарларида фаоллик, ташкилотчилик, 
ташаббускорлик, тадбиркорлик, ижодкорлик каби ҳислатлар эгалашини таъминлаш зарур. 
Ички имкониятларни аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш бу борадаги муаммонинг 
мумкин қадар тезроқ ҳал этилишини таьминлайди .
4. Таьлим муассасалари фаолиятига малакали педагогларни жалб этиш ва таълим-тарбия 
жараёни сифати ва самарадорлигини оширишда уларнинг имкониятларидан унумли 
фойдаланиш чора-тадбирларнинг белгиланишида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги 
ўқитувчи шахси барча даврларда ёш авлод камолотини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи 
субъект сифатида қайд этиб келинган. Ҳозир ҳам уларнинг имкониятларидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ. Педагоглар меҳнатини рағбатлантиришга эришиш малакали 
ўқитувчиларнинг таълим муассасаларига жалб этилишига олиб келади . 
5. Таьлим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўз фаолиятларини ташкил этишга янгича 
қарашни, таълим-тарбия жараёнига нисбатан ижобий муносабатни қарор топтириш, бу борада 
юқори самарадорликка эришиш кафолати бўла олади. Таълим муассасалари нафақат таълим 
олувчилар, шунингдек, таълим берувчилар ўртасида маърифий тадбирларни ва ижобий 
фаолиятини ташкил этишда уларни рағбатлантириш, манфаатига яраша манфаатдорликни 
таъминлашга эришиш мазкур муаммо ечимларидан саналади. Юқорида таъкидланган 
фикрларга асосланиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин. Таълим тизимида олиб борилаётган 
ислоҳотлар жараёнининг учинчи босқичида муайян муаммолар сақланмоқда. Бу эса “Кадрлар 
тайёрлаш Миллий дастури” талабларининг самарали бажарилиши йўлида тўсиқ бўлмоқда. 



Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish